Андижон вилоятида ер билан боғлиқ ноқонуний ҳолат фош этилди. Маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси 30 сотих ер майдонини ноқонуний расмийлаштириб бериш эвазига катта миқдорда пул талаб қилган.
Маълум қилинишича, улар ер учун 57 минг доллар, ҳужжатларни расмийлаштириш учун эса қўшимча 3 минг доллар сўраган. Тезкор тадбир давомида 31 минг долларни олаётган вақтида қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!