Қарши шаҳрининг амалдаги ҳокими Нормўмин Холбоев ва собиқ ҳоким Жамшид Фозилов даврида бозор баҳоси 156 млрд сўм бўлган ер ноқонуний бериб юборилгани маълум бўлди.
Аниқланишича, шаҳар ҳокими аукционсиз амалдаги қонунларга зид равишда 318 та ҳолатда бозор баҳоси 156 миллиард 422 миллион сўмлик 105 гектар ерга эгалик қилиш бўйича қарор чиқариб берган.
Мазкур ҳолат вилоят прокуратураси томонидан аниқлангач, бўш турган 90,1 млрд сўмлик 58 гектар ер протест келтириш орқали бекор қилиниб, ҳокимлик захирасига қайтарилган. 1,2 гектар эса аукцион савдога чиққан.
Қайд этилишича, қурилиши ишлари амалга оширилган 56,4 млрд сўмлик 27 гектар ерни қайтариш бўйича судларга 133 та даъво ариза киритилган.
Қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган Қарши шаҳар ҳокимлиги, кадастрлар палатаси ва қурилиш бўлимининг 7 нафар мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, айблов эълон қилинган ва иш судга юборилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!