Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида содир бўлган ЙТҲда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Жорий йил 4 март куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидаги Шимолий айланма йўлда "Kamaz" ва "Cobalt" енгил автомобильи иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Мамлакат ОАВларининг ёзишича, ҳодиса оқибатида Ўзбекистон фуқаролари бўлган енгил автомобильнинг ҳайдовчиси ва уч нафар йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!