$
12729.48 UZS
-20.27
139.72 UZS
-0.53
14156.45 UZS
14.43
28° Кечаси 16°

Пойтахтда янги туман ташкил этилади

09:13 / 11.11.2023

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг «Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларининг, шунингдек Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш ҳамда Тошкент шаҳар таркибида Янги Тошкент туманини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларининг, шунингдек, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг чегаралари ўзгартирилиши; Тошкент вилояти ҳудудидан 19 729,41 гектар, шу жумладан, Юқори Чирчиқ туманидан 17 323,31 гектар (шундан 11 147,29 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари), Ўрта Чирчиқ туманидан 2 406,1 гектар (шундан 1 758,41 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдонлари Тошкент шаҳри таркибига ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳри таркибига ўтказилган ер майдони, шунингдек, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги «Истиқбол», «Дархон», «Усмонобод», «Навоий», «Жалолтепа», «Ободон», «Гулистон», «Баҳор», «Хван Т.Г», «Яшнобод», «Уч чинор», «Нурафшон», «Миробод», «Файзиобод», «А.Яссавий», «Балиқчи», «Ёшлик», «Тинчлик», «Ийк-ота», «Бирлик» МФЙ ҳудудлари ҳамда «Истиқлол», «Гулобод», «Ўзбекистон», «Наврўз», «Қорасув», «Оқ овул», «Маърифат», «Жумабозор», «Нурли йўл», «Фаровон», «Янги ҳаёт», «Саховат», «Қизилсой» МФЙ ҳудудларининг бир қисми ва Ўрта Чирчиқ туманидаги «Шоликор», «Ўчоқли», «Бунёдкор», «Машъал» МФЙ ҳудудлари ҳамда «Мустақиллик», «Гулобод», «Янгитурмуш» МФЙ ҳудудларининг бир қисми ҳисобидан Тошкент шаҳри таркибида умумий ер майдони 19 729,41 гектардан иборат бўлган Янги Тошкент тумани ташкил этилиши мумкин.

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманлари таркибидан ўтказилаётган ерлар уларнинг амалдаги ер фонди тоифалари ўзгартирилмаган ҳолда ўтказилади. Мазкур ерларни бир тоифадан бошқасига ўтказиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари қонунчиликда белгиланган тартибда ўзгартирилишига ёки бекор қилинишига қадар сақлаб қолинади.


Бу ҳам қизиқ

Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистон қизлар жамоаси мусобақадаги илк мағлубиятини қабул қилди

Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистон қизлар жамоаси мусобақадаги илк мағлубиятини қабул қилди

45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 5-тур ўйинлари ҳам ўз ниҳоясига етди.
09:50 / 16.09.2024
Буюк Британия Бош вазири қамалиши мумкин

Буюк Британия Бош вазири қамалиши мумкин

Буюк Британия бош вазири Кей Стармер рафиқаси Виктория учун қимматбаҳо кийим-кечакларни декларация қилинмаган ҳолда сотиб ол…
17:05 / 15.09.2024
“Эмми” мукофотини кимлар олди?

“Эмми” мукофотини кимлар олди?

Лос-Анжелесда “76-Эмми” мукофотининг тақдирлаш маросими ўтказилди.
14:55 / 16.09.2024
Шавкат Мирзиёев Олаф Шольц билан очилиш маросимида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Олаф Шольц билан очилиш маросимида иштирок этди

Бу ҳақда Президент матбуот хизмат хабар берди.
12:19 / 16.09.2024
Тель-Авивда ўн минглаб исроилликлар намойишга чиқди

Тель-Авивда ўн минглаб исроилликлар намойишга чиқди

Улар Ғазо секторида гаровга олинганларни озод қилиш учун зудлик билан битим тузишни талаб қилган.
09:37 / 15.09.2024
Зеленский Россияга зарба беришга рухсат сўраш учун АҚШга боради

Зеленский Россияга зарба беришга рухсат сўраш учун АҚШга боради

Ғарбнинг узоқ масофали қуролларидан фойдаланишга шахсан рухсат сўраш учун АҚШга боради.
10:16 / 16.09.2024
Хитойнинг йирик компанияси Андижонда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқаради

Хитойнинг йирик компанияси Андижонда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқаради

Хитойнинг Сямин шаҳрида XXIV халқаро инвестиция ва савдо форуми бўлиб ўтди.
13:21 / 15.09.2024
Қовоқ шишиши безовта қилса ...

Қовоқ шишиши безовта қилса ...

Баъзида эрталаб уйғонганингизда ёки йиғлаганингизда қовоқларингиз шишиб кетади.
10:24 / 15.09.2024
Тўқаев ташқи разведка ва антитеррор хизмати раҳбарларини истеъфога чиқарди

Тўқаев ташқи разведка ва антитеррор хизмати раҳбарларини истеъфога чиқарди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат миллий хавфсизлик қўмитаси (КХБ) ташқи разведка хизмати ва Антитеррор раҳ…
10:31 / 16.09.2024
Криштиану Роналдунинг соғлиғи ёмонлашди

Криштиану Роналдунинг соғлиғи ёмонлашди

Бу ҳақда “Ал-Наср” клуби матбуот хизмати хабар берди.
12:04 / 16.09.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!