$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

"Star Med" клиникасининг лицензияси бекор қилинди

19:47 / 02.06.2023

Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Omad plyus” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2023 йил 28 апрель куни Зангиота туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Omad plyus”масъулияти чекланган жамиятига тиббий фаолиятни амалга ошириш учун 2021 йил 16 февраль куни берилган 27390032-рақамли лицензияни бекор қилишни сўраган.

Аризада лицензияни бекор қилишнинг асослари сифатида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона Низом”нинг 27-иловаси 9-банди талаблари қўпол равишда бузилганлиги, хусусан, халқ орасида “Миттивине” тахаллуси билан танилган марҳум Ф. Манноповга тиббий ёрдам кўрсатган шифокорларда малакавий тоифа мавжуд бўлмаганлиги, бирламчи тиббий ҳужжатлар лозим даражада юритилмаганлиги, тиббий техниканинг метрологик меъёрларга мослиги бўйича даврий текширув ўтказилмаганлиги каби бир қатор камчиликларга йўл қўйилганлиги, жавобгар томонидан марҳум Ф. Манноповга тиббий хизмат кўрсатишда бир қатор лисензия талаб ва шартлари бузилганлиги, ушбу ҳолатлар “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуннинг 33-моддаси талабига кўра лицензияни бекор қилиш учун асос бўлиши қайд этилган.

Суднинг 2023 йил 15 майдаги муҳокамасида жавобгар адвокатининг ишни клиниканинг мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши якунига қадар мазкур низо юзасидан иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги оғзаки илтимосномасини қаноатлантириш рад этилиб, шу кунги муҳокама тарафлар вакилларининг илтимосномалари қаноатлантирилган ҳолда бошқа муддатга қолдирилган.

Суднинг 2023 йил 25 майдаги мажлисида жавобгарнинг адвокати юқоридаги мазмундаги илтимосномасини ёзма шаклда тақдим этиб, унга жиноят ишига дахлдор бўлган ҳужжатларни илова қилган.

Ўз навбатида аризачи вакиллари марҳум Ф. Манноповга тиббий хизмат кўрсатишда бир қатор лицензия талаб ва шартлари бузилганлигини асословчи ҳужжатларни судга тақдим этган.

Суд ушбу муҳокамада тақдим этилган, хусусан, иш юритишни тўхтатиш учун асос сифатида илтимосномага илова қилинган ҳужжатларни ўрганиш, шу билан бирга ишда ишда иштирок этувчи шахсларга ўз талаб ҳамда эътирозларини асословчи ҳужжатларни тақдим этишга имкон берган ҳолда муҳокамани бошқа муддатга қолдирган.

Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 2 июндаги ҳал қилув қарорига кўра Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Omad plyus” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берилган лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилиб, “Omad plyus” масъулияти чекланган жамиятига тиббий фаолиятни амалга ошириш учун берилган 2021 йил 16-февралдаги 27390032-рақамли лицензия бекор қилинган.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аҳолига ажратилган суюлтирилган газни тижорий нархда сотиш мақсадида ноқонуний сақлаш билан…
14:16 / 13.11.2026
Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026
Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик …
16:45 / 14.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:18 / 13.11.2026
Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026
Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Nvidia компанияси асосчиси ва бош директори Женсен Хуанг атрофида шахсий ҳаёти ҳамда компания фаолиятига оид эҳтимолий хавфс…
10:13 / 14.11.2026
GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

Жорж Вашингтон университети (GWU) президенти Эллен Гранберг ва университет Президентининг маслаҳат кенгаши аъзолари навбатда…
09:27 / 14.11.2026
Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди
16:42 / 13.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!