$
12004.48 UZS
32.84
₽
146.56 UZS
0.23
€
13155.71 UZS
-4.71
31° Кечаси 18°

Президент: Бу кўприк ўзбек ва қорақалпоқ халқлари ўртасидаги оғзибирлик ва ҳамкорлик кўпригидир

14:29 / 29.02.2024

Давлатимиз раҳбари дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманига бориб, янги кўприкнинг очилиш маросимида иштирок этди.

Бу улкан иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эга стратегик иншоотдир. Президентимиз бу ҳақдаги ташаббусни 2020 йил 13 декабрь куни Хоразм вилояти фаоллари билан учрашувда илгари сурган эди. Шундан сўнг пухта лойиҳа ишлаб чиқилиб, катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Давлатимиз раҳбари унинг қурилишини икки бор келиб кўрди.

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти фаоллари иштирокида янги кўприкнинг тантанали очилиш маросими бўлди.

Президент дастлаб поездда ва автомобилда юриб, кўприк сифатини кўздан кечирди. Жамоатчилик иштирокидаги йиғилишда бу лойиҳанинг самарадорлиги, аҳоли ҳаётидаги аҳамиятини таъкидлади.

– Оролбўйи минтақасини, хусусан, Қорақалпоғистон Республикасини ривожлантириш, аввало, экологик инқироз оқибатларини юмшатиб, мураккаб вазиятда яшаётган аҳолимизга қулай шароитлар яратиш мамлакатимиз тараққиёт стратегиясининг бош мақсадларидан биридир. Илгари ҳам айтганимдек, Қорақалпоғистоннинг тақдири – бу Ўзбекистоннинг тақдири, қорақалпоқ халқининг бахти ва фаровонлиги – бу бутун Ўзбекистон халқининг бахти ва фаровонлигидир. Бугун мана шу эзгу мақсадни амалга ошириш йўлида яна бир улкан қадам қўймоқдамиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

Кўприк қурилган жой юртимизнинг энг чекка ҳудудларидан бири. Шу пайтгача одамлар ўтган асрнинг эллигинчи йилларида олиб келинган эски понтон кўприкдан фойдаланиб келар эди. Ҳар баҳорда муз эриб, дарёда сув кўпайиши билан у жиддий шикастланарди. Бу дарёнинг икки томонидаги аҳолига жуда кўп қийинчиликлар туғдирарди.

Масалан, Амударё тумани аҳолиси автомобилда Нукусга бориш учун Урганч ва Беруний орқали юришга мажбур эди. Бунинг учун қўшимча 180 километр йўл юришга тўғри келарди. Поездда эса Хоразмнинг шарқ томонидаги Хазорасп кўпригидан ўтиб келинарди.

Янги кўприк туфайли бу қийинчиликлар барҳам топади, халқнинг узоғи яқин бўлади. У орқали Қорақалпоғистон билан Хоразмни боғлайдиган энг яқин автомобиль ва темир йўл қатнови йўлга қўйилади.

Кўприкнинг узунлиги 423 метр. У билан бирга Шовот-Қораўзак бекатларини боғлайдиган 85 километрлик темир йўл ҳамда 3 та вокзал ҳам барпо этилди.

Бу иншоот самарасида йўлнинг ўтказиш қобилияти 4 баробарга ошиб, бир кеча-кундузда 12 минг автомобиль ҳаракатланади. Натижада 48 минг йўловчининг 2 соат вақти тежалади ва дарёдан хавфсиз ўтиши таъминланади.

Кўприк икки тарафга қараб 24 жуфт поездни ўтказиш имкониятига эга бўлиб, бу орқали темир йўл масофаси 180 километрга, юк ташиш тезлиги эса 6 соатгача қисқаради. Бу эса маҳаллий юкларни ташиш ҳажмини йилига 2 баробарга ошириш, ташиш таннархини 2 баробарга камайтириш имконини беради. Ушбу темир йўл орқали Қозоғистон ва Россияга ҳам янги йўналишлар очилади.

Шунингдек, Қораўзак конларидан тош энди поездларда ташилиши ҳисобига Оробўйи минтақасидаги 4 миллион аҳоли ва туристларга хизмат кўрсатувчи автомобиль йўллари сифатли сақланади. Бундан ҳам аҳоли, ҳам тадбиркор ва туристлар катта манфаат топади.

– Биз биргаликда бунёд этган бу муҳташам кўприк шунчаки навбатдаги инфратузилма иншооти эмас. Бу кўприк аввало ўзбек ва қорақалпоқ халқлари ўртасидаги мустаҳкам ишонч ва дўстлик, оғзибирлик ва ҳамкорлик кўпригидир. Бу йўл жаҳонга очилаётган Янги Ўзбекистон, Янги Қорақалпоғистоннинг тараққиёт ва фаровонлик йўлларидир. Мана шу азим дарёнинг икки соҳилида, шундай ёруғ кунларни орзу қилиб яшаб келаётган минг-минглаб юртдошларимизнинг умидлари рўёбга чиққан тарихий кун барчамизга муборак бўлсин, – деди Президент.

Давлатимиз раҳбари оғир иқлим шароитида фидокорона меҳнат қилган моҳир қурувчиларга, лойиҳачи ва муҳандисларга, кўприкни барпо этишга муносиб ҳисса қўшган барча инсонларга миннатдорлик билдирди. Аҳолига қулайлик яратишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилиши таъкидланди.

Хусусан, бу йил Бухоро – Урганч – Хива, келгуси йилдан Мискин – Нукус темир йўли электрлаштирилади. Натижада Хива ҳамда Нукус шаҳарларига тезюрар поездлар қатнови йўлга қўйилади. Ушбу ҳудудлардаги аҳолининг мамлакатимизнинг бошқа шаҳарларига бориб-келиши осонлашади. Бу лойиҳалар ҳисобидан транспорт харажатлари 2 баробар қисқариб, йўловчи ташиш 30 фоизга ошади.

Умуман, бундай йирик лойиҳалар Қорақалпоғистон ва Хоразмнинг иқтисодий салоҳияти ошиши, инвестициялар оқими ва иш ўринлари кўпайиши, аҳоли даромадлари ўсишига хизмат қилади.

Маросимда сўзга чиққанлар мамлакатимиз ҳаётидаги ушбу тарихий бир воқеа муносабати билан барчани табриклаб, Оролбўйи ривожига эътибори учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.


Бу ҳам қизиқ

Трамп: Эрон билан можарони тугатиш учун Россия ёки Хитой ёрдамига муҳтож эмасмиз

Трамп: Эрон билан можарони тугатиш учун Россия ёки Хитой ёрдамига муҳтож эмасмиз

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан можарони ҳал қилиш ва урушни якунлаш учун Россия ёки Хитойдан ёрдам сўраш ниятида эм…
16:58 / 19.11.2026
АҚШда маҳкумнинг қатл этилиши бир соатдан ортиқ давом этди

АҚШда маҳкумнинг қатл этилиши бир соатдан ортиқ давом этди

1996 йилда олмос сотувчисини ўлдирганликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган Рейналдо Деннеснинг қатл этилиши бир соатда…
14:46 / 20.11.2026
Ўзбекистонда бугун ҳаво ўзгарувчан бўлади: айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин

Ўзбекистонда бугун ҳаво ўзгарувчан бўлади: айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин

Бугун, республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Тоғли…
17:51 / 19.11.2026
Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: янги поездлар харид қилинади

Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: янги поездлар харид қилинади

Тошкент метрополитенида йўловчилар оқими ошгани сабабли вагон паркини кенгайтириш режалаштирилмоқда. 2026 йил сентабр–октабр…
11:50 / 20.11.2026
Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнес кенгашининг илк йиғилишида иштирок этмоқда

Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнес кенгашининг илк йиғилишида иштирок этмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда Ўзбекистон – Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгашнинг биринчи…
13:56 / 19.11.2026
Россиянинг Украинага тунги ҳужумларида 10 дан ортиқ одам жароҳат олди

Россиянинг Украинага тунги ҳужумларида 10 дан ортиқ одам жароҳат олди

Киевни ўққа тутиш натижасида Подолский туманидаги хусусий уй зарар кўрди, икки киши яраланган, деди шаҳар ҳокими Виталий Кли…
15:53 / 21.11.2026
Ўзбекистонда банклар мижозларга нақд пул беришни узлуксиз таъминлаши шарт

Ўзбекистонда банклар мижозларга нақд пул беришни узлуксиз таъминлаши шарт

Ўзбекистонда аҳоли ва тадбиркорларнинг нақд пул олиш ҳуқуқини кафолатловчи янги тартиб жорий этилади. Унга кўра, банклар фуқ…
16:18 / 19.11.2026
АИ-80 бензини биржа савдоларига чиқарилди: уни “заправка”ларда сотиш мумкинми?

АИ-80 бензини биржа савдоларига чиқарилди: уни “заправка”ларда сотиш мумкинми?

Ўзбекистонда АИ-80 маркали бензин биржа савдоларига чиқарилди. Бироқ ушбу маҳсулот автомобилларга ёқилғи сифатида қуйиш шохо…
14:50 / 20.11.2026
Ўзбекистонда қарийб 30 минг педагог касбий сертификатлаш синовидан ўта олмади

Ўзбекистонда қарийб 30 минг педагог касбий сертификатлаш синовидан ўта олмади

2024–2026 йилларда Ўзбекистонда ўтказилган олтита касбий сертификатлаш синовида жами 47 936 нафар педагог иштирок этди. Улар…
11:33 / 20.11.2026
Ўзбекистонда ОАВ саҳифаларига муаллифлик ҳуқуқи бўйича сохта шикоятлар юбориб, пул талаб қилинмоқда

Ўзбекистонда ОАВ саҳифаларига муаллифлик ҳуқуқи бўйича сохта шикоятлар юбориб, пул талаб қилинмоқда

Ўзбекистондаги бир қатор интернет нашрлари ижтимоий тармоқларда муаллифлик ҳуқуқи бузилгани ҳақидаги шикоятлар орқали пул ун…
13:48 / 19.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!