$
12004.48 UZS
32.84
₽
146.56 UZS
0.23
€
13155.71 UZS
-4.71
31° Кечаси 18°

Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳаси ходимларига табрик йўллади

19:16 / 13.08.2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳаси ходимларига табрик йўллади.

Президент табрикда қурилиш соҳаси ходимларининг хизмати мамлакатда муҳим ўринда эканлигини айтиб, ташаккур изҳор қилди.

“Аввало, сиз, азизларни мамлакатимизда кенг нишонланаётган қутлуғ касб байрамингиз – Қурилиш соҳаси ходимлари куни билан чин қалбимдан муборакбод этиб, барчангизга юксак ҳурмат-эҳтиром ва самимий тилакларимни билдираман.

Маълумки, мамлакатимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини таъминлашда мазкур соҳа ходимлари – моҳир қурувчи ва меъморлар, механик ва мураккаб техникаларни бошқараётган инсонлар, лойиҳачи ва дизайнерлар, қурилиш саноати вакиллари ва пудратчиларнинг меҳнати ҳамиша муҳим ўрин тутиб келади.

Сизларнинг тимсолингизда шаҳар ва қишлоқларимизда, бутун юртимизда янги-янги ишлаб чиқариш корхоналари, муҳим ижтимоий объектлар, замонавий уй-жойлар, йўл ва кўприклар барпо этиб, ҳаётимизни янада гўзал ва обод қилишга беқиёс ҳисса қўшиб келаётган олижаноб касб эгаларини кўрамиз.

Ушбу қувончли айёмда сизларни Янги Ўзбекистон бунёдкорлари сифатида эъзозлаб, шаънингизга энг юксак таъриф ва тилакларимизни изҳор этамиз, фидокорона меҳнатингиз учун чин дилдан ташаккурлар айтамиз.

Аҳолини арзон ва сифатли турар-жой билан таъминлаш дастурлари доирасида намунали кўп қаватли уйлар атрофида маданият ва санъат марказлари, спорт иншоотлари, тиббиёт муассасалари ва бошқа масканлар барпо этилаётгани, “Обод қишлоқ” дастури бўйича 413 та маҳалланинг бош режаси ишлаб чиқилаётгани инсон ҳақидаги эътибор ва ғамхўрликнинг амалий намунасидир.

Сиз, азизларни касб байрамингиз билан яна бир бор чин қалбимдан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва хонадонларингизга қут-барака тилайман.

Қўлингиз ҳеч қачон дард кўрмасин, меҳнатингизнинг роҳатини кўринг, азиз бунёдкорлар!”, – деди Президент.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда 8,4 миллиард долларлик давлат активлари ва ер майдонлари сотувга чиқарилади

Ўзбекистонда 8,4 миллиард долларлик давлат активлари ва ер майдонлари сотувга чиқарилади

Ўзбекистонда 2026–2027 йилларда умумий қиймати 8,4 миллиард долларлик давлат активлари, кўчмас мулк объектлари ва ер майдонл…
15:47 / 19.11.2026
АҚШда маҳкумнинг қатл этилиши бир соатдан ортиқ давом этди

АҚШда маҳкумнинг қатл этилиши бир соатдан ортиқ давом этди

1996 йилда олмос сотувчисини ўлдирганликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган Рейналдо Деннеснинг қатл этилиши бир соатда…
14:46 / 20.11.2026
Тошкентда маҳкум қамоқхонадан туриб наркосавдони бошқаргани аниқланди

Тошкентда маҳкум қамоқхонадан туриб наркосавдони бошқаргани аниқланди

Тошкентда жазони ижро этиш колониясида ўтириб, уяли телефон орқали онлайн наркодўкон фаолиятини бошқарган маҳкум ва унинг ше…
16:10 / 19.11.2026
Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнес кенгашининг илк йиғилишида иштирок этмоқда

Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнес кенгашининг илк йиғилишида иштирок этмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда Ўзбекистон – Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгашнинг биринчи…
13:56 / 19.11.2026
Ўзбекистонда турк фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистонда турк фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистонда тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш доирасида турк фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноа…
14:39 / 19.11.2026
Тошкентда Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси ва илмий-таълим форуми бошланди

Тошкентда Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси ва илмий-таълим форуми бошланди

19 ноябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида олий таълимни ривожлантириш истиқболларига бағишланган Erasmus+ эксп…
17:52 / 19.11.2026
Ўзбекистон 2026–2027 йилларда 8,4 миллиард долларлик давлат активларини сотувга чиқаради

Ўзбекистон 2026–2027 йилларда 8,4 миллиард долларлик давлат активларини сотувга чиқаради

Ўзбекистонда 2026–2027 йилларда умумий қиймати 8,4 миллиард долларлик давлат активлари, кўчмас мулк объектлари ва ер майдонл…
14:43 / 19.11.2026
АИ-80 бензини биржа савдоларига чиқарилди: уни “заправка”ларда сотиш мумкинми?

АИ-80 бензини биржа савдоларига чиқарилди: уни “заправка”ларда сотиш мумкинми?

Ўзбекистонда АИ-80 маркали бензин биржа савдоларига чиқарилди. Бироқ ушбу маҳсулот автомобилларга ёқилғи сифатида қуйиш шохо…
14:50 / 20.11.2026
Ўзбекистонда банклар мижозларга нақд пул беришни узлуксиз таъминлаши шарт

Ўзбекистонда банклар мижозларга нақд пул беришни узлуксиз таъминлаши шарт

Ўзбекистонда аҳоли ва тадбиркорларнинг нақд пул олиш ҳуқуқини кафолатловчи янги тартиб жорий этилади. Унга кўра, банклар фуқ…
16:18 / 19.11.2026
Ўзбекистонда муддатидан олдин пенсияга чиқиш учун онлайн ариза топшириш йўлга қўйилди

Ўзбекистонда муддатидан олдин пенсияга чиқиш учун онлайн ариза топшириш йўлга қўйилди

Ўзбекистонда корхона тугатилиши ёки штатлар қисқариши сабабли ишдан бўшатилган фуқаролар учун муддатидан олдин пенсияга чиқи…
09:43 / 20.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!