ХХР раиси Си Сзинпин россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатда мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар халқаро вазият ва учинчи томонларнинг позициясидан қатъи назар ривожланиб боришини айтган.
Хитой ташқи ишлар вазирлиги хабарида айтилишича, икки мамлакат раҳбарларининг телефон орқали суҳбати Россия-Украина уруши бошланганининг 3 йиллигида бўлиб ўтган.
Хитой халқ Республикаси раиси Си Хитой-Россия муносабатлари “кучли ички динамика” ва “ноёб стратегик аҳамиятга эга” эканлигини таъкидлаб: “Халқаро вазият қанчалик ўзгармасин, Хитой-Россия муносабатлари ўз йўлида барқарор равишда олдинга силжийди”, – деган.
Шунингдек, Хитой-Россия муносабатлари учинчи томонга қарши эмаслигини ва учинчи томон томонидан бузилиши мумкин эмаслигини таъкидлаб, Си Сзинпин томонлар “икки мамлакат тараққиёти” ва “халқаро муносабатлар”га ҳисса қўшишини таъкидлаган.
Мулоқотда Хитой раҳбари Украина инқирозини ҳал қилишнинг 4 тамойилини таклиф қилганини ҳам эслаб ўтган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!