$
12004.48 UZS
32.84
₽
146.56 UZS
0.23
€
13155.71 UZS
-4.71
31° Кечаси 18°

SamAuto`дан D-MAX quest ҳаётни қандай ўзгартиради?

18:09 / 23.11.2023

Мана иккинчи мартадирки ташаббускорлар жамоаларга жамланиб, саргузаштлар сари отланмоқдалар ва Ўзбекистоннинг энг гўзал жойлари бўйлаб саёҳат қилмоқдалар. Кейинги манзил қаер бўлишини ва йўлда қандай тўсиқларни енгиб ўтишга тўғри келишини ҳеч ким билмайди, аммо бу қизиқишни асло сўндирмайди. Кўпчилик қатнашчилар учун SamAuto автоквести янги ҳаёт учун туртки бўлди.

Бугун «Омад овчилари» жамоасининг капитани Роман Шитиков ўз тарихини сўзлаб беради. Бу жамоа 2021 йилда ўтган биринчи D-MAX quest`да ярим финалгача етиб борганди ва бу йил жамоалар учун ишқибозлик қилиш масадида босқичларга ташриф буюрди.

Квестга бўлган ҳаёт: уй — иш — уй

Мен Тошкентда яшардим ва хусусий компания ходими ўлароқ, бошқаларникидан фарқи бўлмаган, одатий ҳаёт кечирардим: уй — иш — уй. Баъзида, дам олиш кунлари дала ҳовлига чиқиб турардик. Тоғларга корпоратив чиқишлар ундан ҳам камроқ бўларди. Зомбига ўхшардим: ҳаёт учун яшаш, пул топдингми – шу заҳоти сарфлаш. Хуллас, эслашга ҳам арзимайди. Рафиқам Светланада ҳам деярли шу аҳвол эди. У уй бекаси бўлиб, рўзғорни обод қилиш ва болалар парвариши билан банд бўларди, умуман олганда, бегона одамларга аралашишни ёқтирмасди.

Кейин ҳаётимизга D-MAX quest кириб келди. У ҳақда ҳамкасбим сўзлаб қолди: ижтимоий тармоқда рекламасини кўрган экан. Олдин иккиландик: бунинг учун кучимиз ҳам, вақтимиз ҳам етмайдигандек кўринганди. Кейин эса, офисдан чиқмай туриб яна икки иштирокчини топдик: рафиқам иккимизга Акмал Аҳмедов ва Сардор Аслонов қўшилди.

Акмал ниҳоятда қадрли дўст ва жуда оқкўнгил инсон. Одатий офис ходими эса-да, қалбан ҳар доим саргузаштларга интиларди. Бунга доимгидек, вақт етишмаслиги тўсқинлик қиларди. У бизбилан квестни бошидан охиригача қандай босиб ўтгани жумбоқлигича қолмоқда. Сардор – «мардонавор дўст», ҳар доим ҳар қандай ғояни қўллаб-қувватлашга ва битта чақиришдаёқ номаълумлик томон отланишга тайёр. Тўғри, квестгача бу ҳақда билмас эдик – чунки у ҳам “иш–уй–иш” режимида яшаганди.

Пикап учун келгандик, лекин соврин энг муҳими эмаслигини дарров тушундик

Квестга фақат машина учун келгандик – SamAuto компанияси қудратли Isuzu D-MAX пикапини ўртага қўйганди. Янгигина йўлтанламас ютиб олишга нега уриниб кўрмайлик экан? Биз ҳар бир босқични ичимизда титроқ билан кутардик. Янги манзиллар? Эҳ-ей! Янги, бажариб бўлмас топшириқлар? Ҳа-да! Бир-биримизга нисбатан ҳеч қандай ачиниш ёки ғазаб бўлмасди, лекин у пайтдаги ҳис-туйғуларни таърифлашга тил ожиз. Ғалаба ёлқинидан гуриллаган оловни ҳис этардик. Ҳаммаси якун топганда ҳам қайғунинг милтиллаётган чўғи қолди. Мана шунинг учун биз яна ва яна қатнашишга тайёрмиз.

Квестдан кейинги ҳаёт: рафиқам – энг яхши дўст

Квестдан биз янгича одамлар бўлиб қайтдик, энди эслашга арзигулик нарсалар бор эди. Худди шу ном ва таркибда биз GPS билан мўлжал олиш бўйича off-road квестларида қатнашдик, иккинчи ва учинчи ўринларни эгалладик. Светлана яхши жамоаларни шунчалик ёқтириб қолдики, барча чиқишларимиз ва тўпланишларимизда жон деб қатнашадиган бўлди. Мен учун аёлимнинг бутунлай янги қирралари очилди. Энди у нафақат рафиқа, балки ҳар доим ва ҳар жойда биргаликда вақтни қизиқарли ўтказадиган энг яхши дўстдир.

Аёлим билан саёҳатларга шунчалик қизиқиб кетдикки, ўз кучимизни синай бошладик. Икки йил ичида қизиқарли манзиллар излаб минглаб километрларни юриб қўйдик, яхшиям, масофадан ишлаш сайёранинг исталган нуқтасида фаолият олиб бориш имконини беради. Дарвоқе, мен ишимни ҳам квест туфайли ўзгартирдим, чунки ҳаётдаги ўзгаришлардан чўчимай қўйдим.

Машинада дастлаб Чимкентга, кейин Алматига сафар қилдик. Ўзимизга ишонч ортди ва йўл-йўлакай бир неча йирик шаҳарларга ташриф буюриб, Санкт-Петербургга бордик. Виборг шаҳригача бориб, ортга қайтдик. Шундан буён саёҳат биз учун шахсий афюнга айланди: ҳар дам олиш кунлари биз қаергадир саёҳат қиламиз. Хотиралар сандиғи ҳар бир саёҳатдан кейин тобора бойиб, қизиқарлироқ бўлиб боради. Энди мен бундай қизиқишлар билан яшаш қандай ажойиблигини тушуняпман.

Биз иккинчи квестда мамнуният билан қатнашдик, лекин вақт борасида қийинчиликлар туфайли ўта олмадик. Аммо бу бизни тўхтатмади ва биз манзилларга шунчаки томошабин сифатида қатнай бошладик. Алоҳида бир жамоа учун эмас, тадбирнинг ўзига ишқибозлик қилдик. Биз энди оддий кўнгилли ҳамда D-MAX questнинг фахрий меҳмони саналамиз. Бунинг давом этиши учун ҳар нарсага тайёрмиз. Ва энди гап машинада ҳам эмас.

Аёлим ва дўстларим ҳаётда қайта жонланланганлигимиз учун D-MAX quest`га ва лойиҳа ҳомийларига катта раҳмат дейман.

D-MAX QUEST 2023

Бу йил D-MAX янада кенгроқ кўламда ўтказилди, рўйхатдан ўтишга 2200 киши ариза топширди, саралаш босқичига ҳар бири 4 кишидан бўлган 209 та жамоа ўтди, квестнинг ўзида 16 та энг кучли жамоа қатнашди. Лойиҳанинг расмий хомийси бўлиб, Ипак Йўли Банки, ахборот хамкорлари —UzReport телеканали ва Repost интернет нашриёти, лойиҳани Total, Megamix компаниялари ҳамда Prime ресторани қўллаб қувватладилар.

Ва мана, шу шанбада – 25 ноябрда финал ўйини ҳамда янгиланган ISUZU D-MAX пикапининг тақдимоти ўтказилади. Айнан шу кун қайси жамоага янгигина пикап калити топширилиши маълум бўлади.

Иккинчи D-MAX quest`нинг энг ёрқин лаҳзаларини ҳар жума UzReport эфирида ёки SamAuto`нинг расмий Youtube-каналида томоша қилинг.

*Реклама


Бу ҳам қизиқ

Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнес кенгашининг илк йиғилишида иштирок этмоқда

Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнес кенгашининг илк йиғилишида иштирок этмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда Ўзбекистон – Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгашнинг биринчи…
13:56 / 19.11.2026
Тошкентда маҳкум қамоқхонадан туриб наркосавдони бошқаргани аниқланди

Тошкентда маҳкум қамоқхонадан туриб наркосавдони бошқаргани аниқланди

Тошкентда жазони ижро этиш колониясида ўтириб, уяли телефон орқали онлайн наркодўкон фаолиятини бошқарган маҳкум ва унинг ше…
16:10 / 19.11.2026
Ўзбек тилидаги 6 миллиард сўздан иборат очиқ маълумотлар базаси яратилди

Ўзбек тилидаги 6 миллиард сўздан иборат очиқ маълумотлар базаси яратилди

Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ўзбек тилидаги 6 миллиардга яқин сўзни ўз ичига олган йирик очиқ матнли маълумотла…
11:29 / 20.11.2026
Жиззахдаги АЭС қурилиши учун 2,2 миллиард долларлик қурилиш материаллари талаб этилади

Жиззахдаги АЭС қурилиши учун 2,2 миллиард долларлик қурилиш материаллари талаб этилади

Ўзбекистонда йирик стратегик лойиҳаларни маҳаллий қурилиш материаллари билан таъминлаш бўйича янги вазифалар белгиланди. Хус…
15:26 / 20.11.2026
Ўзбекистон қурилиш материаллари экспортини 5 миллиард долларга етказмоқчи

Ўзбекистон қурилиш материаллари экспортини 5 миллиард долларга етказмоқчи

Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш материаллари саноатидаги натижалар ва янги экспорт имкониятларига тўхталиб, яқин йилларда …
15:08 / 20.11.2026
Паркентда 47 гектарлик “Олтин бел” туристик мажмуаси барпо этилди

Паркентда 47 гектарлик “Олтин бел” туристик мажмуаси барпо этилди

Президент Шавкат Мирзиёев Паркент туманида қурилиш материаллари саноати ва туризмни ривожлантириш масалалари юзасидан инвест…
15:04 / 20.11.2026
Уч вилоятда 3,1 килограммдан ортиқ наркотик модда мусодара қилинди

Уч вилоятда 3,1 килограммдан ортиқ наркотик модда мусодара қилинди

Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда жами 3,1 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари…
09:27 / 20.11.2026
Ўзбекистон 2030 йилга қадар олтин қазиб олишни 175 тоннага етказмоқчи

Ўзбекистон 2030 йилга қадар олтин қазиб олишни 175 тоннага етказмоқчи

Ўзбекистонда 2030 йилга қадар олтин қазиб олиш ҳажмини 175 тоннага, кумуш ишлаб чиқаришни 500 тоннага, мис ишлаб чиқариш қув…
14:06 / 19.11.2026
Ўзбекистонда инвесторларга 10 йилгача солиқ ва божхона имтиёзлари берилмоқда

Ўзбекистонда инвесторларга 10 йилгача солиқ ва божхона имтиёзлари берилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгаш йиғилишида мамлакатда…
14:56 / 19.11.2026
АҚШда маҳкумнинг қатл этилиши бир соатдан ортиқ давом этди

АҚШда маҳкумнинг қатл этилиши бир соатдан ортиқ давом этди

1996 йилда олмос сотувчисини ўлдирганликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган Рейналдо Деннеснинг қатл этилиши бир соатда…
14:46 / 20.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!