$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийларга табрик йўллади

21:35 / 29.09.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти устоз ва мураббийларни келаётган байрам билан табриклади.

Қуйида табрикнинг тўлиқ матни келтирилади.

Муҳтарам устоз ва мураббийлар! Аввало, сизларни, таълим-тарбия соҳасининг барча жонкуяр ходимлари ва фахрийларини умумхалқ байрами – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Бугун биз мамлакатимизда миллати, тили, динидан қатъи назар, ҳар бир инсон ўз қобилияти ва истеъдодини, билим ва тажрибасини рўёбга чиқара оладиган ижтимоий давлат барпо этмоқдамиз. Шу мақсадда барча куч ва имкониятларимизни ёшларимизнинг интеллектуал ва жисмоний камолоти, уларнинг сифатли таълим олиб, ҳаётда муносиб ўрин эгаллашлари учун сафарбар этмоқдамиз.

Яқинда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 78-сессиясида таълим соҳасидаги ислоҳотларимиз ушбу нуфузли ташкилотнинг “Барқарор ривожланиш мақсадлари”га уйғун ва ҳамоҳанг экани эътироф этилгани барчамизни албатта хурсанд қилади.

Бу йил янги таҳрирдаги Конститусиямизда илк бор ўқитувчи мақоми алоҳида белгиланиб, таълим тизимини ривожлантириш давлатнинг бош вазифалари қаторига киритилгани бежиз эмас. Чунки жамият ҳаётида ўқитувчининг ўрни ва таъсири ошса – мактабнинг обрўси ошади, илм-фан, таълим ва тарбия соҳасининг қадри кўтарилади. Муаллимнинг обрў-эътибори эса бу миллатнинг, бутун халқнинг обрў-эътиборидир.

Сўнгги йилларда биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли мамлакатимизда кўплаб янги боғчалар, мактаб ва олийгоҳлар барпо этилмоқда. Таълим-тарбия ва илм-фан муассасаларининг моддий-техник базаси, кадрлар салоҳияти мустаҳкамланмоқда. Дарслик ва ўқув қўлланмаларининг янги авлоди яратилмоқда.

Соҳа ходимларининг машаққатли меҳнатини муносиб қадрлаш ва рағбатлантириш доимий эътиборимиз марказида бўлиб келмоқда. Охирги етти йилда мактабгача таълим бўйича қамров даражасини 27 фоиздан 72 фоизга, олий таълимда эса 9 фоиздан 42 фоизга, олийгоҳларимиз сонини 77 тадан 212 тага етказишга эришганимиз, ҳеч шубҳасиз, энг муҳим ютуғимиздир.Таълим-тарбия соҳасида қабул қилган дастурларимиз асосида кейинги вақтда 261 та янги ўрта таълим муассасасини қуриш, 2,5 мингта мактабни кенгайтириш ҳисобидан қўшимча 700 мингта ўқувчи ўрни яратилганини таъкидлаш лозим.

Бу йил хориждан таклиф этилган 500 нафар чет тили мутахассиси мактабларимизда иш бошлади. Келгуси йилларда уларнинг сонини 3 баробар оширамиз, 10-11-синфларда бир қатор фанларни ўқувчиларнинг танлови асосида чуқурлаштириб ўқитишни йўлга қўямиз.

Таълим соҳаси ходимларининг ўртача иш ҳақи 2 баробар кўпайтирилади. Минг нафар тарбиячи ва ўқитувчилар хорижий мамлакатларга малака ошириш ва стажировкага юборилади. Ўқитувчиларни ишга қабул қилиш, уларнинг малакасини ошириш ва тоифа бериш тизими ҳам такомиллаштирилади. Биз фарзандларимизни миллий ғурур, Ватанга муҳаббат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга бундан буён ҳам устувор аҳамият қаратамиз.

Қадрли дўстлар!

Бугунги кунда мамлакатимизда мактаб таълимини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш умуммиллий ҳаракатга айланиб бормоқда. Хусусан, навоийлик Абдукарим Саксонов, самарқандлик Қуёш Ҳақбердиев, Илҳом Рустамов, бухоролик Ойбек Намозов, қашқадарёлик Нурбек Эргашев каби ўнлаб тадбиркорларимиз ўз ҳудудларида янги мактаблар қургани, таълим даргоҳларини капитал реконструкция қилиб, замонавий асосда жиҳозлаб бергани, оҳангаронлик оқсоқол шоиримиз Барот ота Исроилов эса ҳовлисида кутубхона очиб, уни ўз ҳисобидан 10 мингта китоб билан таъминлаб, бу маърифат масканини қишлоқ ўқувчиларига совға қилгани ҳар қанча таҳсинга сазовор.

Сафлари тобора кўпайиб бораётган мана шундай инсонлар сиймосида биз жадид боболаримизнинг муносиб давомчиларини, уларнинг ушалаётган орзу ва интилишларини, Учинчи Ренессанснинг мустаҳкам пойдеворини кўрамиз.

Имкониятдан фойдаланиб, бундай фидойи, саховатли юртдошларимизга самимий миннатдорлик билдираман.

Муҳтарам юртдошлар!

Тараққиётимиз дастури бўлмиш “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида сизлар билан бирга таълим тизимини янада ривожлантириш бўйича янги мақсад ва режаларни белгилаб олдик.

Ана шу устувор вазифаларни амалга ошириш, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни зиммасига олишга қодир янги авлодни тарбиялаш барчамиздан катта куч-ғайрат, азму шижоат билан меҳнат қилишни талаб этади.

Мана шундай шарафли вазифани адо этишда мен сиз, муҳтарам устоз ва мураббийларга ҳар томонлама ёрдам ва кўмак беришга тайёр эканимни яна бир бор изҳор этиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, олижаноб фаолиятингизда улкан муваффақиятлар, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Ҳамиша соғ-омон бўлинг, муҳтарам устозлар!

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси президенти


Бу ҳам қизиқ

АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

2026 йил 13 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида Миссисипи дарёсида танкер кемаси круиз кемаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқиб…
09:48 / 14.11.2026
Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026
Нью-Йорк уч қаватли бино қулаб тушди: икки киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди

Нью-Йорк уч қаватли бино қулаб тушди: икки киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди

11 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида уч қаватли турар жой биноси қулаб тушиши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, 17 …
10:14 / 12.11.2026
Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026
"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дори воситаларини ретсептли ва ретсептсиз тоифаларга ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга к…
14:24 / 14.11.2026
Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026
Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026
Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!