Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Девид ЎСалливан бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги, энг аввало савдо-иқтисодий соҳадаги кўп қиррали шерикликнинг турли жиҳатлари кўриб чиқилди.
Кейинги йилларда, шу жумладан ЕИнинг “GSP+” преференциялар тизими доирасида ўзаро савдо ҳажми, қўшма корхоналар ва инвестиция лойиҳалари сони ошиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
Халқаро кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!