$
11838.92 UZS
-64.23
₽
147.05 UZS
0.3
€
13248.94 UZS
-80.21
31° Кечаси 18°

Шавкат Мирзиёев UNWTO Бош котибини қабул қилди

17:12 / 16.10.2023

Бугун, 16 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг 25-сессиясини ўтказиш доирасида мамлакатда бўлиб турган БМТ тизимидаги ушбу етакчи тузилманинг Бош котиби Зураб Пололикашвилини қабул қилди.

Билдирилишича, учрашувда Ўзбекистон туризм салоҳиятини ошириш бўйича БМТнинг ихтисослаштирилган институти билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.

“Ипак йўлида туризм” брендини кенг ёйиш, жумладан, туризм инфратузилмасини ривожлантириш, Ўзбекистонга туризм йўналишларини оммалаштириш, малакали кадрлар тайёрлашга қаратилган дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги қўшма саъй-ҳаракатлар юқори баҳоланди”, дейилади Президент матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда UNWTO Бош Ассамблеясининг юбилей сессияси ўтказилиши, унинг доирасида Самарқанд шаҳрида Халқаро туризм академияси ва “Ипак йўли” тематик офисининг очилиши ҳамкорликнинг муҳим амалий натижалари бўлган.

UNWTO Бош котиби Ўзбекистон Президентига туризм соҳасининг жорий йилги бош халқаро тадбири юксак савияда тайёрланиши ва ташкил этилишига кўрсатилган кўмак учун самимий миннатдорлик билдирган.

“Форумда дунёнинг 140 дан ортиқ мамлакатидан юқори даражали делегациялар иштирок этаётгани глобал ва минтақавий туризм марказларидан бири сифатида Ўзбекистонга бўлган қизиқиш ортиб бораётганидан далолат экани таъкидланди”, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, Бош Ассамблея доирасида туризм соҳасидаги етакчи компаниялар, олий таълим муассасалари ва ташкилотлар иштирокида инвестиция ва таълим форумлари ҳам бўлиб ўтади. Улар якунида мазкур йўналишлар бўйича қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан аниқ шартнома ва битимлар имзоланиши кутилмоқда. Учрашув якунида юбилей сессиянинг асосий якунларини амалга ошириш учун қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинган.


Бу ҳам қизиқ

Газ таъминотидаги қонунбузилишлар: республика бўйлаб ўтказилган рейдлар натижаси

Газ таъминотидаги қонунбузилишлар: республика бўйлаб ўтказилган рейдлар натижаси

Жорий куз-қиш мавсумида мамлакатимизда табиий газ тармоқларига уланмаган ҳудудлар аҳолисини суюлтирилган газ билан узлуксиз …
09:39 / 24.10.2026
Айрим хизматларда ҳужжатларнинг электрон шакли қабул қилинади

Айрим хизматларда ҳужжатларнинг электрон шакли қабул қилинади

Ўзбекистонда фуқаролар айрим хизматлардан фойдаланишда ҳужжатларнинг қоғоз нусхасини тақдим этмасдан, уларнинг электрон шакл…
23:52 / 22.10.2026
23 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

23 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
16:50 / 22.10.2026
Европада қишки вақтга ўтилди: соатлар бир соат орқага сурилди

Европада қишки вақтга ўтилди: соатлар бир соат орқага сурилди

Европа Иттифоқи мамлакатлари 25-октабрга ўтар кечаси қишки вақтга ўтди. Шу муносабат билан соат миллари бир соат орқага сури…
09:54 / 26.10.2026
Узоқ давом этган семизлик мия саломатлигига зарар етказиши мумкин — олимлар

Узоқ давом этган семизлик мия саломатлигига зарар етказиши мумкин — олимлар

Луизиана штати университети олимлари узоқ йиллар давом этган семизлик ўрта ёшда мия ҳолатининг ёмонлашуви билан боғлиқ бўлиш…
09:20 / 25.10.2026
30 октябрь куни В “Заковат-Гамбит” шахмат турнирининг финал баҳслари бўлиб ўтади

30 октябрь куни В “Заковат-Гамбит” шахмат турнирининг финал баҳслари бўлиб ўтади

19-23 октябрь кунлари В “Заковат-Гамбит” турнирининг ҳудудий саралаш ўйинлари бўлиб ўтди. Бу йил мусобақада иштирок этиш учу…
14:14 / 24.10.2026
Парижда “Олтин қалам” мукофоти топширилди

Парижда “Олтин қалам” мукофоти топширилди

Франциялик журналист, “Georama” нашриёти асосчиси ва директори Диде Лабуш “Олтин қалам” миллий мукофоти учун халқаро танловн…
10:18 / 22.10.2026
Эрон Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери шикастланганини маълум қилди

Эрон Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери шикастланганини маълум қилди

Эрон 22 октябрь куни Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери ёниб кетгани ёки шикастланганини маълум қилди. Ҳодисаларга Эрон томо…
23:59 / 22.10.2026
22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:57 / 22.10.2026
Англиянинг машҳур клуби Тошкентда академия очиши мумкин.

Англиянинг машҳур клуби Тошкентда академия очиши мумкин.

Англиянинг “Фулҳем” футбол клуби Британия тажрибаси ва стандартлари асосида Янги Тошкентда футбол академиясини ташкил этиш и…
17:05 / 25.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!