$
12559.26 UZS
-59.37
160.17 UZS
-0.66
14413.01 UZS
-103.46
37° Кечаси 23°

Қизларни Малайзияда фоҳишалик қилишга мажбурлаган жиноятчи аёл Ўзбекистонда қўлга олинди

10:46 / 20.05.2023

Одам савдоси учун Ўзбекистон Интерпол ММБ томонидан қидирувга берилган жиноятчи Малайзиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан одам савдосида гумон қилинган аёл Куала-Лумпурдан Тошкентга олиб келинган.

Аёл фирибгарлик йўли билан хорижда яхши маошли ишга жойлаштириб беришни ваъда қилиб, қизларни Малайзияга олиб бориб, ўз шериклари билан жабрланганларнинг паспортларини зўрлик билан олиб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган.

Гумонланувчи Интерполнинг Тошкент ва Куала-Лумпурдаги Миллий марказий бюролари ўртасидаги ҳамкорликдаги тадбирлар ҳамда тезкор-ахборот кўмаги, шунингдек, Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси дипломатик миссиясининг бевосита ёрдами натижасида қўлга олинган.

Келишилган ҳаракатлар туфайли қидирувдаги аёлни қўлга олиш ва Малайзия расмийлари жиноятчини Ўзбекистонга экстрадиция қилиш тўғрисида қарор қабул қилмагунча уни ҳибсда сақлаш мумкин бўлган.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг экстрадиция тўғрисидаги илтимосномаси ижобий кўриб чиқилиши натижасида қидирувда бўлган аёл судда адолат қарор топиши учун Тошкент шаҳрига етказиб олиб келиш мақсадида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига топширилган.


Бу ҳам қизиқ

Яшаш учун энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

Яшаш учун энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

Тошкент рейтингнинг қуйи поғоналарида қайд этилган.
17:55 / 19.06.2025
Сурхондарё вилояти Бойсун туманида ўрмон ёнғини юз берди

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида ўрмон ёнғини юз берди

Кеча, 17 июнь куни соат 17:45 да Сурхондарё вилояти ФВБга Бойсун тумани Кенгдала ўрмон хўжалиги бўлимига қарашли арчазорларг…
13:55 / 18.06.2025
“Ўзгидромет” 4 та вилоятда сел-сув тошқинларидан огоҳлантирди

“Ўзгидромет” 4 та вилоятда сел-сув тошқинларидан огоҳлантирди

Жорий йилнинг 20–22 июнь кунлари кутилаётган ёмғир ёғиши сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин …
17:00 / 19.06.2025
18 июнда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

18 июнда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ш…
18:05 / 17.06.2025
Қоидабузарлик учун қарор бир ойдан кечиктирилса, жазо қўлланилмайди

Қоидабузарлик учун қарор бир ойдан кечиктирилса, жазо қўлланилмайди

Эндиликда паласани босганлик ҳолати камерага қайд этилмайди.
15:07 / 17.06.2025
Туркияда қидирувда бўлган шахс Ўзбекистонга қайтарилди

Туркияда қидирувда бўлган шахс Ўзбекистонга қайтарилди

У одам савдоси жинояти билан қидирувда бўлган.
10:15 / 19.06.2025
UFC. Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанги эълон қилинди

UFC. Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанги эълон қилинди

Унга кўра, Рўзибоев 17 август куни Чикаго шаҳрида ташкил этиладиган UFC 319 турнирида октагонга кўтарилади.
10:29 / 18.06.2025
22 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

22 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

22 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. …
15:26 / 21.06.2025
Тошкентда қиймати 4,5 млрд сўмдан ортиқ сифатсиз дори воситалари савдосининг олди олинди

Тошкентда қиймати 4,5 млрд сўмдан ортиқ сифатсиз дори воситалари савдосининг олди олинди

Ҳолат юзасидан дорихона мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 186 прим 3-моддаси 3-қисми “а” банди би…
09:26 / 18.06.2025
Туркманистон орқали Эрондан 60 га яқин ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Туркманистон орқали Эрондан 60 га яқин ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

“Яқин Федерацияси мураккаб вазият туфайли қатор давлатлар, жумладан Ўзбекистон ҳам ўз фуқароларини хавфсиз равишда Ватанига …
14:32 / 21.06.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!