Қозоғистон Республикаси миллий банкининг маълумотларига кўра, 2025 йил апрель ойида Ўзбекистондан Қозоғистонга халқаро тўлов тизимлари орқали пул ўтказмалари ҳажми 2 миллиард тенгега етди, бу тахминан 4,35 миллион долларга тенг.
Ушбу кўрсаткич март ойига нисбатан 25 фоизга ўсганини кўрсатмоқда. Шундай қилиб, Ўзбекистон Қозоғистонга трансчегаравий пул ўтказмаларини амалга оширувчи мамлакатлар орасида етакчи ўринлардан бирини эгаллади.
Умуман олганда, апрель ойида халқаро тўлов тизимлари орқали Қозоғистонга чет элдан 55 300 та транзаксия келиб тушди, уларнинг умумий қиймати 19,3 миллиард тенге, бу тахминан 42 миллион долларга тенг.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!