Тошкент метрополитенининг барча бекатларида махсус металл детектор қурилмаларини ўрнатиш ишлари бошланди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент метрополитенидан фойдаланувчи йўловчилар сони кун саин ортиб бормоқда. Бу эса метрополитен ходимларидан қўшимча масъулият ва жавобгарликни талаб этади.
Шу боис, бекатлардаги хавфсизлик чораларини таъминлаш ва йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида барча метро бекатларида махсус металл детектор қурилмалари ўрнатилади.
“Шу ўринда йўловчилардан ўзлари ва ўзгаларнинг хавфсизлигига бефарқ бўлмасликларини ҳамда хавфсиз хизмат кўрсатилишида яқиндан ёрдам беришларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!