Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти ва Ўзбекистоннинг Наманган вилояти ўртасидаги савдо 2024 йилда 150 миллион долларга етди. Бу эса йиллик ўсиш 197 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Қирғизистон савдо-саноат палатаси хабар берди.
Асосан Қирғизистон вилояти Ўзбекистонга қорамол, ёнғоқ, электр ва кўмир етказиб берди. Маълумотлар Наманган бизнес форумида эълон қилинди.
Форумда “Байтал” савдо-логистика маркази қурилиши, ГЕС каскадига ҳам старт берилди. Шунингдек, икки мамлакатдан келган тадбиркорлар турли шартномалар имзоладилар.
Миллий статистика қўмитасининг ўтган йилги маълумотларига кўра, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо 846 миллион доллардан ошди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!