Жорий йилнинг 13 апрель куни Россиянинг Калининград шаҳри Гагарин кўчасидаги кўп қаватли уйда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ўлик ҳолда топилган.
Қайд этилишича, уларнинг ўлимида терговчилар томонидан жиноят аломатлари аниқланмаган. Гагарин кўчасидаги 22-бинодаги 5-хонадонга бир ойдан камроқ вақт олдин ўзбекистонлик тўрт киши кўчиб борган. Улар Ўзбекистондан Калининградга пул топиш учун кетган.
Марҳумларнинг жасади олиб чиқилгач, уйнинг эшиги қулфланган. Терговчилар қўшниларни ҳам сўроққа тутган. Улар эса вафот этган ўзбекистонликларнинг уйга кам келгани, кўп ишлагани ҳақида айтиб берган.
“Яхши одамлар эди. Ҳар куни эрталаб соат саккиз яримларда чиқиб кетарди, кечқурун ҳам соат тўққизлар атрофда қайтиб келарди. Фақат эшик ёпилиш овозини эшитар эдим, ўзи жуда хотиржам эди”, – дейди Людмила исмли қўшни аёл.
Маълумотларга кўра, уларнинг ўлимига ис газидан заҳарланиш сабаб бўлган. Вилоят тергов қўмитаси берган хабарга кўра, ижарадаги хонадонда газ жиҳозларига нотўғри хизмат кўрсатилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!