$
12004.48 UZS
32.84
₽
146.56 UZS
0.23
€
13155.71 UZS
-4.71
31° Кечаси 18°

Самарқандда тадбиркор аёллар ва ички ишлар ходимлари ўртасида жанжал юз берди

21:13 / 14.11.2023

Ижтимоий тармоқларда “Тадбиркор аёлларга куч ишлатилди. Ички ишлар ходимларининг ҳаракати қонунийми?” сарлавҳаси остида видео тарқалди. 

Хабар берилишича, Тойлоқ тумани Илмобод маҳалласида яшовчи фуқаро Лўъбат Эштўхтаева ва Зарина Жўраевалар Самарқанд вилояти "Сувоқова" давлат унитар корхонаси Тойлоқ туман филиали балансида бўлган 10 сотих ер майдонини ноқонуний равишда эгаллаб,  атрофини узунлиги 25 метрдан иборат девор билан ўраб олган. Айтилишича, мазкур ер майдонида  ичимлик суви иншоотини қуриш бўйича Тойлоқ тумани ҳокимининг 2019 йил 18 апрелдаги 1045-сонли қарори қабул қилинган.  

Ерга даъво қилаётган фуқароларда ерга эгалик ҳуқуқини берувчи ҳеч қандай ҳужжат мавжуд эмас. Шу боисдан Кадастр палатаси Тойлоқ туман филиали томонидан ўзбошимчалик билан қуриб олган деворни ўз хоҳиши билан белгиланган муддат ичида бузиб, ўз ҳолига қайтариб қўйиш бўйича огоҳлантириш берилган. 

Бироқ фуқаро огоҳлантиришларга қарамай ноқонуний қурилган деворни бузмаган.

Мазкур ер майдонига ичимлик суви минорасини қуриб, Илмобод ҳамда Бунёдкор маҳаллалари аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 13 ноябрь куни вилоят ҳамда туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ иштирокида мазкур қурилма бузилиб, ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Бузиш жараёнига фуқаро Лўбат Эштўхтаева ҳамда унинг қариндошлари фаол қаршилик кўрсатган.

Жараёнда жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ИИБ ходимлари жалб қилинган.

 


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистон қурилиш материаллари экспортини 5 миллиард долларга етказмоқчи

Ўзбекистон қурилиш материаллари экспортини 5 миллиард долларга етказмоқчи

Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш материаллари саноатидаги натижалар ва янги экспорт имкониятларига тўхталиб, яқин йилларда …
15:08 / 20.11.2026
АҚШда маҳкумнинг қатл этилиши бир соатдан ортиқ давом этди

АҚШда маҳкумнинг қатл этилиши бир соатдан ортиқ давом этди

1996 йилда олмос сотувчисини ўлдирганликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган Рейналдо Деннеснинг қатл этилиши бир соатда…
14:46 / 20.11.2026
Паркентда 47 гектарлик “Олтин бел” туристик мажмуаси барпо этилди

Паркентда 47 гектарлик “Олтин бел” туристик мажмуаси барпо этилди

Президент Шавкат Мирзиёев Паркент туманида қурилиш материаллари саноати ва туризмни ривожлантириш масалалари юзасидан инвест…
15:04 / 20.11.2026
Ўзбекистонда пардозбоп тош конлари учун “ноль чиқинди” талаби жорий этилади

Ўзбекистонда пардозбоп тош конлари учун “ноль чиқинди” талаби жорий этилади

Ўзбекистонда пардозбоп тош саноатида хомашёдан тўлиқ фойдаланиш ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлаш бўйича янги талаб…
15:38 / 20.11.2026
Уч вилоятда 3,1 килограммдан ортиқ наркотик модда мусодара қилинди

Уч вилоятда 3,1 килограммдан ортиқ наркотик модда мусодара қилинди

Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда жами 3,1 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари…
09:27 / 20.11.2026
Тошкентда Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси ва илмий-таълим форуми бошланди

Тошкентда Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси ва илмий-таълим форуми бошланди

19 ноябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида олий таълимни ривожлантириш истиқболларига бағишланган Erasmus+ эксп…
17:52 / 19.11.2026
Ўзбекистон турк инвесторларини Янги Тошкентдаги лойиҳаларда иштирок этишга чақирди

Ўзбекистон турк инвесторларини Янги Тошкентдаги лойиҳаларда иштирок этишга чақирди

Ўзбекистон Туркия компанияларини қишлоқ хўжалиги, инфратузилма ва қурилиш соҳаларидаги қўшма лойиҳаларга жалб этмоқчи. Бу ма…
14:19 / 19.11.2026
Ўзбекистонда ОАВ саҳифаларига муаллифлик ҳуқуқи бўйича сохта шикоятлар юбориб, пул талаб қилинмоқда

Ўзбекистонда ОАВ саҳифаларига муаллифлик ҳуқуқи бўйича сохта шикоятлар юбориб, пул талаб қилинмоқда

Ўзбекистондаги бир қатор интернет нашрлари ижтимоий тармоқларда муаллифлик ҳуқуқи бузилгани ҳақидаги шикоятлар орқали пул ун…
13:48 / 19.11.2026
Ўзбекистонда инвесторларга 10 йилгача солиқ ва божхона имтиёзлари берилмоқда

Ўзбекистонда инвесторларга 10 йилгача солиқ ва божхона имтиёзлари берилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгаш йиғилишида мамлакатда…
14:56 / 19.11.2026
Жиззахдаги АЭС қурилиши учун 2,2 миллиард долларлик қурилиш материаллари талаб этилади

Жиззахдаги АЭС қурилиши учун 2,2 миллиард долларлик қурилиш материаллари талаб этилади

Ўзбекистонда йирик стратегик лойиҳаларни маҳаллий қурилиш материаллари билан таъминлаш бўйича янги вазифалар белгиланди. Хус…
15:26 / 20.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!