$
12191.30 UZS
-29.68
158.51 UZS
0.13
14464.98 UZS
-30.32
31° Кечаси 18°

Қадимий маҳаллалар, “томошагоҳ” ҳовлилар...

14:39 / 23.12.2021

Ўзбекистонда шаҳарсозлик соҳасида ўзига хос жараён бошлангандек – маҳаллалар ичида “дом”лар қад кўтараяпти. Уй-жойлар кўпайгани-ку, яхши. Лекин айнан маҳаллалар ичидаги “дом”лар шаҳарсозлик талабларига қанчалик мувофиқ келади? Қадриятларимизга-чи? Xabardor.uz ана шу мавзуни ўрганишга киришди.

“Юқоридан суратга ёки видеога олмасин-да…”

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти бир гуруҳ олимларининг фикрича, шаҳардаги меъморий ёдгорликлар тарихий муҳити ҳисобланган уй жойлар, инфраструктура сифатидаги қурилишлар бир-икки қаватдан ошмаслиги ва, шунингдек, шаклан тарихийликка мувофиқ бўлиши керак. Бу масаланинг бир томони.

Иккинчидан, маҳаллаларда аллақачон фойдаланишга топширилган 3 қаватли бўлсин, 9 қаватли бўлсин “дом” лар (меҳмонхона, ресторан, савдо мажмуаси ва ҳоказолар ҳам) атроф ҳовлиларда яшовчи аҳоли ҳаётига қанчалик таъсир кўрсатаяпти, деган савол ҳам пайдо бўлаяпти. Зеро, бу борада мурожаатлар, эътирозлар кам эмас.

Ўтган йилларда Самарқанднинг тарихий қисмида ноқонуний қурилган кўп қаватли уйлар атрофида шов-шув етарлича бўлди. Икки қаватли иморат лойиҳалаштириб, 7 қаватли қурилган “дом”лардан бири одамлар кўчиб кирмасданоқ текисланди. Тадбирокр Умар Ражабовнинг ўзи эса жиноят кодексининг бир неча моддаси билан айбланиб узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилди. Эски гапни янгиламоқчи эмасмиз. Лекин, айнан шу тадбиркорнинг иккинчи “дом”лар мажмуаси бугун ҳам ён атрофдагилар ноқулайлик яратаётгани  бор гап.

Бу ерда гап Шоҳи Зинда ва Даҳбед кўчалари кесишган жойдаги 12 қаватли улкан мажмуа ҳақида кетмоқда. Бу ерда олтинчи, еттинчи қаватларгача аҳоли кўчиб киришган.

“Ёз кунлари деразаларини очиб қўйишади, уй эгаси сифатида ҳақлари бор, лекин ярим кечаси баланд мусиқасими, оилавий жанжали овозими баралла бизгача келади. Дераза шунча кўпки, айнан қайси деразадан овоз келаяпти, билолмайсиз” дейди пастдаги ҳовлилардан бирида яшайдиган аёл. Унинг айтишича, домдаги айрим хонадонларга талаба йигитларни ижарага қўйишган.

“Айримлари кун бўйи дераза ёнида ўтириб олиб кимларгадир ҳуштак чалишади, ҳатто кўчадан ўтаётганга бўлса ҳам, биз аёллар, қизларимиз ҳам ўз ҳовлимизда бир иш қилолмаймиз. Чорпояда оёғингни узатиб ҳам ўтиролмайсан, ноқулай. Хўжайиним фақат “Бирортаси суратга ёки видеога олса қайдан биласан?” деб ваҳима қилаверадилар” дейди аёл. Бундай “номаҳрам”ликдан азият чекаётганлар мурожаатнинг фойдаси йўқ деб ҳисоблашади. “Кўриниб турсак ҳам метр жиҳатдан узоқ эканмиз” ёки ”180 даражада эмас, биз кўндаланг томондан кўринарканмиз” деганлари бўлди.

“Ҳокимни уйимда яшашга таклиф қиламан!”

Самарқандда “дом”дан қаралганда пастдаги ҳовлилар кўринадиган бинолар шундан кейин ҳам қурилди, қурилмоқда. Фақат энди қаватда сал эҳтиёткорлик қилинаяпти. (2018 йилда Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ноқонуний қурилишлар ҳақида “Уч қаватдан баланд биноларнинг юқори қавати бузилади” деганини аксарият 3 қаватли бино кўтаришга рухсат деб тушунишган).

Юқорида тилга олинган 12 қаватли мажмуа жойлашган “Афросиёб” маҳалласидаги яна бир “дом” билан яқиндан танишдик. Бу “Шоҳи Зинда” кўчаси, 83-уй манзилидаги 3 ярим қаватли (3 қават + ертўласи ердан 2 метр баланд) битаётган бино. Бу уйнинг ўрнида 2 қаватли чоғроқ коттеж бўлган. Йўл кенгайтирилиши асносида эски бино бузилиб, эгалари кўчирилган. Уларнинг бу борада даъволари йўқдир, эҳтимол. Лекин ён-атрофдаги қўшнилар, “Шоҳи Зинда” кўчаси 3-ўтиш йўли, 32-А, Б, В уйларда яшовчилар ҳасратлари эътиборга лойиқ. Уларнинг айтишича, қурилишга бош-қош бўлганлар аввалига деразалар ҳовлиларга қаратилмайди, деб айтган. Лекин бу ваъда бажарилмаган. Ўртадаги болалар майдончаси, унга қўшилган ҳудуд ҳам кейинчалик ўзлаштириб олиниши маълум қилинмаган.

“Дом”га энг яқин жойлашган ҳовли соҳиби Бахтиёр Жабборов битаётган бино ва ўз уйи орасидаги масофани қадамлайди. “6 метр ё чиқади, ё чиқмайди” дейди у.

Бахтиёр ҳовлиси қаршидаги деразалардан “томошагоҳ” бўлиб кўришидан жиғибийрон бўлади: “Аёлим бор. Ўғилларимга қўш келин туширмоқчимиз. Уйинг бундай томошагоҳ бўлиб туриши шариатга ҳам тўғри келмайди, қонунчиликка ҳам” дейди у.  Бунинг устига “дом” қуёшни ҳам тўсаркан.

Бахтиёрнинг ён қўшниси Анвар Донабоев 1-гуруҳ ногирони. Оилали, фарзандлари бор. Улар мана шу камтарона ҳовлида яшашади. Анвар бузилган телевизор, тикув машинаси ва турли техника воситаларини тузатишдан топган даромадини болалари ўқишига сарфлайди.

“Хўп, пуллари бор экан, сотиб олишибди, тарихий ҳудуд бўлса ҳам баландлатиб кўтарибдилар. Лекин бу дегани пулдорнинг ўз кунида юрган оддий одамларни хўрлаши мумкин дегани эмас-ку” эҳтиросга берилиб гапиради у.

Анварга “Тез ёрдам” хизмати керак бўлиб тураркан. Унинг айтишича, сўнгги марта “Тез ёрдам” чақирилганда машина ичкарига киролмаган. Оралиқда қолаётган хонадонларга кириш йўлидан ҳам “тадбиркор” янги қўшнилар ўз ҳудудларига қўшиб олишган. Бунинг устига кириш йўли яна бошқа “тадбиркор” (85 уй-ўрнида) кавлаттираётган улкан чуқурлик бир неча жойидан ўпирилиб тушганидан ўтиш жойи яна торайиб қолган.

Ертўла деб қазилаётган улкан ҳандақни ҳам кўрдик. Бутун бошли ҳовли ўрни қазиб ташланган.Унинг чуқурлиги 8 метрча келади. Ажабланарлиси, маҳалла ичкариси қўшнилари уйининг шундоққина орқасидан, улардан рухсат сўрамай ана шундай чуқурлик қазилган. Қўшнилар бу “катлаван” ўрнида қанақа “тадбиркор”лик қилиниши ва бинонинг баландлиги қандай бўлишини ҳам билишмайди. Табиийки, ён атрофдагилар иморатига тиркалган ишлаб чиқариш цехи ёки бошқа бир “ишбилармонлик” қўшнилар тинчгина ҳаётига таъсир қилмаслигига ким кафолот беради?

Анвар билан ёнма ён яшайдиган Оловиддин Санақулов на болалар майдончаси, на бир скамейка қўйиладиган жойи, на бир боғ райҳон экиладиган парча ери ва на машина “парковка”си бўлмаган бу дом билан қўшничиликни тасаввур қилолмайди.

“Дарвозамиз олдигача машиналарини қўйишадими? Ёмғир сувларини олиб чиқарадиган ариқни ҳам ёпиб ташлашди. Қорли-ёмғирли кунларда ботқоқда қолаяпмиз”, дейди у.

Анвар эса аламзада гапиради: “Президент порталига ёздик. Агар порталдан ҳал қилишолмаса, аҳоли жойлашиб олгач, бўшатиб бераман, ҳоким уч кунгина хотин, бола-чақаси билан менинг уйимда яшаб кўрсин...”

"Дом"нинг ҳақиқий эгасини эса кўриш, суҳбатлашиш имкони бўлмади.

Расмийлар нима дейди?..

Самарқанд вилоят қурилиш бош бошқармаси бўлим бошлиғи Озоджон Раҳматов “Шаҳарсозлик норма ва қоидалари” (ШНК)да айнан бу вазият кўзда тутилмаганини айтади.

“Меъёрда, масалан,3 қаватли ва 3 қаватли ёки 3 қаватли ва 5 қаватли (ва ҳоказо 5х5, 7х3, 7х5 ...) уйлар орасидаги масофа кўрсатилган, бироқ 3 қаватли ёки 5 қаватли уйнинг 1 қаватли уйга нисбатан масофаси меъёри ҳақида ҳеч нарса йўқ” деди у.

Юқоридаги ҳолатнинг ШНКда назарда тутилмагани бу норманинг ноқислими? Аслида  маҳалла ичида “дом” қуришнинг ўзи ноқислик, меъёрнинг ўзига сиғмайдиган ҳолат эмасми? Самарқанд шаҳри кенгайтирилаяпти: янги қисмларда нега шу “дом”ларни қаторлаштириб қуриб ташлашмайди?

Озоджон Раҳматов ҳовлида яшовчилар судга мурожаат қилганда, масалани суд ҳал қилинишини айтди.

Юқорида тилга олган ҳужжатда 2 ва 3 қаватли уйлар оралиғидаги масофа камида 15 метр бўлиши кераклиги уқтирилган. ШНКда, шунингдек, яққол кўринмаслик ва ёнғинга қарши эҳтиёт чоралари талаблари ҳам бор. Жумладан, томорқа участкалари бўлган қўшничиликда мана шундай талаблар қўйилганки, булар ўрганаётганимиз “дом”  ва ҳовлилар нисбатига ҳам тўғридан-тўғри алоқадордир.

Ҳар қандай бино қурилиши қўшни участка эгалари билан келишилиши, турар жой уйи ва хўжалик биноларининг қўшни участкалардан кўриниш паналигини ҳамда қўшнининг турар жой уйига қуёш тушиши нормаларини таъминлаши лозим.

Бу ерда турар жой уйига қуёш тушиши нормалари деганда, истиқомат биноларига 22 мартдан 22 сентябргача бўлган даврда кунига 2,5 соат давомида, ётоқхона, ўйин ва болалар мактабгача тарбия муассасаларида 3 соат давомида узлуксиз қуёш тушиб туришини таъминланиши кўзда тутилган.

Ўзларини жабрдийда ҳисоблаётган қўшнилар суддан кўра Президент порталига мурожаат қилишни афзал билишган.

Афтидан, ҳатто судга мурожаат қилинганда ҳам тадбиркор муаммонинг ечими сифатида мана шу қўшнилар ҳовлиларини сотиб олишни таклиф қилиши эҳтимоли катта. Шунда лойиҳага киритмаган “парковка”, болалар майдончаси, кўкаламзор, ўриндиқлар учун ҳам жой пайдо бўлади. Аксар ҳолларда бу каби сценарийлар олдиндан режалаштирилиши айтилади. Мақсадга эришилганда, яъни яқин қўшнилар кўчирилганда ҳам “томошагоҳ”лар ортидаги ўнлаб бошқа ҳовлилар паналиги таъминланмай қолаверади.

Ҳовлидагиларнинг айтишича, қурилиш ва ободонлаштириш ишларидан хабар олгани келган шаҳар ҳокими ва қатор мутасаддиларга улар мурожаат қилишган, мулозимлар тинглашган. Лекин муаммо муаммолигича қолмоқда.

Самарқанднинг бошқа маҳаллаларида ҳам ҳовлилар паналиги таъминланмаган бинолар кўпаймоқда. Айни кунларда Самарқанднинг Ғиёсиддин Жамшед маҳалласида 5 ва 6 қаватли бинолар кўтарилаяпти. Вилоят ҳокимининг сўнгги қабулида “Каварзор” маҳалласида 5 қаватли “дом” қуриш таклифи маъқулланди.

Мустаҳкам Тангриёрова

 

P/S: Маълум бўлишича, Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида ҳам маҳаллалар ичида “дом”лар қурилмоқда экан. Шундай “дом”лар манзили, суратлари, қулайлиги ёки ноқулайлиги ҳақида фикрингизни ёзиб таҳририятга жўнатинг. Албатта, манзил ва шахсингизни таништиринг (шахсингиз сир сақаланди, -таҳр.)!

Мавзу атрофидаги таҳлилга ўз ҳиссасини қўшаётганларга олдиндан миннатдорчилик билдирамиз.


Бу ҳам қизиқ

17 февраль учун об-ҳаво маълумоти

17 февраль учун об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин.
16:57 / 16.02.2026
Алексей Навальний қурбақа заҳри билан ўлдирилган — манба

Алексей Навальний қурбақа заҳри билан ўлдирилган — манба

The Insider Нашрнинг хабар беришича, Буюк Британия, Швеция, Франция, Германия ва Нидерландия россиялик мухолиф сиёсатчи Алек…
09:59 / 15.02.2026
Толибон Афғонистонда Валентин кунини нишонлашни чеклади

Толибон Афғонистонда Валентин кунини нишонлашни чеклади

14 февраль куни “Толибон” назоратчилари Қобул ва Ҳирот шаҳарларида Валентин байрами билан боғлиқ тадбирларга тўсқинлик қилга…
17:03 / 15.02.2026
Пенсия жамғармаси ўзбекистонликларни фирибгарлардан огоҳлантирди

Пенсия жамғармаси ўзбекистонликларни фирибгарлардан огоҳлантирди

Айни кунларда телефон орқали пенсия ёшидаги фуқароларга нотаниш рақамлар орқали қўнғироқ қилиниб, уларнинг пенсиялари кейинг…
16:16 / 14.02.2026
Тошкентда курьер юк машинаси уриб юбориши оқибатида вафот этди

Тошкентда курьер юк машинаси уриб юбориши оқибатида вафот этди

ЙТҲ натижасида велосипед ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.
14:29 / 16.02.2026
АҚШ 10 кун ичида ИШИДнинг 30 та объектини нишонга олди

АҚШ 10 кун ичида ИШИДнинг 30 та объектини нишонга олди

Америка Қўшма Штатлари ҳарбийлари 3–12 февраль кунлари давомида ИШИДнинг 30 та нишонига зарба берди. Бу ҳақда CBS News хабар…
09:24 / 15.02.2026
Шахмат. Абдусатторов Жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгаллади

Шахмат. Абдусатторов Жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгаллади

Ярим финалда Магнус Карлсенга имкониятни бой берган Нодирбек Абдусатторов 3-ўрин учун германиялик Винсент Кеймерга қарши баҳ…
09:08 / 16.02.2026
Рамазон арафасида савдо тармоқларига нархларни оширмаслик бўйича огоҳлантириш берилди

Рамазон арафасида савдо тармоқларига нархларни оширмаслик бўйича огоҳлантириш берилди

Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқлари ва республикамиз ҳудудлардаги савдо комплексларини Рамазон ойида нархлари барқарорли…
11:52 / 16.02.2026
“Ўзгидромет” қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

“Ўзгидромет” қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

Жорий йилнинг 17–18 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғл…
11:13 / 16.02.2026
15 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

15 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

15 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқ…
17:57 / 14.02.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар
Истанбулда чиқинди контейнеридан ўзбекистонлик аёлнинг бошсиз жасади топилди
12:47 / 25.01.2026
Жиззахда 18 ёшли қиз бошқа бир 19 ёшли қизни Таиландга фоҳишаликка юбораётганда қўлга олинди
15:22 / 22.01.2026
Америка инвестиция жамғармаси Россиядан империя қарзлари учун 225 миллиард доллар талаб қилди
16:45 / 18.01.2026
Одилхон қори Юнусхон ўғли суд залида ҳибсга олинди
15:37 / 26.01.2026
“Мен диктаторман” — Доналд Трамп
09:56 / 22.01.2026
Урушда Россия 1,2 млн, Украина эса 600 минггача ҳарбий хизматчисини йўқотган – манба
12:56 / 28.01.2026
Ўзбекистонлик аёлнинг ўлдирилиши Туркияда норозиликларга сабаб бўлди
08:26 / 28.01.2026
“Энергетик сулҳ”дан сўнг Россия Украинага кенг кўламли ракета ҳужумини амалга оширди
17:55 / 03.02.2026
Тарқалган видео сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган — Николай Валуев
12:03 / 28.01.2026
АҚШда 37 ёшли эркак федерал агент томонидан отиб ўлдирилди
18:06 / 25.01.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!