$
12632.22 UZS
22.05
134.39 UZS
-0.85
13478.58 UZS
-48.35
27° Кечаси 14°

Собиқ спортчи ва Ҳолливуд актёри О Жей Симпсон вафот этди

09:47 / 12.04.2024


АҚШда Ҳолливуд актёри О Жей Симпсон (тўлиқ исми Орентал Жеймс Симпсон) 76 ёшида вафот этди. У бир пайтлар Америка футболи юлдузи бўлган, 1990 йилларнинг ўрталарида иккита қотиллик бўйича шов-шувли ишда иштирок этган. Симпсоннинг оиласи 11 апрел, пайшанба куни Х ижтимоий тармоқдаги расмий аккаунтида ўлим сабаби простата саратони бўлганини маълум қилди.

О Жей Симпсоннинг спорт карьераси

Профессионал равишда О Жей Симпсон Миллий футбол лигасида (МFL) “Баффало Биллс” ва “Сан-Франсиско Фортинайнерс” учун 11 мавсум ўйнаган. Раннинбек бўйича ўз позициясида у МФЛдаги энг муваффақиятли спортчилардан бири эди. Унинг ютуқлари орасига беш марта барча юлдузлар жамоасига киритилиши ва юлдузлар ўйинида қатнашиши, шунингдек, раннинбеклар бўйича бир нечта МFL статистик рекордлари киради. 1984 йилда у МFL шон-шуҳрат залига киритилди.

Ўзининг спорт карерасини тугатгандан сўнг, О Жей Симпсон Америка футболи ўйинларини шарҳлаб, фильмларда роль ўйнай бошлади. Ҳолливуддаги энг машҳур актёрлик ишларидан бирида О Жей Симпсон Лесли Нилсен бош қаҳрамонининг шериги детектив Нордберг ролини ўйнади. Трилогиянинг биринчи фильми 1988 йилда, охиргиси 1994 йилда чиқарилган.

Иккита қотиллик иши

1994 йилда Симпсон ўзининг собиқ рафиқаси Никол Браун Симпсон ва унинг дўсти Рон Голдманни ўлдиришда айбланган. Прокуратура жиноятга сабаб сифатида рашкни кўрсатган. Суд жараёни бутун мамлакат бўйлаб телевидение орқали намойиш этилди ҳамда АҚШ тарихидаги энг машҳур ва муҳокама қилинган судлардан бирига айланди.

Симпсоннинг адвокатлар жамоаси ҳакамлар ҳайъатига уларнинг мижози фақат тери ранги ва полиция ирқий тарафкашлиги туфайли нишонга олинганини таъкидлади. Ҳакамлар ҳайъати собиқ футболчини айбсиз деб топди, аммо оқланганидан икки йил ўтгач, Симпсон фуқаролик суди ишида жабрланувчилар қариндошларига ютқазди, у собиқ рафиқаси ва унинг дўсти ўлимида айбдор деб топилди. Спортчига қурбонларнинг оилаларига 33,5 миллион доллар тўлаш мажбурияти юкланган.

Кейинчалик О Жей Симпсон кичик жиноятлар учун бир неча марта ҳибсга олинган. 2008 йилда у қуролли талончилик учун 33 йилга озодликдан маҳрум этилган. 2017 йилда шартли равишда озодликка чиқарилган.


Лайфстайл


														
														Таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди

Таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди.
12:56 / 02.05.2024

														
														Брадикардия қандай касаллик?

Брадикардия қандай касаллик?

Брадикардия - бу юракнинг бир дақиқа давомида 60 тадан кам қисқариши ҳисобланади.
10:34 / 01.05.2024

														
														АҚШ Ойга ҳарбий кучларини жойлаштирмоқчими?

АҚШ Ойга ҳарбий кучларини жойлаштирмоқчими?

Америка расмийсининг қайд этишича, бундай даражага эришиш деярли имконсиз.
10:31 / 01.05.2024

														
														Исроил қамоқхонасидаги фаластинлик ёзувчи олий мукофотни қўлга киритди

Исроил қамоқхонасидаги фаластинлик ёзувчи олий мукофотни қўлга киритди

Ҳибсга олинганида у Ан-Нажа университетининг журналистика факультети талабаси эди.
16:34 / 29.04.2024

														
														Ботир Қодиров ва Жўраевларнинг суд ишига шубҳа билдирилмоқда

Ботир Қодиров ва Жўраевларнинг суд ишига шубҳа билдирилмоқда

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати бу ҳақида баёнот берди.
16:29 / 29.04.2024

														
														Юрак учун 8 қоида

Юрак учун 8 қоида

Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш учун ҳар йили профилактик тиббий кўриклардан ўтиб туриш лозим!
11:24 / 29.04.2024

														
														Танқидларни енгиб ўтган машҳурлар

Танқидларни енгиб ўтган машҳурлар

Сизга улар ҳақида биласизми?
10:12 / 29.04.2024

														
														Мирзо Улуғбекнинг кўриниши ҳақидаги тахминлар

Мирзо Улуғбекнинг кўриниши ҳақидаги тахминлар

У ўз хулосасини АҚШ олимлари кашф этган янгича илмий услубга асослангани билан изоҳлайди.
09:56 / 29.04.2024

														
														Биринчи марта 60 ёшли аёл гўзаллик танловида ғолиб бўлди

Биринчи марта 60 ёшли аёл гўзаллик танловида ғолиб бўлди

Ҳамда кейинги босқичга кўтарилди.
14:56 / 28.04.2024

														
														Сунъий олмослар нима учун яратилмоқда?

Сунъий олмослар нима учун яратилмоқда?

У турли хил саноат жараёнларида ишлатилади.
14:54 / 28.04.2024

Бу ҳам қизиқ

Россия Тожикистоннинг 650 га яқин фуқаросини депортация қилди

Россия Тожикистоннинг 650 га яқин фуқаросини депортация қилди

26-30 апрель кунлари Внуково аеропортига учган 3101 тожикистонлик фуқаролардан 643 нафари Россия ҳукумати томонидан тегишли …
08:28 / 02.05.2024
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Вице-президенти Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган.
18:07 / 01.05.2024
Ғазода қурбон бўлган ОАВ ходимлари сони 142 нафарга етди

Ғазода қурбон бўлган ОАВ ходимлари сони 142 нафарга етди

Яна бир ОАВ ходими ва унинг ўғли Исроил ҳужумлари қурбони бўлди.
17:37 / 30.04.2024
Қирғизистон Бош вазири Оқилбек Жапаров Ўзбекистонга келади

Қирғизистон Бош вазири Оқилбек Жапаров Ўзбекистонга келади

Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.
10:26 / 01.05.2024
Таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди

Таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди.
12:56 / 02.05.2024
“Бизнинг асосий мақсадимиз – Ўзбекистонни хорижий инвесторлар учун ишончли ва узоқ муддатли ҳамкорга айлантиришдир”, – Мирзиёев

“Бизнинг асосий мақсадимиз – Ўзбекистонни хорижий инвесторлар учун ишончли ва узоқ муддатли ҳамкорга айлантиришдир”, – Мирзиёев

Эндиликда хорижий сармоядорлар акциялардан олинаётган дивидендлар бўйича солиқлардан уч йил муддатга озод этилади.
11:30 / 02.05.2024
Вашингтонда Фаластинни қўллаб-қувватлаб, намойиш ўтказилди

Вашингтонда Фаластинни қўллаб-қувватлаб, намойиш ўтказилди

Америка пойтахти марказида Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун ўнлаб намойишчилар шаҳарнинг Марказий кўчалари бўйлаб юришди, де…
09:49 / 02.05.2024
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўли вақтинча ёпилади

Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўли вақтинча ёпилади

Фуқаролардан Чирчиқ шаҳри орқали ҳаракатланиш тавсия этилмоқда.
15:23 / 01.05.2024
Хитой жанубида автомагистралнинг қулаши содир бўлди

Хитой жанубида автомагистралнинг қулаши содир бўлди

“CCTV” xabariga ko‘ra, kamida 19 kishi halok bo‘lgan.
15:08 / 01.05.2024
Кексалар учун пиёда юриш фойдали

Кексалар учун пиёда юриш фойдали

Бунга асосан камҳаракатлик сабаб бўляпти.
10:20 / 01.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!