Мадриднинг “Реал” клуби “Бенфика” ярим ҳимоячиси Энцо Фернандесни қишдаёқ сотиб олмоқчи. Аммо, уни кейинги мавсумга қадар Лиссабон клубида қолдиришни режа қилган.
Фернандеснинг товон пули тахминан 120 миллион еврога тенг ва “Қироллик клуби” бу маблағни тўламоқчи.
Футболчини ўз жамоасига қўшиб олишни ният қилган клублар сони бир нечта. Хусусан, ПСЖ, “Барселона” ҳамда “Ливерпуль” клублари даъвогарлик қилмоқда.
Маълумот учун, Энцо Фернандес ўтган жаҳон чемпионатининг энг яхши ёш ўйинчиси бўлди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!