21 июнь куни тоғли ҳудудларда кузатилган кучли ёғингарчиликлар оқибатида Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Обизаранг дарёсида сув сатҳи кескин кўтарилди. Натижада М-41 “Бишкек – Душанбе – Термиз” халқаро автомобиль йўлида жойлашган кўприк қулаб тушди. Маълум қилинишича, сел оқими Анорзор маҳалласи ҳудудидаги кўприк таянчларига жиддий зарар етказган.
Дастлабки техник кўрикка кўра, иншоот конструкцияларида оғир шикастланишлар қайд этилган. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида мазкур йўналишда транспорт ҳаракати тўлиқ вақтинча тўхтатилди. 1977 йилда қурилган ушбу кўприк Тожикистон билан боғловчи муҳим транзит йўлаклардан бири бўлиб, у орқали соатига 600–800 та транспорт воситаси ҳаракатланган. Ҳозирда мутасадди идоралар ва муҳандис-техник гуруҳ воқеа жойида иш олиб бормоқда. Кўприк ҳолати ўрганилмоқда, зарар кўлами баҳоланмоқда ҳамда ҳаракатни тиклаш бўйича чоралар кўрилмоқда. Вазият тўлиқ назорат остида экани маълум қилинди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!