$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Қирғизистонда арабча исмлар қўйишни тўхтатиш таклиф қилинди

12:00 / 15.04.2024

Маълумотларга кўра, Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеш спикери Нурланбек Шакиев мамлакатда арабча исмлар қўйишни тўхтатиш кераклигини айтган. Бу ҳақда “Kaktusmedia” хабар берди.

Хабарда ёзилишича, спикер исмларни арабчалаштириш нотўғрилигини таъкидлаган.

“Нега биз ҳамма нарсани арабчалаштиряпмиз? “Ҳалал” эмас “адал” (қирғизча ҳалол дегани). Биз ҳатто номларимизни арабчалаштирамиз. Бизда қирғизча яхши номлар кўп. Масалан, Бахит, Таалай, Элмурза, Улукбек, Балбак, Чўлпон. Нега биз уларни ишлатмай, исмларни арабчалаштирамиз? Тез орада қирғизча номларимиз йўқолади”, деган у.

Мазкур таклифга депутат Дастан Жумабеков қарши чиққан. У болага исм қўйиш ота-онанинг ўз ҳуқуқига киришини эслатиб ўтган.

“Сиз нотўғри айтдингиз. Бизда демократия бор. Агар у (ота-она) хоҳласа, уни (боласини) Майкл Жексон ёки Роналдо деб аташи мумкин. Биз уларнинг танловини ҳурмат қилишимиз керак”, деган депутат спикерга қарата.

Шунингдек, ушбу мавзуга Қирғизистон президенти Садир Жапаров ҳам эътибор қаратган. У ҳам депутатнинг айтганларини фикран қувватлаган.

“Арабча исмларга келсак, фарзандига қандай исм қўйиш ҳар кимнинг ўзига боғлиқ. Асосийси, қалбингда қирғиз бўлиб қол. Масалан, бизда Муҳаммад деган исм ҳам бор”, деган президент.

Жапаров спикер Шакиевнинг сўзлари ҳукумат позицияси эмас, балки унинг шахсий фикри эканини таъкидлаб шундай деган:

“Миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва оммалаштириш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан биридир. Бой тарихимиз ва маданиятимизга таянган ҳолда келажак авлодлар учун шароит яратишни мақсад қилганмиз. Бунинг учун аввало турли халқлар билан яхши муносабатда бўлишимиз, маданий ҳамкорликни кучайтиришимиз керак. Шунинг учун бошқа тиллар ва маданиятларни эътиборсиз қолдириш мумкин эмас. Ҳеч ким болаларга қирғиз исмларини қўйишни буюрмайди. Шу боис, маънавий-маданий қадриятларни ривожлантириш ва тарғиб қилиш муҳим аҳамиятга эга”.

Маълумот учун, қўшни Қирғизистонда 2023 йилда янги туғилган чақалоқларга қўйилган исмлардан энг машҳури Муҳаммад бўлган. Ундан кейинги ўринларда Умар, Али, Амир, Алихон, Билол, Алинур ва Усмон исмлари энг кўп қўйилган. Шунингдек, қизлар орасида ўтган йили Солиҳа, Амина, Фотима, Алия, Раяна, Сафия, Алфия, Айлин ва Ойша исмлари машҳур бўлган.


Жаҳон


														
														Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Венгрияда собиқ бош вазир Виктор Орбан ҳукуматида ишлаган вазирга нисбатан коррупция иши бўйича ўтказилган тинтувларда ўрмон…
17:37 / 15.11.2026

														
														Қирғизистон мактабларида қоғоз дарсликлар ўрнига планшетлар берилади

Қирғизистон мактабларида қоғоз дарсликлар ўрнига планшетлар берилади

Мамлакат президенти Садир Жапаров 5–6 йил ичида ўқувчиларни қоғоз китоблар ўрнига планшетлар билан таъминлаш режалаштирилаёт…
09:53 / 07.11.2026

														
														Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда маъмурий-ҳудудий тузилмани ўзгартиришнинг иккинчи босқичи бошланмоқда. Режага кўра, мамлакатдаги 7 та вилоят в…
08:28 / 28.10.2026

														
														Тарихда илк бор ярадор аскар дрон орқали эвакуация қилинди.

Тарихда илк бор ярадор аскар дрон орқали эвакуация қилинди.

У ярим йил давомида эвакуация қилинишини кутган – оғир жароҳатлари туфайли ўз оёқларини кесиб ташлашига тўғри келган.
17:17 / 25.10.2026

														
														Маккада номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган икки бангладешлик қатл этилди

Маккада номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган икки бангладешлик қатл этилди

2026 йил 14 октябрь куни Саудия Арабистонининг Макка минтақасида масжид ичида номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган ик…
17:31 / 20.10.2026

														
														Узоқ муддатли электр узилишларига қарамай, Украина Венгрия ва Молдовага электр энергиясини сотмоқда

Узоқ муддатли электр узилишларига қарамай, Украина Венгрия ва Молдовага электр энергиясини сотмоқда

Украинанинг “Ukrainian News” ахборот агентлиги сешанба куни хабар беришича, мамлакат ичидаги узоқ муддатли электр узилишлари…
17:20 / 20.10.2026

														
														Германияда 13 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш режалаштирилмоқда.

Германияда 13 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш режалаштирилмоқда.

Ҳукумат, шунингдек, платформаларга дастлабки босқичданоқ болалар хавфсизлигини ҳисобга олиш мажбуриятини юкламоқчи.
08:37 / 19.10.2026

														
														Оқ Уй матбуот котиби 5 кунлик ишдан кейин лавозимидан бўшатилди

Оқ Уй матбуот котиби 5 кунлик ишдан кейин лавозимидан бўшатилди

Аввалроқ, АҚШ раҳбари Захарияни Оқ Уй матбуот котиби этиб тайинлаган эди.
16:19 / 17.10.2026

														
														Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

15 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирларга қўшимча чекловлар билан ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга рухсат берилади.
17:20 / 10.10.2026

														
														Трамп яна Нобель қуруқ қолди. Мукофот африкалик аёлга насиб этди.

Трамп яна Нобель қуруқ қолди. Мукофот африкалик аёлга насиб этди.

Юрист, Руанда бўйича Халқаро жиноий трибуналнинг собиқ раиси, 2008-2014 йилларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комисса…
16:30 / 09.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик …
16:45 / 14.11.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 420 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан 77 309 нафа…
10:46 / 12.11.2026
Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026
Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026
Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

2026 йилнинг январь–сентабр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақд…
09:55 / 14.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:18 / 13.11.2026
Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб 6 ёшли болаларни бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилг…
15:31 / 12.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026
Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!