$
11973.44 UZS
9.17
₽
144.53 UZS
0.04
€
13282.14 UZS
-41.27
31° Кечаси 18°

Қашқадарёга 3 миллиард 500 миллион доллар инвестиция жалб қилинади

15:25 / 04.12.2024

Шавкат Мирзиёев 4 декабрь куни Қашқадарё вилоятида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, инвестицияларни кўпайтириш, камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм каби барча етакчи соҳалар бўйича Қашқадарёнинг салоҳияти юқори. Йил бошидан буён вилоятда 2 миллиард доллар инвестиция ўзлаштирилган. 565 минг нафар аҳолининг бандлиги таъминланиб, 90 минг одам камбағалликдан чиқарилган. Йил якунигача ялпи ҳудудий маҳсулот 6 фоиздан зиёд ўсиши, экспорт 555 миллион долларга етиши кутилмоқда.

Вилоят салоҳияти тўла ишга солинса, натижалар бундан анча кўп бўлади. Йиғилишда шу борадаги қўшимча имкониятлар, янги лойиҳалар кўриб чиқилган.

Аввало, озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи устувор бўлади. Кейинги йилдан Қашқадарё картошка, мева, парранда гўшти ва тухум бўйича ўзини ўзи тўлиқ таъминлашга ўтади. Бу борада хорижий инвесторлар иштирокида 16 та йирик лойиҳа шакллантирилган.

Мисол учун, Ғузор, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида 300 гектарда замонавий боғ барпо этилади. Унда йилига қўшимча 4 минг тонна мева етиштирилиб, 600 та иш ўрни яратилади. Кўкдала, Чироқчи, Шаҳрисабз, Косон ва Нишон туманлари ҳудудида қовун ва органик сабзавотлар етиштириш кенгайтирилади. Тарвуз консентранти тайёрлаш, шок усулида музлатиш ва сублиматсион қуритиш йўлга қўйилади.

Вилоятда чорвачиликни ривожлантиришга алоҳида урғу берилади. Минтақа ва Европа давлатларидан 62 минг бош қўй, қарийб 10 минг бош қорамол олиб келиниб, аҳоли ва чорвачилик хўжаликлари билан кооперация асосида боқилади. Қарши ва Қамашида 1 минг бошли чорвачилик кластери, 1 миллион бошли паррандачилик фабрикаси ташкил этилади.

Пахтачиликда тайёр маҳсулотлар улушини кўпайтириш мақсадида 233 миллион долларлик 5 та тўқимачилик корхонаси ишга туширилади. Натижада мато ишлаб чиқариш қуввати 51 фоизга кўтарилади.

Шаҳрисабздаги Мираки ва Қамашидаги Майданак қишлоқлари, Миришкор туманидаги “Ачинкўл” ва “Сечанкўл” атрофида туризм жадал ривожланмоқда. Шу каби масканларга 300 миллион доллар инвестиция киритиб, 200 дан зиёд меҳмон уйлари ва мингта савдо шохобчаси ташкил этиш режалаштирилган. Уларда 5 минг киши ишли бўлади.

Тадбиркорлар вилоятдаги 147 та норуда қазилма конлари негизида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни таклиф қиляпти. Бунга 209 миллион доллар инвестиция киритилади, конлар босқичма-босқич аукционга чиқарилади.

Президент фармонига мувофиқ, шу йил 1 ноябрдан Ўзбекистонда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури бошланди. Қашқадарёдаги 6 та йирик корхона бу хайрли ишга ҳисса қўшиб, кейинги йил 10 мингдан зиёд фуқарони камбағалликдан чиқариш ташаббусини билдирган. Бундан ташқари, банклар иштирокида 86 та драйвер лойиҳани ва 33 мингта микролойиҳани ишга тушириб, яна 70 минг инсонни даромадли қилиш кўзда тутилган. Булар орқали вилоятда камбағаллик даражаси ҳозирги 8,6 фоиздан 6,5 фоизга пасаяди.

Йиғилишда Қашқадарё вилояти ҳокими шу каби режаларни тақдимот қилди. Жумладан, келгуси йилда 3 миллиард 500 миллион доллар инвестиция жалб қилиш, экспортни 1 миллиард долларга етказиш, 300 минг иш ўрни яратиш мўлжалланган.

Мирзиёев бугунги кўрсаткичлар вилоят имкониятларига мос эмаслигини таъкидлаб, натижадорликни ошириш бўйича кўрсатмалар берган. Ташаббускорлар билан ишлаб, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳасида яна 300 миллион долларлик лойиҳаларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган.



														
														Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аҳолига ажратилган суюлтирилган газни тижорий нархда сотиш мақсадида ноқонуний сақлаш билан…
14:16 / 13.11.2026

														
														Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026

														
														Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эндиликда ўт ўриш учун ҳам чипта сотиб олиш ва пул тўлаш кераклиги ҳақида х…
09:56 / 13.11.2026

														
														Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026

														
														Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:18 / 13.11.2026

														
														Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026

														
														Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026

														
														Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида хавотир уйғотган учта ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрга…
15:39 / 12.11.2026

														
														Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб 6 ёшли болаларни бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилг…
15:31 / 12.11.2026

														
														"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026

Бу ҳам қизиқ

Жиззахда 450 миллион сўмлик олтинни ноқонуний сотмоқчи бўлган икки киши ушланди

Жиззахда 450 миллион сўмлик олтинни ноқонуний сотмоқчи бўлган икки киши ушланди

Жиззах вилоятида умумий оғирлиги 471 грамм бўлган ярим тайёр қуйма олтинни 450 миллион сўмга сотаётган икки нафар фуқаро ушл…
15:20 / 10.11.2026
"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига олиб кетилиши мумкин

Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига олиб кетилиши мумкин

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарима 60 кун ичида тўланмаса, ҳайдовчининг транспорт восит…
10:01 / 10.11.2026
Ўзбекистон Биринчи хоними COP31 доирасида мамлакатимиз миллий павильонига ташриф буюрди

Ўзбекистон Биринчи хоними COP31 доирасида мамлакатимиз миллий павильонига ташриф буюрди

Павильон меъморий концепциясига “Uzumzor – ўтмиш мероси, бугунги ечим, келажак учун илҳом” ғояси асос қилиб олинган.
08:51 / 12.11.2026
Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026
Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида хавотир уйғотган учта ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрга…
15:39 / 12.11.2026
Трамп Nvidia раҳбарининг жосусликда гумонланган аёл билан муносабати ҳақида гапирди

Трамп Nvidia раҳбарининг жосусликда гумонланган аёл билан муносабати ҳақида гапирди

АҚШ президенти Дональд Трамп Nvidia бош директори Женсен Хуангнинг Хитой фойдасига жосуслик қилишда гумонланаётган аёл билан…
10:08 / 10.11.2026
Ўзбекистонда кунига ўртача 12 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлмоқда

Ўзбекистонда кунига ўртача 12 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлмоқда

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–сентабр ойларида 3 391 та йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) қайд этилди. Бу бир кунда ўртача 12 …
15:24 / 10.11.2026
Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германиянинг Бад-Дюбен шаҳри маъмурияти инвесторларни жалб қилиш мақсадида XIII асрга оид Шнадитс қасрини атиги 1 еврога сот…
10:13 / 10.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!