$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

“Бунёдкор” клуби 30 000 минг швейцар франки миқдорида жаримага тортилди

15:18 / 24.02.2024

FIFA диссиплинар қўмитаси “Бунёдкор” клуби ва жамоанинг собиқ ўйинчилари Ривальдо ҳамда Денилсон ўртасида узоқ давом этаётган молиявий тортишув бўйича қарор қабул қилди.

Tribuna.uz манбаси тақдим этган ҳужжатларга кўра, FIFA “Бунёдкор” клубининг Ривальдо олдидаги қарздорлиги – 8,1 миллион евро, Денилсон олдидаги қарздорлик – 1,1 миллион евро маблағни тўлаш бўйича қарорни Ўзбекистон футбол ассоциациясига юборган.

ФИФА тартиб-интизом қўмитаси аъзолари 22 февраль куни “Бунёдкор” клуби ва бразилиялик ўйинчилар ўртасидаги мазкур иш бўйича қарорни қабул қилган. ФИФА қарорида қуйидагилар маълум қилинган:
“Бунёдкор” ва Ривальдо ўртасидаги иш бўйича:
1. “Бунёдкор” клуби ФИФА низоларни ҳал қилиш палатасининг 2017 йил 21 сентябрда қабул қилган қарорини тўлиқ бажармаганликда айбдор деб топилган. Бу Спорт арбитраж суди томонидан 2023 йил 6 ноябрда чиқарилган қарорда тўлиқ тасдиқланган.

2. “Бунёдкор” клуби FIFA низоларни ҳал қилиш палатаси ва САС қарорига кўра, Ривалдо Витор Борба Феррейрега қуйидагиларни тўлаши шарт:

2 489 947 евро – клуб томонидан бразилиялик футболчига тўланмаган мукофот пули ҳамда йиллик 5 фоиз устама;
5 664 000 евро – шартнома бекор қилиниши сабабли товон пули ҳамда йиллик 5 фоиз бонус.
10 минг Швейцария франки – арбитраж суди жараёнида харажатлар учун товон пули.

“Бунёдкор” ва Денилсон ўртасидаги иш бўйича:

1. “Бунёдкор” клуби ФИФА низоларни ҳал қилиш палатасининг 2017 йил 21 сентябрда қабул қилган қарорини тўлиқ бажармаганликда айбдор деб топилган. Бу Спорт арбитраж суди томонидан 2023 йил 6 ноябрда чиқарилган қарорда тўлиқ тасдиқланган.

2. “Бунёдкор” клуби Денилсон Мартинш Насиментога қуйидагиларни тўлаши шарт:
700 000 АҚШ доллари – клуб томонидан бразилиялик футболчига тўланмаган мукофот пули ҳамда йиллик 5 фоиз устама;
400 000 АҚШ доллари – келишув шартлари бузилганлиги учун товон пули ҳамда йиллик 5 фоиз бонус.
10 минг Швейцария франки – арбитраж суди жараёнида харажатлар учун товон пули.

Қайд этилишича, FIFA томонидан “Бунёдкор” клубига 30 кун ичида ушбу маблағни тўлаш муҳлати берилган. Акс ҳолда ташкилот томонидан тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинган. Шунингдек, ҳар икки футболчи бўйича “Бунёдкор” клуби 30 000 минг швейцар франки миқдорида жаримага тортилган.

Эслатиб ўтамиз, Ривальдо 2008-2010 йиллар давомида “Бунёдкор” клуби шарафини ҳимоя қилиб, уч карра Ўзбекистон чемпиони бўлган эди. Денилсон эса 2010 йил Тошкент клуби сафида чемпионликка эришган, Олий Лигада 14 ўйинда 4 та гол, ОЧЛда эса 6 ўйинда 5 та голга муаллифлик қилганди.


Футбол


														
														ОЧЛ-2. «Насаф» суперкамбек билан «Ал-Қувайт»ни мағлуб этди.

ОЧЛ-2. «Насаф» суперкамбек билан «Ал-Қувайт»ни мағлуб этди.

Қаршининг «Насаф» клуби Осиё Чемпионлар Лигаси 2 гуруҳ босқичидаги тўртинчи ўйинини «Ал-Қувайт» (Қувайт) клубига қарши ўтказ…
08:21 / 05.11.2026

														
														“Барса” ўз майдонида “Реал”га мағлуб бўлди

“Барса” ўз майдонида “Реал”га мағлуб бўлди

Тунда Ла Лиганинг 10-туридан ўрин олган “Эл-класико” баҳси бўлиб ўтди. “Барселона” ўз майдонида “Реал Мадрид”ни қабул қилиб,…
09:27 / 26.10.2026

														
														Криштиану Роналду терма жамоадан четлатилди ва жаримага тортилди

Криштиану Роналду терма жамоадан четлатилди ва жаримага тортилди

Португалия футбол федератсияси Криштиану Роналдуни бир ой муддатга миллий терма жамоа сафидаги ўйинлардан четлатди ва унга 2…
10:36 / 20.10.2026

														
														Месси Аргентина терма жамоаси билан хайрлашди

Месси Аргентина терма жамоаси билан хайрлашди

39 ёшли Лионел Месси Аргентина миллий терма жамоасидаги фаолияти давомида уни қўллаб-қувватлаган барча инсонларга миннатдорл…
09:41 / 08.10.2026

														
														Месси Аргентина терма жамоасидаги сўнгги ўйинини ўтказди

Месси Аргентина терма жамоасидаги сўнгги ўйинини ўтказди

7-октябрь куни Лионел Месси Аргентина терма жамоаси сафидаги сўнгги учрашувини ўтказди. Бенин терма жамоасига қарши баҳсда а…
09:57 / 07.10.2026

														
														Дунё футболида илк бор қора карточка жорий этилди: у ўйинни муддатидан олдин якунлаш учун қўлланади

Дунё футболида илк бор қора карточка жорий этилди: у ўйинни муддатидан олдин якунлаш учун қўлланади

Руминия футбол федерацияси (ФРФ) дунёда биринчи бўлиб қора карточкани жорий этди. Янги чора ёшлар футболи учрашувларида ота-…
12:05 / 12.09.2026

														
														Ўзбекистоннинг Аргентина билан ўртоқлик учрашуви бекор қилинди

Ўзбекистоннинг Аргентина билан ўртоқлик учрашуви бекор қилинди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Аргентина билан ўтказиши режалаштирилган ўртоқлик учрашуви бекор қилинди. Бунга Лионел М…
16:35 / 07.09.2026

														
														Месси бева журналистга оғир кунларни енгиб ўтишда ёрдам бергани маълум бўлди

Месси бева журналистга оғир кунларни енгиб ўтишда ёрдам бергани маълум бўлди

Аргентина терма жамоасидан кетганини эълон қилган Лионел Мессига журналист Вероника Брунати таъсирли мақола орқали миннатдор…
14:07 / 04.09.2026

														
														Криштиану Роналдунинг Тошкентга келиш санаси маълум бўлди

Криштиану Роналдунинг Тошкентга келиш санаси маълум бўлди

“Пахтакор”нинг Осиё Чемпионлар лигаси Элита турнири асосий босқичидаги тақвими маълум бўлди. Унга кўра, Тошкент клуби 2 нояб…
11:47 / 19.08.2026

														
														2026-йилги мундиал ФИФА учун рекорд даромад келтирди

2026-йилги мундиал ФИФА учун рекорд даромад келтирди

АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилган футбол бўйича Жаҳон чемпионати ФИФА тарихидаги энг даромадли турнирга айланди.
12:07 / 21.07.2026

Бу ҳам қизиқ

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026
Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026
Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026
Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Роза (исми ўзгартирилган) 2009 йилда АҚШга боргач, моделлик агентлиги томонидан жинсий жиноятларда айбл…
10:18 / 12.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:18 / 13.11.2026
Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 420 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан 77 309 нафа…
10:46 / 12.11.2026
Олти кишини Умрага юборишни ваъда қилиб, 6 900 доллар талаб қилган шахслар ушланди

Олти кишини Умрага юборишни ваъда қилиб, 6 900 доллар талаб қилган шахслар ушланди

Фарғона ва Андижон вилоятларида фуқароларни ноқонуний равишда Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан жами 6 900 АҚШ до…
10:12 / 12.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!