$
12707.95 UZS
57.69
140.95 UZS
-1.01
14099.47 UZS
115.87
35° Кечаси 21°

Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади

18:27 / 29.04.2022

Сенатнинг 29 апрел куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хусусан, Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондига қилинган хайрия маблағлари солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланмайдиган харажатлар қаторига киритилмоқда.

Қонунга кўра, 2022 йилнинг 1 январидан 2031 йилнинг 1 январига қадар бўлган даврда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманидаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги тадбиркорлик субъектлари фойда солиғини, айланмадан олинадиган солиқни, ижтимоий солиқни ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкалари бўйича тўлаши белгиланмоқда.

Шунингдек, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни, юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни мазкур солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизи миқдоридаги солиқ ставкалари бўйича тўлаши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, бўялган матони, бўялган газламани ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотини экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари (шу жумладан комиссионер (ишончли вакил) орқали экспорт қилган тадбиркорлик субектлари) 2022 йилнинг 1 февралидан 2025 йилнинг 1 январига қадар бўлган даврда ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича тўлаши белгиланмоқда.

Таъкидлаш лозимки, ушбу имтиёз бўялган мато, бўялган газлама ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотини экспорт қилишдан олинган тушуми барча товарларни ва хизматларни реализация қилишдан олинган тушумининг камида 80 фоизини ташкил этадиган солиқ тўловчиларга нисбатан қўлланилади.

Қонун билан аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида 2021 йилнинг 1 майидан 2022 йилнинг 31 декабрига қадар республикамиз ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш, ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ёки реализация қилиш бўйича айланма қўшилган қиймат солиғидан озод қилиниши кўзда тутилмоқда.

Шу билан бирга, 2021 йилнинг 10 октябридан 2022 йилнинг 30 апрелига қадар бўлган даврда товуқ гўштини, музлатилган балиқни ва тирик паррандани, 2021 йилнинг 10 октябридан 2022 йилнинг 31 декабрига қадар бўлган даврда эса гўштни (мол гўштини, қўй гўштини), тирик ҳайвонларни (молни ва қўйни) ҳамда уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилиниши белгиланмоқда. 

Сенат аъзолари томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 37 млрд.ни ташкил этмоқда

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 37 млрд.ни ташкил этмоқда

Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилган.
18:01 / 06.09.2024
“Ўзметкомбинат” ходимига 70 млн сўмга яқин нафақа пули ундириб берилди

“Ўзметкомбинат” ходимига 70 млн сўмга яқин нафақа пули ундириб берилди

Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
14:14 / 06.09.2024
Тошкент метрополитенида металл детекторлар ўрнатилади

Тошкент метрополитенида металл детекторлар ўрнатилади

Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК хабар берди.
10:55 / 07.09.2024
“Менимча, Зеленский Флоридадаги уйларидан бирига кўчиб келиш имкониятини қидиради” – собиқ разведкачи Тони Шаффер

“Менимча, Зеленский Флоридадаги уйларидан бирига кўчиб келиш имкониятини қидиради” – собиқ разведкачи Тони Шаффер

АҚШда Зеленскийнинг Украинадан қочиши ҳақида гаплар тарқала бошлади.
16:56 / 07.09.2024
Инсульт бўлмаслик учун

Инсульт бўлмаслик учун

Уйқудан олдин қон босимини туширадиган дори ичиб ётиш яхши эмас. Уйқу вақтида қон босими ўз-ўзидан пасаяди.
17:15 / 07.09.2024
Шаҳзода Муҳаммедова Ўзбекистондан кетди. Сабаби…

Шаҳзода Муҳаммедова Ўзбекистондан кетди. Сабаби…

Шаҳзода Муҳаммедова боғчада қизи билан бўлган воқеадан кейин Ўзбекистондан кўчиб кетди.
15:58 / 07.09.2024
Лондонда Елизавета II ҳайкали ўрнатилади

Лондонда Елизавета II ҳайкали ўрнатилади

Бу ҳақда The Daily Mirror нашри хабар берди.
17:36 / 06.09.2024
Селена Гомез миллиардерлар рўйхатига кирди

Селена Гомез миллиардерлар рўйхатига кирди

32 ёшли актриса ва қўшиқчи 1,3 миллиард долларлик бойлик тўплаган.
11:50 / 07.09.2024
Дуров Францияда ҳибсга олинишига изоҳ берди

Дуров Францияда ҳибсга олинишига изоҳ берди

6 сентябрь куни Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров Францияда ҳибсга олинишига изоҳ берди.
12:02 / 06.09.2024
Журналист дарахтни қучоқлаб рекорд қўйди

Журналист дарахтни қучоқлаб рекорд қўйди

Ганалик 23 ёшли журналист Абдул Ҳаким Авал 24 соат-у 21 дақиқа давомида дарахтни қучоқлаб турган.
15:05 / 07.09.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!