$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонликларга энди рақамли паспорт расмийлаштирилади

13:12 / 26.05.2022

“Фуқароларнинг рақамли паспорти” лойиҳасига оид Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, мазкур янги тартиб эвазига аҳолидан муайян фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш амалиёти бекор қилиниши мумкин.

Қайд этилишича, ушбу янгилик муаллифи АКТ вазирлиги бўлиб, унда Тошкент шаҳрида 2022 йил 15 июлдан 2023 йил 1 декабрга қадар тажриба тариқасида “Электрон ҳукумат” тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими негизида айрим турдаги маълумот ва ҳужжатларни электрон кўринишда тақдим этиш имкониятини берувчи “OneID mobile” мобил иловасини яратишни кўзда тутувчи “Фуқаронинг рақамли мобил паспорти” лойиҳасини жорий қилиш назарда тутилади.

Ҳужжат лойиҳасида белгиланишича, Тошкент шаҳрида 2022 йил 15 июлдан бошлаб:

– Паспорт маълумотлари;

– Ҳайдовчилик гувоҳномаси маълумотлари;

– Автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисида гувоҳнома;

– Олий маълумот тўғрисидаги диплом ва талаба тўғрисидаги маълумотлари;

– Жисмоний шахс томонидан умумий таълим муассасасини (11-синф негизида) тамомлаганлиги тўғрисида маълумот;

– Коронавирусга қарши эмланганлик ҳолати тўғрисидаги маълумот;

– Кадастр паспорти ҳақида маълумот;

– Туғилганлик ва никоҳ қайд этилганлик ҳақидаги далолатнома маълумотлари Мобил илова орқали электрон кўринишда тақдим этилади ва улар қоғоз ҳужжатга тенглаштирилади. Яъни қоғоз ҳужжатлар билан бир хил юридик кучга эга бўлади.

Мобил илова орқали тақдим этиладиган алоҳида турдаги маълумот ва ҳужжатлар ушбу мобил иловада шакллантириладиган QR-код орқали текширилади.

Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжати (паспорти ёки Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация картаси) бўлган 16 ёшга тўлган шахслар электрон ҳужжатлардан мобил илова орқали фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Мобил иловадан фойдаланишда мобил трафик учун тўлов ундирилмайди.

2023 йил 15 декабрга қадар ушбу лойиҳа тажриба натижалари асосида бошқа соҳаларда ҳамда республиканинг барча ҳудудларида татбиқ этилади.

Ўз навбатида давлат ва тижорат хизматларини кўрсатиш доирасида маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда жисмоний шахслардан Мобил илова орқали тақдим этилган айрим турдаги маълумот ва ҳужжатларнинг асл нусхаларига тенглигини исботлашни талаб қилиш тақиқланади.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонликларга 2011 йилдан бошлаб амалдаги биометрик паспорт берила бошлаган бўлса, 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон фуқароларига, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ва Ўзбекистон ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқароларига биометрик паспорт ўрнига 10 йил муддатга ID-карта бериладиган бўлди.


Бу ҳам қизиқ

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026
Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида хавотир уйғотган учта ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрга…
15:39 / 12.11.2026
Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026
Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026
Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди
16:42 / 13.11.2026
Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

2026 йилнинг январь–сентабр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақд…
09:55 / 14.11.2026
Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026
Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Венгрияда собиқ бош вазир Виктор Орбан ҳукуматида ишлаган вазирга нисбатан коррупция иши бўйича ўтказилган тинтувларда ўрмон…
17:37 / 15.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!