$
11937.60 UZS
-37.19
159.47 UZS
-0.17
13961.02 UZS
-47.09
31° Кечаси 18°

Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё – Италия” саммитида иштирок этди

19:54 / 30.05.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 май куни Остона шаҳрида “Марказий Осиё – Италия” саммитида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида ўтказилган тадбирда Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам қатнашдилар.

Учрашувда Марказий Осиё мамлакатлари ва Италия ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Хусусан, инвестиция ва технологиялар, «яшил» иқтисодиёт соҳаларида шерикликни ривожлантириш, таълим ва маданий дастурларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Президентимиз ўз нутқининг аввалида ушбу тадбир жорий йил апрель ойида Самарқандда ўтган саммитда Марказий Осиё ва Европа ўртасида эришилган стратегик шериклик тўғрисидаги келишувларнинг узвий давоми эканини таъкидлади.

Ушбу форматда, аввало, мамлакатларимизнинг технологик, саноат ва интеллектуал салоҳиятини инобатга олган ҳолда самарали амалий ҳамкорликни ривожлантиришга интилиш борлиги қайд этилди.

Бугунги глобал ва минтақавий сиёсатдаги тенденцияларни, хавфсизлик ва тараққиётга нисбатан умумий таҳдидларнинг кучайишини ҳисобга олган ҳолда Италия билан кўп томонлама мулоқотга бўлган эҳтиёж ҳам ортиб бормоқда.

Шу билан бирга, минтақанинг Италия билан асрлик савдо ва маданий алоқалари янги босқичдаги кенг қамровли шериклик учун мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтамоқда.

Кун тартибидаги масалаларга ўтар экан, Ўзбекистон раҳбари "Марказий Осиё - Италия" форматидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича ўз қарашларини баён этди.

Аввало, қатор долзарб халқаро масалалар юзасидан ёндашувларни мувофиқлаштириш учун ташқи ишлар вазирликлари даражасида мунтазам мулоқотларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, терроризм, экстремизм, радикализм, гиёҳванд моддалар савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашда кўп томонлама шериклик ва махсус хизматларнинг ахборот алмашиш механизмларини йўлга қўйиш таклиф этилди.

Иқтисодий соҳада давлатимиз раҳбари сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажми уч баробар ошганини мамнуният билан қайд этди. Италиянинг етакчи компаниялари билан технологик ҳамкорлик лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Италия ишбилармон доираларининг инновацион ривожланиш борасида анъанавий кучли мавқеини ҳисобга олиб, мамлакатларимиз савдо-саноат палаталари шафелигида бизнес мулоқоти учун доимий майдон - "Марказий Осиё - Италия" ишбилармонлар клубини ташкил этиш таклиф қилинди. Тадбиркорлар иштирокидаги бундай учрашувлар ҳар йили минтақа мамлакатлари ва Италия пойтахтларида ўтказилади.

Ўзбекистон Президенти технологиялар трансфери, илғор билим ва тажрибаларни жорий этиш, юқори технологияли саноат ишлаб чиқаришларини ташкил этиш учун қулай шароитларни яратишни назарда тутувчи кўп томонлама Саноат ва технологик ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш муҳимлигини таъкидлади.

Мавжуд муваффақиятли тажрибани ҳисобга олиб, минерал ресурслар ва қишлоқ хўжалиги хомашёсини чуқур қайта ишлаш; электротехника, кимё, тўқимачилик, чарм, озиқ-овқат ва бошқа қайта ишлаш тармоқлари учун замонавий ускуналар ишлаб чиқариш; бутловчи қисмлар ва саноат маҳсулотларини маҳаллийлаштириш; Италиянинг етакчи брендлари иштирокида дизайн марказларини ташкил этиш ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўлиши мумкинлиги қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари Тошкент вилоятида минтақавий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун Европа оператори бошқарувида махсус индустриал парк ташкил этилаётганини маълум қилди.

Шу билан бирга, Италиянинг SACE ва SIMEST давлат агентликлари ҳамда қўшма инвестиция фондларини ҳамкорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди.

"Яшил" трансформация соҳасида Италия билан самарали ҳамкорликни юқори баҳолаб, Ўзбекистон етакчиси углерод чиқиндиларини камайтириш бўйича миллий дастурларни амалга оширишга кўмаклашадиган кўп томонлама платформани йўлга қўйиш орқали кенг қамровли шерикликни ривожлантиришга чақирди.

Қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги лойиҳаларни, жумладан, Европа Иттифоқи мамлакатларига "яшил" энергия етказиб бериш, Италиянинг етакчи ишлаб чиқарувчилари ва муҳандислик компанияларини жалб этган ҳолда корхоналарни аудитдан ўтказиш ва энергия самарадорлигини ошириш, сув инфратузилмаси объектларини модернизация қилиш ва водород технологияларини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлик билдирилди.

Тошкентдаги Турин политехника ва Пиза университетлари филиаллари самарали фаолият юритаётганини таъкидлар экан, давлатимиз раҳбари Италиянинг бошқа етакчи олий ўқув юртларининг минтақага қизиқиши ортиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.

Ўзбекистон Президенти муҳандислик, дизайн, сув тежамкорлиги ва биотехнологиялар каби йўналишларда илмий ишланмалар, академик алмашинув ва кадрлар тайёрлаш дастурларини амалга ошириш ва молиялаштириш учун "Марказий Осиё - Италия" илмий-таълим консорциумини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди.

Етакчи туроператорлар ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш ва қўшма сайёҳлик маҳсулотларини яратиш мақсадида туризм альянсини ташкил этишдан манфаатдорлик билдирилди.

Италия жамоатчилиги Рим ва Флоренсияда ўтказилган кўргазма ва маданий тадбирларга катта қизиқиш билдиргани мамнуният билан қайд этилди.

Шу муносабат билан келгуси йили Хива шаҳрида минтақа мамлакатлари ва Италия ёшларининг креатив иқтисодиёт ва маданий алмашинув форумини ўтказиш таклиф қилинди.

Саммитда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва Италия Бош вазири ҳам нутқ сўзлади. Тадбир якунида Қўшма баёнот қабул қилинди.



														
														Сирдарёда мудҳиш қотиллик

Сирдарёда мудҳиш қотиллик

Сирдарёда аёл ва унинг 5 ёшли қизи эрининг иккинчи хотини томонидан пичоқлаб ўлдирилди.
17:03 / 01.05.2026

														
														Наманганда 24 майдан навбатдаги гуллар фестивали бошланади

Наманганда 24 майдан навбатдаги гуллар фестивали бошланади

24 майдан 12 июлгача Наманганда “65-Халқаро Гуллар Фестивали” ўтказилади.
16:38 / 01.05.2026

														
														2 май куни учун об-ҳаво маълумоти

2 май куни учун об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
14:37 / 01.05.2026

														
														Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган хорижликлар сони 2,3 баробарга ошди

Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган хорижликлар сони 2,3 баробарга ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026-йилнинг январь–март ойларида жами 15 124 нафар хорижий фуқаро Ўзбекисто…
10:50 / 01.05.2026

														
														Чехия бош вазири: “Шавкат Мирзиёев — буюк етакчи”

Чехия бош вазири: “Шавкат Мирзиёев — буюк етакчи”

Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Андрей Бабиш журналистларга берган интервьюсида мамлакат ва Президент Шавкат Мирзиёе…
10:33 / 01.05.2026

														
														Андижонда ноқонуний ер савдоси фош этилди

Андижонда ноқонуний ер савдоси фош этилди

Андижон вилоятида ер билан боғлиқ ноқонуний ҳолат фош этилди.
10:23 / 01.05.2026

														
														Тошкент метросида янги жадвал жорий этилди

Тошкент метросида янги жадвал жорий этилди

1-майдан бошлаб Тошкент метрополитенининг ер усти ҳалқа йўналишида поездлар ҳаракати янгиланди. Эндиликда қатнов 06:00 ўрниг…
10:07 / 01.05.2026

														
														Кўп қаватли уйларда тозалаш ва хизмат кўрсатиш талаблари кучайтирилди

Кўп қаватли уйларда тозалаш ва хизмат кўрсатиш талаблари кучайтирилди

Ministry of Justice of Uzbekistan кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини (29 апрель, 2026 йил) давл…
16:51 / 30.04.2026

														
														Чирчиқда профилактика инспекторига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Чирчиқда профилактика инспекторига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
16:47 / 30.04.2026

														
														1 май куни учун об-ҳаво маълумоти

1 май куни учун об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечқурун қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
16:19 / 30.04.2026

Бу ҳам қизиқ

БАА ўз фуқароларига учта давлатга боришни ман қилди

БАА ўз фуқароларига учта давлатга боришни ман қилди

Мамлакат Tashqi ишлар вазирлиги маълумотига кўра, БАА фуқароларининг Эрон, Ливан ва Ироққа саёҳат қилишига тақиқ эълон қилди.
15:01 / 01.05.2026
Руслан Нурудинов яна шоҳсупанинг энг юқори поғонасида

Руслан Нурудинов яна шоҳсупанинг энг юқори поғонасида

Руслан Нурудинов Самоадаги халқаро турнирда чемпионликни қўлга киритди.
16:51 / 01.05.2026
Кўп қаватли уйларда тозалаш ва хизмат кўрсатиш талаблари кучайтирилди

Кўп қаватли уйларда тозалаш ва хизмат кўрсатиш талаблари кучайтирилди

Ministry of Justice of Uzbekistan кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини (29 апрель, 2026 йил) давл…
16:51 / 30.04.2026
Тошкент метросида янги жадвал жорий этилди

Тошкент метросида янги жадвал жорий этилди

1-майдан бошлаб Тошкент метрополитенининг ер усти ҳалқа йўналишида поездлар ҳаракати янгиланди. Эндиликда қатнов 06:00 ўрниг…
10:07 / 01.05.2026
Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди

Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди

Икки карра Олимпиада ва Жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов 9-май куни Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида ўтказиладиган йирик …
10:44 / 30.04.2026
Наманганда 24 майдан навбатдаги гуллар фестивали бошланади

Наманганда 24 майдан навбатдаги гуллар фестивали бошланади

24 майдан 12 июлгача Наманганда “65-Халқаро Гуллар Фестивали” ўтказилади.
16:38 / 01.05.2026
1 май куни учун об-ҳаво маълумоти

1 май куни учун об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечқурун қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
16:19 / 30.04.2026
Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган хорижликлар сони 2,3 баробарга ошди

Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган хорижликлар сони 2,3 баробарга ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026-йилнинг январь–март ойларида жами 15 124 нафар хорижий фуқаро Ўзбекисто…
10:50 / 01.05.2026
2 май куни учун об-ҳаво маълумоти

2 май куни учун об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
14:37 / 01.05.2026
Сирдарёда мудҳиш қотиллик

Сирдарёда мудҳиш қотиллик

Сирдарёда аёл ва унинг 5 ёшли қизи эрининг иккинчи хотини томонидан пичоқлаб ўлдирилди.
17:03 / 01.05.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!