10–11 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги кўмагида «Travel Bazaar 2023» Самарқанд туризм форуми бўлиб ўтади.
Маълум қилинишича, Самарқанд туризм форуми Марказий Осиёда саёҳат тажрибасини шакллантирувчилар ва туризм хизматларини сотувчилар учун йил тадбири бўлиб, ривожланиш, ҳамкорлик ва янги ечимларни излашга қаратилган.
Қайд этилишича, Samarkand Tourism Forum – бу туризм соҳаси мутахассислари ва биз билан бирга ривожланиб, даромад олишни хоҳловчилар учун яратилган платформадир.
Унда 200 дан ортиқ меҳмонлар: туроператорлар ва гидлар, реставраторлар, меҳмонхоначилар ва туризм билан боғлиқ корхоналар, ижодий индустрия ва давлат сектори вакиллари реал ҳолатлар, қийинчиликлар ва саёҳат тенденциялари ҳақида суҳбатлашиш учун йиғилишади.
Форумда икки кун давомида 9 давлатдан 40 нафар маърузачи ўз билимларини бутун Марказий Осиёдаги ҳамкасблари билан ўртоқлашади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!