Россия Президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Доналд Трамп ўртасида телефон орқали яна бир суҳбат бўлиб ўтди. Бу ҳақда Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.
Тахминан бир соат давом этган мулоқот “ишчан ва аниқ” руҳда кечган. Ушаковнинг айтишича, Трамп яна Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларни тез орада тўхтатиш зарурлигини таъкидлаган.
Путин эса Россия “можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишга интилаётганини”, бироқ “белгиланган мақсадларга эришиш” ниятида қатъий қолаётганини билдирган.
Мулоқот чоғида, шунингдек, Яқин Шарқдаги вазият ҳам муҳокама қилинган. Қизиғи шундаки, Путин Трампга Россия ва АҚШ ўртасида “анъанавий қадриятларга мос” киномаҳсулотлар алмашинувини таклиф қилган.
Россия президенти, шунингдек, Трампни яқинлашиб келаётган Америка Мустақиллик куни билан табриклаган ва “Россия АҚШ давлатчилигини шакллантиришда муҳим роль ўйнаганини” таъкидлаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!