$
12895.55 UZS
15.2
159.38 UZS
2.7
14338.56 UZS
-196.91
35° Кечаси 21°

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовга табрик йўллади

08:56 / 07.02.2023

Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга табрик йўллади.

«Туркман халқининг миллий етакчиси,

Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси

Гурбангули Бердимуҳамедов

Жаноби Олийларига

Ҳурматли Гурбангули Мяликгулиевич!

Қадрли дўстим!

Сизни алоқаларимиз тарихидаги муҳим сана – Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллиги билан самимий табриклаб, энг эзгу тилакларимни йўллашдан бағоят хурсандман.

Давлатларимизнинг яхши қўшничилик ва ўзаро яқин ҳамкорлик ришталари асрлар давомида ёнма-ён тинч ва тотув яшаб келаётган, илдизлари муштарак ва қон-қардош бўлган халқларимизнинг умумий фаровонлиги ва равнақига, шунингдек, минтақамиз тинчлиги ва барқарорлиги учун муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилиб келмоқда.

Шу ўринда дўст мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни ҳар томонлама кенгайтиришда, ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланган стратегик шерикликни мисли кўрилмаган даражада юксалтиришда Сиз, Жаноби Олийларининг қўшиб келаётган улкан ҳиссангиз борлигини алоҳида таъкидлашни истар эдим.

Сиз билан ўртамизда қарор топган доимий очиқ ва ишончли мулоқотлар, давлатлараро муносабатларимизни тартибга солувчи самарали механизмларнинг яратилгани барча устувор йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кучайтириш учун мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилмоқда.

Ҳурматли Гурбангули Мяликгулиевич!

Сизнинг узоқни кўзлаган, оқилона ички ва ташқи сиёсатингиз натижасида бугунги кунда Туркманистон барча жабҳаларда катта ютуқ ва марраларга эришмоқда, аҳолининг фаровонлиги муттасил ошиб, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори юксалиб бормоқда.

Ўтган йилнинг 11 ноябрида Самарқандда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти саммитида Сизнинг шахсан иштирокингиз ва «Туркий дунёнинг олий ордени» билан тақдирланганингиз анжуманнинг аҳамиятини янада оширишга беқиёс ҳисса қўшиш баробарида, қардош ўзбек ва туркман халқларининг дўстона алоқалари нақадар юқори даражада эканини дунёга яна бир карра намойиш этди.

Сизнинг юртингиз ва элингиз равнақи учун қилаётган улуғвор ва тарихий ишларингиз, узоқ истиқболга йўналтирилган стратегия ва дастурларингиз, олиб борган кўламдор ислоҳотларингиз натижасида яқинда бетараф Туркманистоннинг Халқ ҳокимияти Олий вакиллик органи – Халқ Маслаҳатининг раиси этиб тасдиқландингиз ва Туркман халқининг миллий лидери мақомига сазовор бўлдингиз.

Ҳеч шубҳасиз, азалий қардошлик, боқий дўстлик ва бир-бирини қўллаб-қувватлаш тамойилларига асосланган узоқ муддатли ҳамда кенг қамровли шериклигимиз бундан кейин ҳам изчил давом этади, деб қатъий ишонаман.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, оилавий бахт-саодат, шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар, қардош туркман халқига эса тинчлик-осойишталик, давомий тараққиёт ва фаровонлик тилаб қоламан.

Самимий эҳтиром ила,

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти», – дейилади Президент табригида.


Бу ҳам қизиқ

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги сулҳ бошланмасдан ниҳоясига етди

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги сулҳ бошланмасдан ниҳоясига етди

Эслатиб ўтамиз, кеча АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан тўлиқ оташкесим эълон қилинган ва Ҳиндистон ва Покистон расмийлар…
19:06 / 11.05.2025
Андижон вилояти ҳокимлиги вилоят раҳбарига қўйилган айбловларни рад этади

Андижон вилояти ҳокимлиги вилоят раҳбарига қўйилган айбловларни рад этади

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг вояга етмаганга нисбатан ноқонуний хатти-ҳар…
19:53 / 11.05.2025
11 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

11 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 17-19 даража, кундузи 31-33 даража бўлади.
00:58 / 11.05.2025
Афғонистонда шахмат тақиқланди

Афғонистонда шахмат тақиқланди

“Толибон” бу ўйинни ман этиб, мамлакат шахмат федерациясини ёпишга қарор қилди.
12:31 / 11.05.2025
UFC 315. Билол Муҳаммад мағлуб этилди, Маддалена – янги чемпион

UFC 315. Билол Муҳаммад мағлуб этилди, Маддалена – янги чемпион

Канаданинг Монреал шаҳрида UFC 315 турнири ўз якунига етди.
10:53 / 11.05.2025
“Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” – Зеленский

“Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” – Зеленский

Украина раҳбари Россиянинг Украина билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш таклифига жавоб берди.
09:54 / 12.05.2025
13 май куни об-ҳаво ҳарорати бугунгиданда иссиқроқ бўлади

13 май куни об-ҳаво ҳарорати бугунгиданда иссиқроқ бўлади

“Ўзгидромет” 13-май, сешанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
12:07 / 12.05.2025
Трамп АҚШ Фаластинни тан олишини эълон қилиши мумкин

Трамп АҚШ Фаластинни тан олишини эълон қилиши мумкин

Қарор Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган саммитда эълон қилиниши кутилмоқда.
15:40 / 10.05.2025
Апрель ойида Soliq мобил иловасидан истеъмолчиларга 115.1 миллиард сўмлик кешбеклар тўлаб берилган

Апрель ойида Soliq мобил иловасидан истеъмолчиларга 115.1 миллиард сўмлик кешбеклар тўлаб берилган

Март ойида бу сумма 103.2 миллиард сўмни ташкил этганди. Тўланган кешбекларнинг энг кўп қисми эса Тошкент шаҳрида (45 миллиа…
20:30 / 10.05.2025
Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

“Ўзгидромет” 12–14 май кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
09:26 / 11.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!