Португалия терма жамоаси ҳамда Саудия Арабистонининг “Ал Наср” клуби футболчиси Криштиану Роналду ўзининг Инстаграм саҳифасидаги обуначилар сонини 600 миллионтага етказиб қўйди.
Машҳур спортчи ҳали ҳамон ушбу ижтимоий тармоқдаги энг кўп кузатувчига эга инсон бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринларни унинг майдондаги рақобатчиси Лионел Месси (483 миллион) ҳамда хонанда Селена Гомес (427 миллион) эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда энг кўп кузатувчиларга эга бўлганлиги учун Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!