Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида ер ости туннели топилди.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари 20 май куни Ўш вилояти Қора-Сув тумани Телман қишлоғида Қирғизистон ва Ўзбекистонни боғлайдиган умумий узунлиги 270 метр бўлган ер ости туннелини аниқлади.
Туннел 15 метр чуқурликда қазилган, кириш ўлчамлари 1,8 м 1,5 метр. Кириш жойидан чегара чизиғигача бўлган масофа эса 40 метр.
Туннел қазилган ҳовли эгаси М.А. ҳозирда Жалолобод вилоятидаги “Қизил-Жар” руҳий касалликлар шифохонасида бўлиб, унинг ақлий соғломлигини қайта текширувдан ўтказиш режадаштирилмоқда.
Жиноят қуроллари ва ашёлари олиб қўйилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!