$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Пойтахтимизда 125 та масжид атрофидаги йўлларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади

14:01 / 09.04.2024

2024 йилнинг 10 апрель куни пойтахтимиздаги 125 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда.

Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароит яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 10 апрель соат 00:00 дан 7.30 гача пойтахтнинг қуйидаги кўчалари ва йўлларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

-Мирзо Улуғбек тумани:

“Тўра бува” масжиди олдидаги Буюк Ипак йўли кўчаси - Шўртепа кўчасидан, Буюк Ипак йўли - Султония кўчасигача.

-Бектемир тумани:

“Хўтон” масжиди олдидаги Бектемир шоҳ кўчаси - Хусайн Бойқаро кўчасидан Бектемир йўли кўчасигача.

-Олмазор тумани:

“Исломобод” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси - КХАЙ– Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Нурафшон - Сағбон кўчалари чорраҳасигача.

“Ҳазрати имом” масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси – Қорасарой – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан, Қорасарой – Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасигача.

-Шайхонтоҳур тумани:

“Шайх Зайниддин” масжиди олдидаги Кўкча Дарвоза – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан Кўкча Дарвоза –

Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача.

“Хўжа Аламбардор” масжиди олдидаги Бунёдкор - Камолон кўчалари чорраҳасидан Камолон - Устазода 2-тор кўчалари чорраҳасигача.

“Кох ота” масжиди олдидаги Себзор кўчаси – Нурафшон – Себзор кўчалари чорраҳасидан Нурафшон – Лабзак кўчалари чорраҳасигача.

-Чилонзор тумани:

“Убай ибн Каъб” масжиди олдидаги Ал-Хоразмий кўчаси – Ал Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Ал Хоразмий – Катта қани чорраҳасигача.

“Катта Қозиробод” масжиди олдидаги Чилонзор кўчаси – Чилонзор – Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор – Нурхон кўчалари чорраҳасигача.

“Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси – Ал-Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонабод 2-берк кўчасидан – Сўгалли ота кўчасигача.

“Новза” масжиди олдидаги Бунёдкор-Муқимий кўчалари кесишган кўприк остидан Олий Мажлис биноси қаршисигача бўлган йўлда ҳаракат чекланади.

-Учтепа тумани:

“Абдуллоҳ ибн Маъсуд” масжиди олдидаги Лутфий кўчаси – Лутфий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Лутфий – Катта қаъни кўчалари чорраҳасигача.

“Ҳазрати Али” масжиди Назарбек-Маҳорат кўчалари чорраҳасидан Назарбек-Замахшарий 1-тор кўчалари чорраҳасигача.

-Юнусобод тумани:

“Минор” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ ва Кўргазма кўчалари чорраҳасидан КХАЙ –Ш.Рашидов кўчалари чорраҳасигача.

“Мирзо Юсуф” масжиди олдидаги Боғишамол кўчаси – Боғишамол кўчасидан Шивли кўчасигача.

-Яккасарой тумани:

“Усмон бин Маъзун” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ – Қушбеги чорраҳасидан КХАЙ – Файзли Тошкент кўчалари чорраҳасигача.

-Яшнобод тумани:

“Ислом ота” масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси – Фарғона йўли – Фитрат кўчалари чорраҳасидан Фарғона йўли – Толимаржон кўчалари чорраҳасигача.

“Али ибн Абу Толиб” масжиди олдидаги Чўлпон кўчаси - Имом Бухорий - Чўлпон кўчалари чорраҳасидан, Чўлпон - Салоҳият кўчалари чорраҳасигача.

-Миробод тумани:

“Қўйлиқ ота” масжиди олдидаги ТХАЙ кўчаси – Қўйлиқ бозори кўприк остидан ТХАЙ ва Мунис кўчалари чорраҳасигача чекланади.

Шунингдек, масжидлар жойлашган бошқа кўчаларда ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланиши маълум қилинган.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб 6 ёшли болаларни бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилг…
15:31 / 12.11.2026
GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

Жорж Вашингтон университети (GWU) президенти Эллен Гранберг ва университет Президентининг маслаҳат кенгаши аъзолари навбатда…
09:27 / 14.11.2026
Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026
Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026
Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026
Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:18 / 13.11.2026
Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026
Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эндиликда ўт ўриш учун ҳам чипта сотиб олиш ва пул тўлаш кераклиги ҳақида х…
09:56 / 13.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!