$
12557.56 UZS
-34.15
159.44 UZS
-0.74
14809.13 UZS
-12.57
43° Кечаси 27°

Реновация – аҳоли сони тез ўсиб бораётган шароитда энг мақбул ечим

19:06 / 10.04.2025

Президент ҳузурида масъуллар реновация жараёнлари бўйича ахборот берди. Давлатимиз раҳбари аҳолини муносиб турар-жой билан таъминлаш, халқона айтганда “ватанли қилиш” масаласига доим алоҳида эътибор қаратиб келади.

Хусусан, 2024 йил 18 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисида сўзлаган нутқида ҳам “Реновация тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш кераклигини таъкидлаган эди. Бу қонуннинг қабул қилиниши 20 минг гектар ер майдонини тежаб, 4,5 миллион аҳолини уй-жой билан таъминлаш имконини беради.

Сўнгги 8 йил ичида мамлакатимиз шаҳар-у қишлоқларида қурилиш, ободонлаштириш ишлари жадаллашди. Ушбу даврда Ўзбекистон аҳолиси 6 миллионга кўпайиб, 37 миллиондан ошди, ярим миллионга яқин хонадонлар барпо этилди. Яқин йилларда эса аҳоли сони 40 миллионга етиши кутилмоқда.

Ҳисоб-китобларга кўра, шундай ўсиш суръатларида йилига 140-150 минг хонадонга талаб пайдо бўлади. Бу эса ҳар йили қўшимча 2 минг гектар ер керак дегани. Лекин биламизки, ер ресурси, майдонлари чекланган. 2024 йилда 100 минг хонадондан иборат кўп қаватли уй қурилган бўлса, бу йил 130 мингдан ортиқ хонадон қуриш режа қилинган.

Албатта, бундай вазиятда дунё тажрибасидан келиб чиқиб, реновация дастурини амалга ошириш энг мақбул ечимлардан ҳисобланади.

Маълумот учун: Реновация — бу структуранинг яхлитлигини бузмаган ҳолда уни яхшилаш, қайта қуриш ва тиклаш жараёни. Бу атама одатда қурилиш соҳасига нисбатан қўлланилади.

Ҳозирда республикада 2-3 қаватли 17 мингта эски уйлар мавжуд. Улардаги шарт-шароит бугунги замон талабларига мос эмас. Инфратузилма, яъни электр, газ, сув ва бошқаси эскирган, аксариятида оқова тармоғи мавжуд эмас.

Ушбу уйларнинг ўрнига давр талабларига жавоб берадиган, замонавий турар-жойлар қурилса, ҳозиргидан 3 баробар кўп аҳоли жойлашиш имконияти пайдо бўлади. Асосийси, аҳолимиз қулай шарт-шароитлар ва инфратузилмага эга жойларда яшайди.

Шу мақсадларни кўзлаб хориж тажрибаси асосида “Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Бўлиб ўтган тақдимотда реновация тизимининг ҳуқуқий, молиявий ва ташкилий томонлари кўриб чиқилди.

Реновация дастурлари 3 босқичда амалга оширилиши кўзда тутилмоқда:

Аввал, шаҳар ва туманларда реновацияга мос ҳудуд танланиб, лойиҳа ишлаб чиқилади. Мулкдорларга янги уй ёки компенсациялар таклиф қилинади. Барча мулкдорлар билан келишувлар яккама-якка, нотариал тартибда тасдиқланади. Лойиҳалар учун ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади.  

Иккинчи босқичда реновация дастури ҳудудий ва республика кенгашлари томонидан кўриб чиқилиб, қурилиш ташкилоти аниқланади.

Учинчи босқичда уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилади.

Реновацияга тушган ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти ошиши шубҳасиз. Чунки янги уйларнинг пастки қаватларида савдо, хизмат кўрсатиш ва кичик ишлаб чиқаришлар бўлади. Шунингдек, бу тизим орқали 20 минг гектар ер тежалиши ҳисоб-китоб қилинганлиги таъкидланди.

Хусусан, биринчи босқичда реновация асосида 20 минг хонадон қурилиши мўлжалланган. 

Хорижий тажрибага мурожаат қилсак, Россия, Буюк Британия,  Франция, Испания, Италия, Германия, Полша, Жанубий Корея, Япония, Сингапур давлатлари қонунчилик тизимида реновацияни ҳуқуқий тартибга солишга оид бўйича ҳужжатлар мавжуд. Уларда шу асосда ишлаб чиқилган дастурларга кўра, эскирган уй-жойларни қайта тиклаш, қуриш, модернизация қилиш ишлари амалга оширилади.

Пекин, Бразилия, Европа давлатлари, Буюк Британия, Германия, Чехия ва бошқа кўплаб давлатлар шаҳарларининг биз кўриб турган қиёфаси реновация дастурлари асосида шаклланган.

Реновация дастурларини амалга оширишда давр ва замон талабларини тўғри тушунган ҳолда ҳудудлар имкониятларини инобатга олиб, тизимли ёндашиш зарур. Ушбу дастурларни амалга оширишдан мақсад аҳолини муносиб турар-жойлар билан таъминлаш, ҳудудлар иқтисодий салоҳияти ва имкониятларини ошириш ҳисобланади.  

 

Анваржон Миркомилов,

“Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиғи



														
														Йигит кишига қирқ ҳунар оз

Йигит кишига қирқ ҳунар оз

Намангандаги колониядаги маҳкумларга ошпазликдан сабоқ берилди
22:23 / 03.07.2025

														
														Оҳангарон шоҳкўчасида транспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади

Оҳангарон шоҳкўчасида транспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади

Ҳайдовчиларга муқобил йўллардан юриш тавсия қилинган
21:14 / 03.07.2025

														
														Хоразмда судья пора билан қўлга олинди

Хоразмда судья пора билан қўлга олинди

15 минг АҚШ доллари талаб қилган судьянинг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди
19:21 / 03.07.2025

														
														Мирзиёев Афғонистон бош вазири ўринбосари билан учрашди

Мирзиёев Афғонистон бош вазири ўринбосари билан учрашди

Ўзбекистон Президенти Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
18:49 / 03.07.2025

														
														Мирзиёев Хонкенди шаҳрига борди

Мирзиёев Хонкенди шаҳрига борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Хонкенди шаҳрида қўшма …
18:07 / 03.07.2025

														
														4 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

4 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

4 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кеч…
15:39 / 03.07.2025

														
														Тошкентда банкдан 90 минг АҚШ доллари ўғирланди

Тошкентда банкдан 90 минг АҚШ доллари ўғирланди

Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
15:10 / 03.07.2025

														
														“Севимли” телеканали жаримага тортилди

“Севимли” телеканали жаримага тортилди

Телеканал муаллифлик ҳуқуқини бузганлиги айтилмоқда.
12:52 / 03.07.2025

														
														Ўзбекистонда нодавлат ОТМлар фаолиятини лицензиялашнинг қўшимча шартлари белгиланди

Ўзбекистонда нодавлат ОТМлар фаолиятини лицензиялашнинг қўшимча шартлари белгиланди

Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг “Республикада нодавлат таълим хизматлари сифатини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрис…
11:10 / 03.07.2025

														
														3 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

3 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

3 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кеч…
16:02 / 02.07.2025

Бу ҳам қизиқ

Андижонда ИИБ ходими пичоқлаб ўлдирилди

Андижонда ИИБ ходими пичоқлаб ўлдирилди

Олган жароҳати натижасида кўрсатилган ёрдамга қарамасдан А. Абдувалиев шифохонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган.
14:45 / 02.07.2025
Хоразмда судья пора билан қўлга олинди

Хоразмда судья пора билан қўлга олинди

15 минг АҚШ доллари талаб қилган судьянинг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди
19:21 / 03.07.2025
Украина дронлари Ижевскдаги корхонага ҳужум қилди

Украина дронлари Ижевскдаги корхонага ҳужум қилди

Маълумот учун, Ижевск Россия Федерациясидаги Удмуртия Республикасининг пойтахти ҳисобланади. Шаҳар машинасозлик ва қурол-яро…
14:42 / 01.07.2025
Ўзбекистон кубоги чорак финали учун қуръа ташланди

Ўзбекистон кубоги чорак финали учун қуръа ташланди

Марказий ўйин Жиззахда кечадиган бўлди
20:43 / 03.07.2025
Йигит кишига қирқ ҳунар оз

Йигит кишига қирқ ҳунар оз

Намангандаги колониядаги маҳкумларга ошпазликдан сабоқ берилди
22:23 / 03.07.2025
АҚШ урушдан чиқмоқда, Оқ уй Украинага ўқ-дорилар етказиб беришни тўхтатди

АҚШ урушдан чиқмоқда, Оқ уй Украинага ўқ-дорилар етказиб беришни тўхтатди

“АҚШ учун Украина энди устувор йўналиш эмас, Вашингтон ташқи сиёсатининг марказида ҳам эмас”, — деди Украина Олий Радаси деп…
09:30 / 03.07.2025
“Мактаб – техникум (лицей) – университет” тамойили асосида кадрларни тайёрлаш йўлга қўйилади

“Мактаб – техникум (лицей) – университет” тамойили асосида кадрларни тайёрлаш йўлга қўйилади

Қарорга кўра, 2025/2026-ўқув йилидан тегишли таълим дастурлари бўйича амалий машғулот ва лаборатория ишларининг камида 25 фо…
10:49 / 02.07.2025
Ўзбекистонда нодавлат ОТМлар фаолиятини лицензиялашнинг қўшимча шартлари белгиланди

Ўзбекистонда нодавлат ОТМлар фаолиятини лицензиялашнинг қўшимча шартлари белгиланди

Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг “Республикада нодавлат таълим хизматлари сифатини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрис…
11:10 / 03.07.2025
Шомуродовнинг янги жамоаси маълум

Шомуродовнинг янги жамоаси маълум

Футболчи Туркия чемпионатидаги гранд клуб сафига ўтади
23:16 / 03.07.2025
Тошкентда 3 млн АҚШ доллари миқдорида кредит олиб бермоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Тошкентда 3 млн АҚШ доллари миқдорида кредит олиб бермоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан…
09:23 / 02.07.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!