$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Си Цзиньпин Саудияда қирол Шайх Салмон билан учрашди

09:08 / 09.12.2022

Кеча, 8 декабрь куни Хитой раҳбари Си Цзиньпин Ар-Риёддаги қироллик саройида Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд билан учрашди.

Қайд этилишича, Си Цзиньпин олти йилдан сўнг Саудия Арабистонига яна ташриф буюрганидан жуда хурсанд эканлигини таъкидлаган. У “Хитой-Саудия муносабатларини ривожлантириш бўйича эришилган муҳим консенсус энди ҳамкорликнинг аниқ мевасига айланаётганидан хурсандман”, – дея ушбу мамлакатга сўнгги ташрифи тафсилотларини эслади ХХР раиси. Унинг сўзларига кўра, Хитой-Саудия ҳамкорлиги кенг истиқболга эга.

Си Цзиньпинга кўра Хитой Халқ Республикаси Саудия Арабистонини кўп қутбли дунёнинг муҳим кучи, деб билади ва ушбу мамлакат билан ҳар томонлама стратегик шерикликни ривожлантиришга катта аҳамият беради. Шунингдек, у Хитой Саудия билан стратегик алоқаларни янада мустаҳкамлаш, турли соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш, икки давлат тараққиёти манфаатларига хизмат қилиш, дунё тинчлиги ва барқарорлигини қўллаб-қувватлашга тайёр эканини таъкидлаган.

Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, ўз навбатида, Си Цзиньпиннинг мамлакатга 2016 йилдаги муваффақиятли ташрифини унутилмас, деб атади.

Қирол Саудия Арабистони ва Хитой турли соҳалардаги стратегия ва ҳамкорликни боғлашда ижобий ютуқларга эришганини айтди. Томонлар кўплаб масалаларда муҳим келишувга эришди. Қирол Хитойнинг манфаатлари Саудия Арабистонининг ҳам манфаатлари эканлигини алоҳида таъкидлаган.

“Мен Хитой билан муносабатларни ривожлантиришга катта эътибор қаратаман ва Саудия-Хитой ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари икки давлатнинг дўст халқлари манфаати учун узлуксиз ривожланишини таъминлаш йўлида сиз билан бирга ишлашга тайёрман. Бу минтақа ва бутун дунёда тинчлик, барқарорлик ривожига фойда келтиради”, – деди Шайх Салмон.
Икки давлат раҳбарлари Хитой ва Саудия Арабистони ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари тўғрисидаги битимни имзолаб, ҳар икки йилда бир марта иккала мамлакатда навбат билан давлат раҳбарлари учрашувини ўтказишга келишиб олди. Шунингдек энергетика соҳаси бўйича бир нечта муҳим ҳужжатлар имзоланган.

Бугун, 9 декабрь куни Хитой раҳбари Форс кўрфази давлатларининг раҳбарлари билан учрашади.

 


Бу ҳам қизиқ

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эндиликда ўт ўриш учун ҳам чипта сотиб олиш ва пул тўлаш кераклиги ҳақида х…
09:56 / 13.11.2026
Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026
Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026
Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026
Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026
Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026
Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!