$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Президент Қарши шаҳрининг Ойдин маҳалласида меҳмон бўлди

21:07 / 24.10.2023

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида Қарши шаҳридаги Ойдин маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуши, ҳудуддаги ободлик ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик билан яқиндан танишди.

Бу ерда 11 мингга яқин аҳоли яшайди. Ҳудудда иккита мактабгача таълим ташкилоти, битта умумтаълим мактаби мавжуд. Жорий йилда яна учта кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди.

Маҳаллада хизмат кўрсатиш соҳаси, тикувчилик ва ҳунармандчилик яхши ривожланган. Хусусан, йигирмага яқин савдо дўкони, сартарошхона, умумий овқатланиш шохобчаси ва бошқа турдаги тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда. Уларда маҳаллий аҳоли, хусусан, ёшлар иш билан банд.

Жорий йилда маҳалладаги икки юз нафардан ортиқ ишсиз аҳоли доимий ва мавсумий ишларга жойлаштирилди. Яна қарийб шунча фуқаро “Ишга марҳамат” мономарказлари ва бошқа нодавлат таълим муассасалари орқали ўқитилди. Уларнинг 191 нафари ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида иш бошлаган.

Маҳалла фаоллари Президентга ҳудуддаги ўзгаришлар, одамлар ҳаёти ҳақида сўзлаб берди. Бу ердаги кўп қаватли уйларда илгари тўртта оғир тоифадаги ширкат бўлган. Коммунал хизматларда муаммолар кўп эди. “Ойдин бошқарув сервис компанияси” ташкил этилиб, хизмат сифати яхшиланди.

Мавсум олдидан кўп қаватли уйларда куз-қиш мавсумига зарур чоралар кўрилди. Хусусан, ўнта уйнинг томи, юздан ортиқ йўлаклар таъмирланди, иссиқлик қувурлари изоляция қилинди.

Ҳудуд кўкаламзорлаштирилган. “Яшил макон” лойиҳаси доирасида олти минг тупдан ортиқ мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазилган. Кўчалар асфалтланган, ёритгичлар ўрнатилган. Икки километрлик пиёдалар йўлакчаси ташкил этилган.

Қарши шаҳри масъуллари, маҳалла “еттилиги” ҳудудда амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берди.

Маълумки, юртимизда барча ижтимоий чора-тадбирлар маҳаллаларда, халқ билан биргаликда ташкил қилинмоқда. Бу тизим босқичма-босқич ривожлантирилиб, энди янада кенг ваколат ва имкониятлар берилмоқда. Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ҳамда профилактика инспекторидан иборат тизимга солиқчи ва ижтимоий хизмат ходими ҳам қўшилиб, “маҳалла еттилиги” жорий этилмоқда. Келгуси йилдан “Маҳалла бюджети” тизими тўлиқ жорий қилинади. Бу – ҳар бир маҳалланинг 100 миллион сўмгача маблағи бўлади, дегани. Шунингдек, амалдаги учта платформа – “Онлайн маҳалла”, “Хотин-қизлар”, “Ёшлар портали” ўзаро интеграция қилиниб, ягона тизимда мужассамлаштирилади. 

Президентимиз мазкур тизимни самарали ишлатиш, бундай кенг ваколат ва маблағлардан фойдаланиб, маҳалладаги долзарб муаммоларни ҳал қилиш зарурлигини таъкидлади. Аҳолини тадбиркорликка, хотин-қизларни касб-ҳунарларга жалб этиб, даромадини ошириш, ёшлар учун маданий тадбирлар, мусобақалар ташкил этиш муҳимлиги қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари маҳалладаги 11-уйда яшовчи Дилшод Набиев хонадонида меҳмон бўлди. Оила бошлиғи хусусий тадбиркор. Турмуш ўртоғи Ҳурриятхон билан икки фарзандни вояга етказмоқда. Улар тадбиркорлик фаолияти, болаларга берилаётган эътибор ва имкониятлар ҳақида сўзлаб берди.

Президент маҳалланинг янги маркази – маҳалла гузари, хизмат кўрсатиш шохобчаларини кўздан кечирди. Шу ерда нуронийлар билан мулоқот бўлди.


Бу ҳам қизиқ

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026
Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик …
16:45 / 14.11.2026
Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026
Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026
АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

2026 йил 13 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида Миссисипи дарёсида танкер кемаси круиз кемаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқиб…
09:48 / 14.11.2026
Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!