Олий таълим, фан ва инновациялар вазири раҳбарлигида талабаларни қишки таътил даврида доимий яшаш жойига жўнаб кетиши ҳамда таътил даврини мазмунли ташкил этиш бўйича йиғилиш ўтказилди. Унда вазирлик масъуллари,Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров ҳамда олий таълим ташкилотлари раҳбарлари қатнашди.
Қишки таътил бошланиши муносабати билан Тошкент шаҳридан ҳудудларга жўнаб кетадиган 118 мингга яқин талабанинг ўз уйларига хавфсиз етиб бориши ва қайтиб келиши учун Транспорт вазирлиги ҳамкорлигида амалий чоралар кўрилаётгани таъкидланди.
12 декабрдан бошлаб 50 фоиз чегирмага эга имтиёзли билетлар авиа ва темирйўл кассалари ҳамда автовокзалларда сотиш бошланган бўлиб, қўшимча равишда Ўзбекистон миллий, Тошкент давлат иқтисодиёт ва Тошкент давлат аграр университетларида “Сайёр кассалар” ташкил этилган.
Бундан ташқари, 26 декабрга қадар эҳтиёжга кўра, Транспорт вазирлиги билан ҳамкорликда қўшимча автобус ҳамда темир йўл поездлари қатновлари йўлга қўйилади.
Тошкент шаҳридан ҳудудларга бир йўналишда жўнаб кетиш истагини билдирган талабалар сони 40 нафардан ошганда, Транспорт вазирлиги томонидан автобус ташкил этиб берилиши маълум қилинди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!