Туркия президенти “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” (ҲТШ) раҳбари ал-Жулоний билан учрашишни ва Умавийлар масжидида намоз ўқишни режалаштирган. Бу ҳақда Туркие Газетеси маълум қилмоқда.
“Эрдўған хавфсизлиги учун Хама, Хомс ва Идлиб линиялари бўйлаб фавқулодда ҳаво ва қуруқлик қалқони яратилади. Бундан ташқари, Туркия радарлари фаоллаштирилади ва барча ҳаво ҳаракатлари назорат остида бўлади”, – дейилади хабарда.
Эрдўған 15 кун ичида Умавийлар масжидига ташриф буюриши мумкин. Президент HTS раҳбари Аҳмет ал-Шара ва Сурия туркманлари билан учрашув ўтказади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!