$
12910.15 UZS
-14.77
159.78 UZS
-0.16
14660.77 UZS
40.1
31° Кечаси 18°

Шавкат Мирзиёев Покистон молия вазири Исҳоқ Дорни қабул қилди

20:12 / 23.02.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 февраль куни икки томонлама Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлиси доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Покистон Ислом Республикаси молия вазири, комиссиянинг Покистон қисми раиси Исҳоқ Дорни қабул қилди.

Ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, энг аввало, савдо, инвестиция ва транспорт соҳаларидаги лойиҳаларни амалга оширишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Исҳоқ Дор учрашув имконияти учун Ўзбекистон етакчисига миннатдорлик билдириб, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда транзит ва преференсиал савдо тўғрисида имзоланган муҳим битимларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, ҳукуматлараро музокаралар кун тартиби доирасида иқтисодиётнинг турли тармоқларида аниқ кооперасия лойиҳаларини илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари икки томонлама автомобил қатновларини ривожлантириш ҳамда Марказий ва Жанубий Осиёни Афғонистон орқали боғлайдиган ва Покистон портларига олиб чиқадиган темир йўл қурилиши лойиҳасини жадаллаштириш зарурлигига алоҳида тўхталди.


Бу ҳам қизиқ

Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

“Ўзгидромет” 12–14 май кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
09:26 / 11.05.2025
Афғонистонда шахмат тақиқланди

Афғонистонда шахмат тақиқланди

“Толибон” бу ўйинни ман этиб, мамлакат шахмат федерациясини ёпишга қарор қилди.
12:31 / 11.05.2025
Самарқандда портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Самарқандда портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

2025 йил 7 май куни соат тахминан 15:06 ларда Каттақўрғон тумани, “Қуштепа” МФЙда жойлашган АЁҚШда портлаш юз берди. Бу ҳақд…
18:25 / 08.05.2025
Бокс. Ўзбекистон терма жамоаси World Boxing кубогида иштирок этади

Бокс. Ўзбекистон терма жамоаси World Boxing кубогида иштирок этади

Таркибда Олимпиада ва жаҳон чемпиони ҳам бор.
12:29 / 10.05.2025
Хитой компанияси Сурхондарёда пахта етиштириш бўйича 95 миллион доллар инвестиция киритади

Хитой компанияси Сурхондарёда пахта етиштириш бўйича 95 миллион доллар инвестиция киритади

Хитойнинг Jiangsu World Group корпорацияси Сурхондарё вилоятидаги пахта етиштириш ва қайта ишлаш бўйича автоматлаштирилган к…
20:25 / 08.05.2025
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қиймати 49 млрд 255 млн долларга етди

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қиймати 49 млрд 255 млн долларга етди

Жорий йил 1 май ҳолатига кўра, республика олтин-валюта захиралари қиймати 49 млрд 255 млн долларга етди. Бу тарихий рекорд к…
10:47 / 10.05.2025
Германия, Франция ва Буюк Британия раҳбарлари Киевга боради

Германия, Франция ва Буюк Британия раҳбарлари Киевга боради

Германия канцлери Фридрих Мерц, Франция президенти Эммануел Макрон ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Украинага ташриф …
09:51 / 10.05.2025
9 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

9 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 28-30 даража бўлади.
21:16 / 08.05.2025
Ҳиндистонда 32 та аэропорт фаолиятини вақтинча тўхтатди

Ҳиндистонда 32 та аэропорт фаолиятини вақтинча тўхтатди

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлик кучайгани фонида Ҳиндистон 32 та аэропортни фуқаролик рейслари учун ёпди. Бу ҳақд…
12:12 / 10.05.2025
Самарқанддаги заправкада юз берган портлаш оқибатида вафот этганлар 3 кишига етди

Самарқанддаги заправкада юз берган портлаш оқибатида вафот этганлар 3 кишига етди

Бу ҳақда “Севимли” телеканалининг “Замон” информацион дастурида маълум қилинди.
09:45 / 11.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!