$
12910.15 UZS
-14.77
159.78 UZS
-0.16
14660.77 UZS
40.1
31° Кечаси 18°

Шавкат Мирзиёев Париждаги Елисей саройида Эммануел Макрон билан музокара ўтказди

19:40 / 22.11.2022

Бугун Париждаги Елисей саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эммануел Макроннинг музокаралари бўлиб ўтди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини атрофлича кўриб чиқдилар ва муносабатларни юксак даражадаги кенг қамровли шерикликка олиб чиқишга келишиб олдилар.

Етакчилар икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланаётган жорий йилда икки томонлама алоқалар жадал суръат билан ривожланиб бораётгани, кенг сиёсий мулоқот чуқурлашиб, халқаро ташкилотлар доирасида томонлар ўзаро кўмаклашаётгани, парламентлараро мулоқот кенгайганини мамнуният билан қайд этдилар.

Хавфсизлик соҳасида, юзага келаётган таҳдид ва хатарларга самарали қарши курашиш борасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдорлик билдирилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, товар айирбошлаш ҳажмини, илғор технологияларни жалб қилган ҳолда қўшма лойиҳа ва дастурларни кўпайтириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Ташриф арафасида ўтказилган Ўзбекистон-Франция ишбилармонлик тадбирларининг якунлари, уларнинг доирасида умумий қиймати 6 миллиард евродан ортиқ бўлган савдо-иқтисодий битим ва шартномалар имзоланган юксак баҳоланди.

Маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришнинг аҳамияти қайд этилди. Томонлар Самарқандда Франция алянсининг филиаллари очилишини қўллаб-қувватладилар ҳамда жорий йил 27-28 ноябрь кунлари Парижда иккинчи Ўзбекистон-Франция таълим форумининг ўтказилишини олқишладилар. Француз тили ўқитувчиларини тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди.

Давлат раҳбарлари долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Учрашув очиқ, самимий ва дўстона муҳитда ўтди. Якунда Шавкат Мирзиёев Эммануел Макронни ўзи учун қулай вақтда ташриф билан мамлакатимизга боришга таклиф этди.


Бу ҳам қизиқ

UFC 315. Билол Муҳаммад мағлуб этилди, Маддалена – янги чемпион

UFC 315. Билол Муҳаммад мағлуб этилди, Маддалена – янги чемпион

Канаданинг Монреал шаҳрида UFC 315 турнири ўз якунига етди.
10:53 / 11.05.2025
Самарқандда “заправка”даги ёнғин сабаб икки киши ҳалок бўлди

Самарқандда “заправка”даги ёнғин сабаб икки киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, чақнаш оқибатида 2 фуқаро ҳалок бўлган.
09:34 / 09.05.2025
Кремль Украинанинг жавобини кутмоқда

Кремль Украинанинг жавобини кутмоқда

Россия Президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Россиянинг Владимир Путин томонидан таклиф этилган музокараларни қайта бошлаш таклиф…
08:38 / 11.05.2025
Германия, Франция ва Буюк Британия раҳбарлари Киевга боради

Германия, Франция ва Буюк Британия раҳбарлари Киевга боради

Германия канцлери Фридрих Мерц, Франция президенти Эммануел Макрон ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Украинага ташриф …
09:51 / 10.05.2025
Афғонистонда шахмат тақиқланди

Афғонистонда шахмат тақиқланди

“Толибон” бу ўйинни ман этиб, мамлакат шахмат федерациясини ёпишга қарор қилди.
12:31 / 11.05.2025
Бокс. Ўзбекистон терма жамоаси World Boxing кубогида иштирок этади

Бокс. Ўзбекистон терма жамоаси World Boxing кубогида иштирок этади

Таркибда Олимпиада ва жаҳон чемпиони ҳам бор.
12:29 / 10.05.2025
Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни  ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни  ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

Путин, шунингдек, Озарбайжон, Арманистон раҳбарлари, Грузия ва Молдова халқларини ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади.
21:08 / 08.05.2025
АҚШга ноқонуний киришга уринган 4 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

АҚШга ноқонуний киришга уринган 4 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Жорий йилнинг 7 май куни АҚШ Ҳаво ва денгиз операциялари ходимлари Виэкес оролига ноқонуний киришга уринган тўрт нафар Ўзбек…
14:12 / 10.05.2025
Солиқ мобил иловасининг фойдаланувчилари сони маълум қилинди

Солиқ мобил иловасининг фойдаланувчилари сони маълум қилинди

Жорий йил 1 май ҳолатига кўра, Солиқ мобил иловасида 10 миллион 965 минг нафардан ортиқ фойдаланувчи рўйхатдан ўтган.
12:10 / 11.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги сулҳ бошланмасдан ниҳоясига етди

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги сулҳ бошланмасдан ниҳоясига етди

Эслатиб ўтамиз, кеча АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан тўлиқ оташкесим эълон қилинган ва Ҳиндистон ва Покистон расмийлар…
19:06 / 11.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!