$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Сирдарёлик 19 нафар фермерга Мисрга саёҳат учун йўлланма берилди

09:11 / 11.12.2023

Кеча “Зомин” тантаналар мажмуасида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари куни — “Ҳосил байрами” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда сўз олган вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев соҳа ходимларини касб байрами билан самимий муборакбод этди ва бу йилги эришилган натижалар, олдида турган долзарб вазифалар хусусида тўхталди.

Жорий йил вилоятимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан жами 11 трлн 218 млрд сўм ёки ўтган йилга нисбатан 1 трлн 936 млрд сўм кўп фойда олинди. Миришкор деҳқон ва фермерлар, сувчи ва ирригаторлар, механизатор ва агрономларнинг заҳматли меҳнати, илмий ёндашувлари билан 563 минг тонна ғалла, 712 тонна пилла, 505 минг тонна мева-сабзавот, 331 минг тонна гўшт ва сут маҳсулотлари, 136 млн дона тухум етиштирилди.

Айниқса, пахтачиликда эришилган ютуқлар салмоқли бўлди дейиш мумкин. Пахтачилик кластерлари ва фермерлар томонидан 300 минг тонна ёки шартномавий режага нисбатан 111,2 фоиз пахта хом ашёси етиштирилди. Ўтган йилга солиштирганда ўртача ҳосилдорлик 4,2 центнерга ошди.

Инвестиция дастурлари доирасида қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича 374 млрд сўмлик маблағлар ҳисобига 188 та лойиҳалар амалга оширилиб, 2 000 дан зиёд янги иш ўринлари яратилди.

Албатта, буларнинг таг замирида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш билан бирга, халқимиз дастурхонини фаровон қилишдек олийжаноб мақсад ётганлигини билдирган вилоят раҳбари, келгуси йилда ҳам ишларни шундай қатъият, бирдамлик билан давом эттиришга тилак билдирди.

Тадбирда соҳа ривожига салмоқли ҳисса қўшган давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда қишлоқ хўжалиги ходимлари “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси”, “Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси”, “Намунали томорқачи” кўкрак нишони, “Сирдарё вилоятининг 60 йиллиги” эсдалик нишони, ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотланди. Шунингдек, энг илғор 19 нафар фермерга Миср давлатига саёҳатга бориш йўлланмаси тақдим этилди.


Бу ҳам қизиқ

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026
Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026
Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дори воситаларини ретсептли ва ретсептсиз тоифаларга ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга к…
14:24 / 14.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026
Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026
Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Nvidia компанияси асосчиси ва бош директори Женсен Хуанг атрофида шахсий ҳаёти ҳамда компания фаолиятига оид эҳтимолий хавфс…
10:13 / 14.11.2026
Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026
Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!