$
11809.82 UZS
-29.77
140.68 UZS
0.26
13569.48 UZS
0.13
31° Кечаси 18°

“Самарқандча кўчириш”: шаҳарда “снос”га тушган 50 дан ортиқ уйнинг электр таъминоти узиб қўйилди

14:59 / 27.04.2022

Самарқандда қурилаётган янги халқаро аэропорт сабаб мазкур ҳудуддаги 100 га яқин уйлар бузилишга тушган.

Бир қараганда, ҳаммаси қонуний – давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун аҳоли яшаб турган уйларидан кўчириляпти ва бу табиийдек туюлади кишига. Аммо бу ерда яшаб келган 50 тага яқин хўжалик мулкларининг арзон баҳоланаётганидан норози. Камига эса маҳаллий ҳокимлик ва тегишли идоралар уларнинг уйларини ташлаб чиқиб кетишига “маданийчасига” мажбурлашмоқда.

Гап шундаки, Xabardor.uz таҳририятига Самарқанд шаҳри 2-сектор ҳудудига кирувчи Зарафшон маҳалласидан мурожаат келиб тушди. Унда айтилишича, шаҳарда янги халқаро аэропорт қурилаётгани боис уларга бундан 3 ойлар муқаддам уйлари бузилиши, яъни “снос”га тушгани ҳақида огоҳлантиришган. Ва бирин-кетин одамлар бузилишга тушган уйларига компенсация олиб, ҳовлисини ташлаб чиқиб кета бошлаган. Аммо ҳозирги кунда 50 тадан ортиқ хўжалик мазкур ҳудудда яшаб келмоқда.

Уларнинг иддаосича, ҳокимлик ҳовли-жойларни баҳолашда бозор нархларига мос тартибда иш олиб бормаяпти.

“6 сотих ҳовлимиз бор. 7 хонали, шундан 4 та хонаси янги тушган, яхши таъмирланган эди. Ҳозирда ҳокимият таклиф қилаётган нархга мен бозордан ўзимникидай шароитли уйни харид қилолмайман-ку. Ҳовли-жойларимизни бозор нархларида баҳолашсин, марҳамат. Бизнинг олиб борилаётган ислоҳотларга асло қаршилигимиз йўқ”, – дейди маҳаллий аҳолидан бири.

Унинг айтишича, айрим маҳаллий аҳолининг соддалигидан фойдаланиб, оғзаки савдода 40 минг АҚШ долларига баҳоланган уйлар учун ҳужжатда 400 миллион сўм (бу уй эгасининг ўша кунги Марказий банк курси бўйича тахминан 40 миллион сўм зарар кўрди деганидир, -таҳр.) кўрсатилиб, имзолатиб олишлар ҳам кузатилган.

Кўтарилган ушбу масаланинг энг “қаймоғи” эса 3 кун олдин, 24 апрел куни содир бўлган. Мурожаатда айтилишича, ўша куни ҳудудий электр тармоқлари ходимлари маҳаллани электрдан тўлиқ узиб кетган. Айни пайтда 50 тадан ортиқ хўжалик мана 4-кундирки электрсиз қолдирилган уйларда яшашяпти. Аҳолининг Рамазонда қийналиб қолишлари ҳақидаги илтижолари ҳам эътиборсиз қолдирилган.

“Бизларни уйларимизни ташлаб чиқиб кетишга мажбурлашмоқчи. “Свет”имизни асосий манбадан узиб кетишди. Бунга ҳақи бормиди, уларнинг?! Биз ҳам одаммизку, келиб уйларимизга бозор нархларида компенсация таклиф қилишса, Ҳукумат ишига қаршилигимиз йўқ бизниям”, – дейди мурожаатчи.

Уларнинг фуқаро сифатидаги суриштирувларига эса шаҳар элект тармоқлари мутасаддилари аввалига “юқори”дан буйруқ бўлганини, аммо бир муддат ўтиб эса маҳалланинг электр манбаси алмаштирилаётгани ва тез орада бошқа “линия”га ўтказиб беришларини айтади. Аммо бу қанча вақтгача чўзилиши ҳақидаги саволлар очиқ қолади.

Шу ўринда савол туғилади: “снос”га тушган уй эгаларини ҳокимлик таклиф қилган компенсация миқдорига кўндиришнинг “самарқандча усул”ими бу? Бу борада қонунчилик, қонун ҳимоячилари нима дейди? Гап бир ё икки хўжалик тўғрисида эмас, 50 дан ортиқ хўжалик ҳақида кетяпти, бу ерда. Ҳукуматнинг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарорига мувофиқ “ер эгасининг розилиги” талаб қилинмай қўйганми?!

Болаликдан 1-гуруҳ ногирони бўлган фарзандига ғамхўрлик қилиб келаётган катта ёшли аёл 2 кунлик электрсизликдан қийналиб, ерлик аҳолининг табиий газини узиб қўйганига кўп бўлгани, энди икки кундан буён электр таъминотисиз қолаётганинидан шикоят қилади.

“Фарзандимнинг ногиронлиги сабаб 50 ёшимдан пенсияга чиққанман. Мана икки кундан электрни узиб кетишди. Шу инсофданми? Ногирон болам билан қийналиб ўтирибмиз. Чой ва овқатимизни қўлбола суюлтирилган газда қилиб еяпмиз. Биз фақат давлат берадиган пенсия пулларига қараммиз. Энди ҳовлига нимадир экайлик десак, сувни узиб қўйишган, чироқ беришмаяпти.

Уй масаласига келсак, уни бозор нархларида баҳолашларини сўраб порталга (Президент портали, -таҳр.) ҳам мурожаат қилдик. Улар нима қилишди: ҳокимиятга “ўрганиб чиқиш учун” қайтаришди. А, биз кимдан шикоят қилгандик, ҳокимиятданмасми?” – дейди мурожаатининг идораларни айланиб юришидан норози аёл.

Xabardor.uz таҳририяти Самарқанд вилояти ҳамда Самарқанд шаҳри ҳокимликларининг, шунингдек, “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг мазкур масалага эътибор қаратишларига ҳамда ҳақли эътирозларга сабаб бўлаётган масалаларда маҳаллий аҳолининг муаммоларини тез орада ҳал қилиб беришларига умид қилади.

Таҳририят мазкур вазиятни кузатишда давом этади.


Бу ҳам қизиқ

ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган вояга етмаганга нега 2 йил 4 ой жазо берилгани изоҳланди

ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган вояга етмаганга нега 2 йил 4 ой жазо берилгани изоҳланди

Тошкентда БМW автомобилида ЙПХ инспекторини уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган вояга етмаган Д.Т.га 2 йил 4 ой муддатга…
09:51 / 21.09.2026
Тошкент аэропортида 1,3 млрд сўмлик олтин ва заргарлик буюмларини яширган шахс ушланди

Тошкент аэропортида 1,3 млрд сўмлик олтин ва заргарлик буюмларини яширган шахс ушланди

«Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексида қиймати 1,3 миллиард сўмга яқин заргарлик буюмлари ва олтин қуймаларин…
15:50 / 21.09.2026
Янги Тошкент халқаро аэропорти сабаб 7 та қабристон кўчирилади

Янги Тошкент халқаро аэропорти сабаб 7 та қабристон кўчирилади

Тошкент вилоятида қурилиши режалаштирилган Янги Тошкент халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган 7 та қабристон кўчирилади. Бу ҳ…
14:21 / 18.09.2026
Марказий Осиёдаги музликлар йўқолиб бормоқда — тадқиқот

Марказий Осиёдаги музликлар йўқолиб бормоқда — тадқиқот

Марказий Осиёда сув захиралари ва тоғ музликлари массаси камайиб бормоқда. Тадқиқотларга кўра, минтақадаги музликлар тўплана…
12:13 / 20.09.2026
Сурхондарёда талаба аёл туғилмаган фарзандини 1,5 минг долларга сотишга уринди

Сурхондарёда талаба аёл туғилмаган фарзандини 1,5 минг долларга сотишга уринди

Сурхондарё вилоятида университетнинг учинчи босқичида таҳсил олаётган талаба аёл туғилмаган фарзандини 1,5 минг долларга сот…
15:56 / 21.09.2026
Руминияда қабристондан пандемия даврига оид жасадлар солинган қоплар топилди

Руминияда қабристондан пандемия даврига оид жасадлар солинган қоплар топилди

Руминиянинг Слатина шаҳридаги Стреҳеретс қабристонида CОВИД-19 пандемияси даврига оид инсон қолдиқлари ва чиримаган жасадлар…
12:27 / 22.09.2026
23 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

23 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Эртага республика бўйлаб бироз булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кузатилмайди.
17:30 / 22.09.2026
Эркак Венгрия бош вазирининг юзига шароб сепди

Эркак Венгрия бош вазирининг юзига шароб сепди

Венгрия бош вазири Петер Мадяр Сексард шаҳрида ўтказилган вино фестивалида овқат олиш учун навбатда турганида бир эркак унин…
10:22 / 22.09.2026
Украина Москвага энг йирик дрон ҳужумини уюштирди. Қурбонлар бор.

Украина Москвага энг йирик дрон ҳужумини уюштирди. Қурбонлар бор.

Россия пойтахти Москва сўнгги бир сутка ичида энг йирик дрон ҳужумига учради. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари кеча,-19 сентяб…
16:29 / 20.09.2026
Чирчиқда 17 ёшли мактаб ўқувчиси 600 минг долларлик гашиш билан ушланди

Чирчиқда 17 ёшли мактаб ўқувчиси 600 минг долларлик гашиш билан ушланди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 17 ёшли мактаб ўқувчиси Россиядан юборилган 852,2 грамм гашишни қабул қилиб олаётган вақт…
11:20 / 20.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!