Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Андрей Бабиš журналистларга берган интервьюсида мамлакат ва Президент Шавкат Мирзиёев ҳақида илиқ фикр билдирди.
Унинг таъкидлашича, Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёев билан ўтган учрашув ва мулоқотлар катта таассурот қолдирган.
“Сизнинг президентингиз буюк етакчи, у киши билан шунча кўп вақт ўтказганимдан жуда мамнунман”, — деди Андрей Бабиш
У Ўзбекистонда Чехия делегацияси жуда яхши кутиб олинганини, мамлакатнинг ривожланиш даражаси, бойлиги, одамлари ва айниқса ёшларнинг билимли эканлиги уни ҳайратда қолдирганини айтди.
Шунингдек, у Ислом цивилизацияси марказига ташрифи ҳақидаги таассуротлари билан ҳам ўртоқлашиб, уни “фантастик” дея таърифлади.
Бош вазир Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти ва имкониятларини юқори баҳолаб, илгари бу ерга келмаганидан афсусда эканини билдирди. У Skoda компанияси томонидан Ўзбекистонга 10 та поезд етказиб берилиши бўйича имзоланган шартномани ҳам алоҳида олқишлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!