$
12920.48 UZS
-7.79
130.17 UZS
0.51
13436.01 UZS
-26.2
Кечаси -1°

Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этди

20:16 / 26.12.2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳрида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этди.

Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян раислигида (онлайн форматда) ўтган бу галги учрашувда Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, шунингдек, ЕОИИ ҳузуридаги кузатувчи мамлакат – Эрон Ислом Республикаси саноат, конлар ва савдо вазири Саид Муҳаммад Отабак ҳам қатнашди. Куба Республикаси Президенти Мигель Диас-Канель  иштирокчиларга видеомурожаат йўллади.

Кун тартибидан кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, саноат кооперацияси лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, ҳамкорликнинг устувор йўналишларида қўшма дастурларни амалга ошириш масалалари ўрин олди.

Ўзбекистон Президенти сўзининг аввалида сўнгги йилларда мамлакатимиз кузатувчи сифатида Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан 22 та йўналишда самарали ҳамкорликни йўлга қўйганини таъкидлади.

2024 йилда Ўзбекистоннинг иттифоқ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 11 фоизга ошди. Октябрь ойида Евроосиё иқтисодий комиссияси билан савдо, саноат, молия, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа соҳаларда 40 га яқин чора-тадбирларни ўз ичига олган янги уч йиллик ҳамкорлик режаси қабул қилинди.

Ўзбекистон, шунингдек, ЕОИИнинг савдо ва юк ташишни рақамлаштириш, электрон тижоратни жорий этиш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш соҳасидаги қатор тармоқ дастурларида фаол иштирок этмоқда.

Келгуси йил март ойида қўшма Ишчи гуруҳининг тўртинчи йиғилишига тайёргарлик кўрилмоқда.

Давлатимиз раҳбари Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг устувор йўналишларига алоҳида тўхталди.

Хусусан, Президентимиз ўзаро савдодаги савдо тўсиқларини босқичма-босқич бартараф этишга чақирди. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон ва ЕОИИ давлатлари ўртасидаги савдода тариф ва нотариф чекловларни қўлламаслик масаласини экспертлар даражасида ишлаб чиқиш таклиф этилди.

Амалий ҳаракатлар режасини қабул қилган ҳолда, яқин келажакда техник жиҳатдан тартибга солиш тизимларини яқинлаштириш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказишга тайёрлик билдирилди.

Ўзбекистон етакчиси тадбир якунида имзоланаётган Ягона божхона транзити тизими тўғрисидаги битимда мамлакатимизнинг иштирок этиши, шунингдек, божхона чегаралари орқали олиб ўтилаётган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида электрон маълумотлар алмашинувини тез фурсатда жорий этиш тарафдори эканини таъкидлади.

Саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш дастурларини қўллаб-қувватлаш механизмлари ва воситаларига қўшилишдан манфаатдорлик билдирилди.

- Қўшма лойиҳаларни илгари суриш учун ишончли молиявий манбаларни шакллантириш мақсадида келгуси йил бошида тартиб-таомилларни якунлаб, Евроосиё тараққиёт банкига аъзо бўлишни режалаштирмоқдамиз, - деди Президентимиз.

Бизнесни янада фаол жалб қилиш ва ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ЕОИИ Ишбилармонлар кенгашининг йиғилишини 2025 йил апрель ойида Тошкент шаҳрида ўтказиш таклиф этилди.

Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасида тизимли ҳамкорлик қилиш муҳимлиги қайд этилди. Мамлакатимизни ЕОИИнинг интеграциялашган ахборот тизимига ва "Рақамли иттифоқ" лойиҳасига улаш ташаббуси илгари сурилди.

Аграр соҳада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзаро етказиб беришни енгиллаштириш, инновацион агросаноат лойиҳаларини амалга ошириш ва илмий ишланмаларни жорий этишга қаратилган кооперация дастурини тайёрлаш таклиф этилди.

Сайёҳлик алмашинувларини рағбатлантириш мақсадида давлатимиз раҳбари ЕОИИ давлатлари фуқароларига Ўзбекистонга ички ҳужжатлар билан кириш имконини берувчи тартибни жорий этишга тайёрлигини билдирди.



														
														27 декабр куни қандай об-ҳаво кузатилади?

27 декабр куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси -1 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.
23:02 / 26.12.2024

														
														Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этди

Кун тартибидан кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, саноат кооперацияси лойиҳаларини қўллаб-қувватла…
20:16 / 26.12.2024

														
														Сергели туманининг айрим ҳудудлари электр таъминотидан вақтинчалик узилади

Сергели туманининг айрим ҳудудлари электр таъминотидан вақтинчалик узилади

Таъмирлаш ишлари режалаштирилган вақтдан эрта якунланиши мумкинлиги айтилмоқда.
18:31 / 26.12.2024

														
														Қозоғистондан Ўзбекистонга нефть маҳсулотлари ташиладиган 450 метрлик махфий туннель топилди

Қозоғистондан Ўзбекистонга нефть маҳсулотлари ташиладиган 450 метрлик махфий туннель топилди

Аниқланишича, ушбу туннелдаги қувур орқали ҳар куни 7 тоннагача ёқилғи-мойлаш материаллари ташилган.
17:24 / 26.12.2024

														
														Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш йўриқномаси тасдиқланди

Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш йўриқномаси тасдиқланди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 19.12.2024 йилдаги 3586-сон буйруғи билан “Атмосфера ҳав…
15:39 / 26.12.2024

														
														27 декабрдан Зоминга авиақатновлар тикланади

27 декабрдан Зоминга авиақатновлар тикланади

Тошкент – Зомин – Тошкент йўналиши бўйича US1001/1002 мунтазам рейслари 27 декабрдан қайта тикланади.
15:20 / 26.12.2024

														
														Мирзиёев Алиевга чуқур ҳамдардлик билдирди

Мирзиёев Алиевга чуқур ҳамдардлик билдирди

Мулоқотда давлатимиз раҳбари Озарбайжон етакчиси орқали ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик в…
15:17 / 26.12.2024

														
														Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти Олий Мажлисга тақдим этилди

Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти Олий Мажлисга тақдим этилди

Жиноят иши доирасида судгача қамоққа олинган жами 168 нафар шахснинг 107 нафари (2 нафар аёл) Комиссия илтимосномасига кўра …
14:55 / 26.12.2024

														
														Андижондаги хонадонлардан бирига ўт кетди

Андижондаги хонадонлардан бирига ўт кетди

Бу ҳақда, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
14:47 / 26.12.2024

														
														Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди

Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан “Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режасининг асосий кўрсаткичлари” тасдиқл…
11:35 / 26.12.2024

Бу ҳам қизиқ

Сергели туманининг айрим ҳудудлари электр таъминотидан вақтинчалик узилади

Сергели туманининг айрим ҳудудлари электр таъминотидан вақтинчалик узилади

Таъмирлаш ишлари режалаштирилган вақтдан эрта якунланиши мумкинлиги айтилмоқда.
18:31 / 26.12.2024
Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди

Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди

BMB Holding раҳбари, БМБ футзал жамоаси асосчиси Бекзод Маматқулов янги ташкил этилган Ўзбекистон футзал ассоциацияси презид…
22:15 / 25.12.2024
Янгийўлда МИБ қарздордан 2 млрд сўмдан зиёд нақд пул ундирди

Янгийўлда МИБ қарздордан 2 млрд сўмдан зиёд нақд пул ундирди

МИБнинг Янгийўл шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича суднинг ижро варақасига асосан қарздор юридик шахсдан унди…
20:19 / 25.12.2024
Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти Олий Мажлисга тақдим этилди

Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти Олий Мажлисга тақдим этилди

Жиноят иши доирасида судгача қамоққа олинган жами 168 нафар шахснинг 107 нафари (2 нафар аёл) Комиссия илтимосномасига кўра …
14:55 / 26.12.2024
Мирзиёев Алиевга чуқур ҳамдардлик билдирди

Мирзиёев Алиевга чуқур ҳамдардлик билдирди

Мулоқотда давлатимиз раҳбари Озарбайжон етакчиси орқали ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик в…
15:17 / 26.12.2024
Қозоғистондан Ўзбекистонга нефть маҳсулотлари ташиладиган 450 метрлик махфий туннель топилди

Қозоғистондан Ўзбекистонга нефть маҳсулотлари ташиладиган 450 метрлик махфий туннель топилди

Аниқланишича, ушбу туннелдаги қувур орқали ҳар куни 7 тоннагача ёқилғи-мойлаш материаллари ташилган.
17:24 / 26.12.2024
Зомин аэропорти иш фаолияти вақтинча тўхтатилди

Зомин аэропорти иш фаолияти вақтинча тўхтатилди

Ҳозирда мазкур аэропортда катта авиабортларни қабул қилиш бўйича иккинчи босқич таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш ишлари амалга ош…
16:54 / 25.12.2024
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди

Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан “Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режасининг асосий кўрсаткичлари” тасдиқл…
11:35 / 26.12.2024
6 мингга яқин хавфли жиноятчи қочиб кетди

6 мингга яқин хавфли жиноятчи қочиб кетди

Бу ҳақда Briefly News маълум қилди.
11:39 / 26.12.2024
Ақтауда ҳалокатга учраган самолётнинг қора қутиси топилди

Ақтауда ҳалокатга учраган самолётнинг қора қутиси топилди

Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида ҳалокатга учраган самолётнинг қора қутиси топилди. Бу ҳақда транспорт прокуратураси вакили Ақта…
08:37 / 26.12.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!