$
12732.56 UZS
3.08
139.37 UZS
-0.35
14181.53 UZS
25.08
30° Кечаси 18°

“Права” олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар аниқланди

19:21 / 17.01.2023

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабарига кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Жиззах вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят техник ва амалий спорт тури раҳбари О.Р. фуқаролар К.Қ. ва У.Т. га ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 1 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Тўрткўл тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Ж. бошқа бир фуқаро Д.Б.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 450 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Иштихон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Ватанпарвар” ташкилоти Иштихон тумани ўқув спорт техника клуби ходимлари И.А. ва Б.С. фуқаро А.Х. га ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 3 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Бу ҳам қизиқ

Qozog‘iston prezidenti Rossiyani harbiy jihatdan yengilmas deb atadi

Qozog‘iston prezidenti Rossiyani harbiy jihatdan yengilmas deb atadi

“Rossiya harbiy jihatdan yengilmas”, – dedi Qozog‘iston prezidenti Qosim-Jo‘mart To‘qayev Ostona shahrida Germaniya kansleri…
17:39 / 16.09.2024
Уйқу сифатини яхшилашнинг 10 усули

Уйқу сифатини яхшилашнинг 10 усули

1. Ҳар доим бир вақтда ухлаш ва уйғонишни одат қилинг;
15:21 / 17.09.2024
Аёллар эркаклардан тезроқ қарийди. Нега?

Аёллар эркаклардан тезроқ қарийди. Нега?

Ҳар хил даражадаги гормонлар.
11:32 / 18.09.2024
Шавкат Мирзиёевнинг Остона шаҳрига амалий ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёевнинг Остона шаҳрига амалий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Остона шаҳрига амалий ташрифи якунланди. Давлат раҳбари Тошкентга жўн…
17:52 / 17.09.2024
Тунда босинқирайсизми. Нега?

Тунда босинқирайсизми. Нега?

Босинқираш – бу уйқудаги шахсларнинг тунда гапиришлари ва ўзлари билмаган ҳолда ўринларидан туриб, бирон ҳаракатни бажаришла…
14:56 / 17.09.2024
“Ҳизбуллоҳ” пейжерлари Исроил томонидан портлатиб юборилиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

“Ҳизбуллоҳ” пейжерлари Исроил томонидан портлатиб юборилиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

Шундан сўнг, “Ҳизбуллоҳ” Исроилдан қасос олишга ваъда берган.
09:39 / 18.09.2024
Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистонлик шахматчилар Исроилни мағлуб этди

Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистонлик шахматчилар Исроилни мағлуб этди

Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўтказилаётган 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 6-тур ўйинлари ҳам ўз ниҳоясига етди.
09:24 / 17.09.2024
400 та чўл тошбақасини Ўзбекистондан олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди

400 та чўл тошбақасини Ўзбекистондан олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди

“Фарҳод” чегара постида тожикистонлик фуқаро 400 та Ўрта Осиё чўл тошбақасини Ўзбекистондан олиб чиқиб кетишга уринган.
17:49 / 16.09.2024
Тошкент — Ховос — Тошкент йўналиши поезди Сирдарё бекатигача ҳаракатланади

Тошкент — Ховос — Тошкент йўналиши поезди Сирдарё бекатигача ҳаракатланади

Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
10:12 / 17.09.2024
Энергетик ичимликдан қутилиш йўли

Энергетик ичимликдан қутилиш йўли

Энергетик ичимликларнинг таркибида кофеин кўп учрайди.
11:38 / 18.09.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!