Самарқандда 39 ёшли эркак Россияда ишлайдиган хотинининг хиёнатига чидолмасдан икки ўғлини бўғиб ўлдирган. Ушбу маълумотни Xabardor.uz'га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов тақдим этди.
Бахтсиз ҳодиса Тойлоқ туманида 17 май, соат 03:00 ларда содир бўлган. Эркак Россияга ишлаш учун кетган турмуш ўртоғини бегона шахслар билан ишқий муносабатда бўлгани ҳақида тарқалган видеоларини кўриб, хотини билан телефон орқали жанжал қилган.
Сўнг эркак турмуш ўртоғидан қасд олиш мақсадида уйида ухлаб ётган икки нафар вояга етмаган ўғлини (2015 ва 2017 йилларда туғилган) ўлдирган. Эркак бу ҳақида ўзи туман Ички ишлар бошқармасига бориб маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а», «в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи ушланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!