$
12374.55 UZS
-48.35
153.13 UZS
-1.17
14425.01 UZS
-32.76
36° Кечаси 21°

Ўзбекистонда мопед ва скутерлар учун алоҳида давлат рақами белгилари жорий этилиши мумкин

14:04 / 21.03.2024

Ички ишлар вазирлиги “Фойдаланишда бўлган мопед ёки скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди. Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ 2024 йил 1 июлдан бошлаб:

автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш билан боғлиқ мурожаатларни Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг мобил иловаси, веб-сайти, Call маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юбориш ва тўловларни онлайн амалга ошириш;

рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидаги “Давлат рақам белгилари” модулида автоматик тарзда тасодифий танлаш йўли билан бериш тартиблари жорий этилади.

Двигателининг иш ҳажми 25 см3 ва ундан ортиқ, лекин 50 см3 дан ошмайдиган, шунингдек, электродвигателининг қуввати 0,25 киловатт ва ундан ортиқ, лекин 4 киловаттдан ошмайдиган, конструктив тезлиги соатига 25 километр ва ундан ортиқ, лекин 50 километрдан ошмайдиган транспорт воситалари (мопед ва скутер) учун алоҳида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилади ва 2024 йил 1 июлдан бошлаб бу турдаги янги транспорт воситалари умумий тартибда, фойдаланишда бўлганлари вақтинчалик низом асосида давлат рўйхатидан ўтказилади.

Шунингдек, 2024 йил 1 июлга қадар мопед ва скутерларни сотиш фаолияти билан шуғулланувчи махсус савдо ташкилотлар (ишлаб чиқарувчи, унинг вакили ёки воситачи (дистрибьюторлик, дилерлик) ташкилотлари) Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими “Транспорт воситалари ҳисоб маълумотномалари” модулига интеграция қилинади ва бундай транспорт воситалари учун ҳисоб-маълумотларни электрон шаклда берилишини таъминланади.

2025 йил 1 январдан бошлаб рўйхатга олинмаган бу турдаги транспорт воситаларидан фойдаланиш амалдаги қонунчилик талаблари асосида тақиқланади.


Бу ҳам қизиқ

Қайта ишлаш божхона режимидан фойдаланиш тартиби тасдиқланди

Қайта ишлаш божхона режимидан фойдаланиш тартиби тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан “Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
12:51 / 04.09.2025
АҚШнинг Кариб денгизида Венесуэлага тегишли қайиққа зарба бериши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Кариб денгизида Венесуэлага тегишли қайиққа зарба бериши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

АҚШ ҳарбийлари халқаро сувларда ўтказган операция давомида Венесуэладаги Трен де Арагуа наркокартелининг 11 нафар аъзосини й…
09:49 / 03.09.2025
4 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

4 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 18-20 даража илиқ, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади
22:58 / 03.09.2025
Ўзбекистонга жорий йилда қанча сайёҳ ташриф буюрди?

Ўзбекистонга жорий йилда қанча сайёҳ ташриф буюрди?

Бу борадаги батафсил статистика билан таништирамиз
19:18 / 03.09.2025
Путин ва Ким Чен Ин Пекинда музокаралар ўтказди

Путин ва Ким Чен Ин Пекинда музокаралар ўтказди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ва Россия Президенти Владимир Путин ўртасида бугун, 3 сентябрь куни Пекинда учрашув бўлиб …
12:04 / 03.09.2025
Португалияда “Глория” фуникулёри ҳалокати оқибатида камида 15 киши қурбон бўлди

Португалияда “Глория” фуникулёри ҳалокати оқибатида камида 15 киши қурбон бўлди

Полиция маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлардан ташқари яна 18 киши жароҳат олган, улардан камида беш нафарининг аҳволи оғир.
11:18 / 04.09.2025
Сенат маъқуллади. Китоб ўқиган маҳкумнинг жазо муддати қисқартилади

Сенат маъқуллади. Китоб ўқиган маҳкумнинг жазо муддати қисқартилади

Маҳкум битта китоб ўқиса, унга берилган “срок” 3 кунга қисқартирилади.
14:21 / 04.09.2025
Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Пекиндаги ҳарбий парадда иштирок этди

Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Пекиндаги ҳарбий парадда иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрига расмий ташриф доирасида 3 сентябрь куни Тянанмен майдонида …
09:20 / 03.09.2025
МИБ: Тошкентда Jetour ҳайдовчиси 354 марта қоида бузиб, жарималарни тўламай келган

МИБ: Тошкентда Jetour ҳайдовчиси 354 марта қоида бузиб, жарималарни тўламай келган

У қоидабузарликлар сабаб жами 328,7 млн сўмлик жарималарни ишлаб олган.
15:04 / 04.09.2025
Тошкент вилоятида янги аэропорт қурилиши учун 1310 гектар ҳудуд ажратилади

Тошкент вилоятида янги аэропорт қурилиши учун 1310 гектар ҳудуд ажратилади

Бу ҳақда Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси хабар берди.
10:24 / 04.09.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!