Ministry of Justice of Uzbekistan кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини (29 апрель, 2026 йил) давлат рўйхатидан ўтказди.
Янги тартибга кўра, эндиликда кўп қаватли уйларнинг кириш йўлаклари ва зина майдончалари ҳафтасига камида бир марта тозаланиши шарт.
Қоидаларга мувофиқ, бошқарув органлари ҳар бир уй учун умумий техник паспорт юритади. Улар бино конструксиялари, кузатув камералар ва домофонларнинг соз ишлашини таъминлайди, шунингдек зарур хўжалик воситаларини харид қилади.
Шунингдек, уйларнинг фасад қисми ва умумий фойдаланиш ҳудудларига реклама, эълон ёки бошқа элементларни фақат мулкдорлар умумий йиғилиши қарори билан ўрнатиш мумкин.
Ҳужжатда шовқин даражаси санитария меъёрларидан ошмаслиги, заруратга кўра дезинфекция, дезинсекция ва дератизация ишлари ўтказилиши белгиланган.
Авария ҳолатларида, хусусан подвалларда сув ёки оқова сув тўпланиб қолса, бошқарув органлари 24 соат ичида муаммони бартараф этиши лозим. Лифт хоналари эса ҳафтасига бир марта тозаланиб, ускуналар доимий техник назоратдан ўтказилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!