Кеча, 5 сентябрь куни соат 18:18 ларда да Сурхондарё вилояти, Узун тумани “Кичик жончекка” маҳалласи Термизий кўчаси 95-уй манзилида жойлашган озиқ-овқат маҳсулотлари савдо нуқтасининг 20 метр квадрат майдонида ёнғин юзага келганлиги тўғрисида 112 рақами орқали Узун тумани фавқулодда вазиятлар бўлимига мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар берди.
Воқеа жойига соат 18:28 да етиб борган 2 та ёнғин-қутқарув экипажи томонидан ёнғин ўраб олинган ва 18:50 ларда ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот йўқ.
Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар аниқланмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!